ZAYDIBNSOBIT.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Бағдод тумани #ZAYDIBNSOBIT масжиди расмий канали
ГУВОҲНОМА №1318

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


«Тазкиятун-нафс» атамасининг маъноси нима? "Руҳий тарбия" 1-китобидан
Опрос
  •   нафсни зийнатлаш
  •   нафсни жиловлаш
  •   нафсга қаршилик қилиш
  •   нафсни поклаш
  •   Энди билиб оламан
119 голосов


​​ИЛОН ТЕРИСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

❓1559-CАВОЛ: Илон терисидан фойдаланиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўнғиз терисидан бошқа барча ҳайвонларнинг териси ошлаш билан пок бўлади. Бу айтилган ҳукм ошлаш мумкин бўлган териларга тегишли. Аввалги вақтларда фақиҳлар илон териси ўта юпқалигидан ошлашнинг иложи йўқлигини айтишган. Лекин ҳозирги кунда технология ривожланиб, илон терисини ҳам ошлашнинг имкони бор. Шу сабабли бугунги кунда уламолар илон териси замонавий қурилмалар ёрдамида ошланса, ундан фойдаланиш жоиз бўлади, деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01


Банда намоз ўқиса ҳам фаҳш ва мункардан қайтмаса нима бўлади? "Руҳий тарбия" 1-китобидан
Опрос
  •   илми камайиб кетади
  •   У кишининг Аллоҳдан узоқ бўлиши зиёда бўлади
  •   Намозни қайтадан ўқиши керак бўлади
  •   Фаҳшга мубтало бўлади
  •   Энди билиб оламан
73 голосов


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤲 У эшитувчи ва билувчи Зотдир...

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллааҳиллазий ла йадурру маъасмиҳии шай`ун фил арди ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.

Маъноси: Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир.


Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

#duo #tonngi #tungi #foydali
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги хафта, янги тонг муборак бўлсин Азизлар!

Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...

Аллоҳ тонгги дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин! Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Кун давомида сизга хуш кайфият ва гўзал орзу ниятлар ҳамроҳ бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01


Шарафли кишилар фазилатли ахлоқларида давом этаверадилар. Гарчи яшаш шароитлари танг ҳолатда бўлса ҳам аслиятлари ғолиб келаверади🌷


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01


Ёмғир ёғаётганда ўқилинадиган дуо:

اللَهُمَّ صَيِّبًا نَافِعَاً.. 🌧

Аллоҳумма соййибан наафиъан
Аллоҳим ёмғирни фойдали қилгин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01


Агар бола ўлик туғилса, унга жаноза ўқиладими? 📙 «Ижтимоий одоблар»
Опрос
  •   Ихтиёрий
  •   Жаноза ўқилади
  •   Жаноза ўқилмайди
  •   Энди билиб оламан
51 голосов


​​ПОЕЗДДА БИЛЕТСИЗ САФАР ҚИЛИШ
#ҳалол_ҳаром

1558-CАВОЛ: Баъзи кишилар йўриқчи (проводник) билан келишиб чипта сотиб олмасдан поездга чиқишади. Шундай қилиш дурустми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Поездга чиптасиз чиқиш жоиз эмас. Чунки бу бировнинг молини ўзлаштириш ва пора бериш ҳукмида бўлади. Чунки поезд ўша ерда ишловчиларнинг мулки эмас, балки давлат мулки ҳисобланади. Бировнинг молини унинг изнисиз ҳадя қилиб бўлмайди. Чунки ҳадя қилувчи ўзи эгадор бўлмаган нарсасини бошқаларга мулк қилиб бериши дуруст эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 : 
@ZAYDIBNSOBIT01


Ҳаром ойларни топинг. 📔 «Ҳадис ва Ҳаёт» 9-жуз
Опрос
  •   Муҳаррам, Зулқаъда, Зулҳижжа ва Ражаб
  •   Муҳаррам, Рамазон, Ражаб ва Зулқаъда
  •   Муҳаррам, Сафар, Рамазон ва Ражаб
  •   Энди билиб оламан
41 голосов


Умр ўткинчи, вақт бешавқат.
🥀
Улар турмуш қурганларига ўн йил булди. 10йил яшаб, аёлини сева олмади. Аёли билан бирга яшасада, уни кўргани кўзи йўқдек эди гўё. Буни ҳаммасини аёли билар эди, аммо сабр билан эрини севишда давом этар эди..
Айниқса аёлини сўнгги йилдаги одати ёмон ғашига тегар эди. Ҳар кун тонг отса уйғонибоқ юзида табассум билан:
- Аллоҳга шукр, яна бир янги кун келди. Мен бу кунни бахтиёр яшаб ўтказаман,- дер эди.
Аёлни барча нарсадан ҳабари бор эди. Эрини ўзга ёш аёл билан яшашини ҳам билар эди, аммо билмасликка олар эди. Барчасига сабр қилиб эрига югуриб елиб хизмат қилар эди. Аммо у эр....
"Энди бас! Мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман. Нимага керак уч инсон қийналиши?!" деди эркак ўз-ўзига..
Бир кун ишдан вақтли уйга қайтган эр ажралиш учун ариза бермоқ ниятида ҳужжатлар турадиган қутини титкилай бошлади. Бироқ аввал ҳеч кўрмаган бир папкага кўзи тушди. Қизиқиши ортиб папкани олиб титкилаб ўқий бошлади..
Аёлини номига ёзилган шифокорлар ташхиси, ҳар хил анализ қоғозлари қалашиб ётарди. Энг қўрқинчлиси энг сўнгги касаллик варақасига "6ойдан... 18 ойгача" деган ташхис ёзилган эди...
Ҳозиргина аёли билан ажрашмоқчи бўлиб турган эркакни бадани музлаб қолди. У бир нарсани ўйлар эди холос...
"Аёлимни қандай сақлаб қолиш чораси бор? Керак бўлса ҳаётимни бераман! Керак бўлса жонимни тикаман, фақат уни йўқотишдан қўрқаман. Эй Аллоҳим уни мендан олиб қўйма!"
Эркак аёлини жонидан ортиқ севишини айнан ўша чоғда англади. Энди унга ҳаёт бошқача эди. Аёлига ғамхўрлик қила бошлади. Ҳар кун ҳар дақиқа аёлини ёнида бўлди, аммо жуда кеч эди..
Атига икки ойгина аёлига бахтиёрлик онларини ҳадя эта олди холос.
Ўзи ҳам ҳақиқий бахтни икки ой ҳис қилиб яшади..
Аёли ҳаётдан кўз юмди.. Эркак аёли тобутини елкасида кўтариб, шунчалар қадди букилдики, гўёки 100 йилга қаригандек. Энди унга ҳам ҳаёт керак эмасдек.
Уйига келиб, тўйларини ўн йиллик кунида аёлини илтимоси билан ҳар иккиси ўз ниятини ёзиб қоғозларни яширгани ёдига тушди. Шошилиб аёлини ёстиқларини остини тита бошлади ва у қоғозни топди
Аёлини қоғозига:

"Аллоҳим! Умримни сўнгги дақиқаларини улар билан бахтиёрликда ўтказсам"- деб ёзилган экан..

Эркакни қоғозига эса:

"Аллоҳим! Қачон бу аёлдан қутулиб озод бўламан?"- деб ёзилганди..

Ҳар иккисиниям орзуси ушалди. Аммо эркак энди бошқа инсонга айланган эди.
Қоғозларни парчалаб кўзида ёши билан ҳавога учирар экан ўзига ўзи дер эди:
"Эй вох! Кеч қолдим. Ўз бахтимни ўз қўлларим билан кўмдим. Мен нодон вақтни бой бердим!"...

Қадрлайдиган инсонингизни вақт ўтмасидан қадрига етинг. Зеро умр ўткинчи, вақт бешафқат...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 : 
@ZAYDIBNSOBIT01


Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин...

Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 : 
@ZAYDIBNSOBIT01


Репост из: Muslim.uz
#duo #mutolaa
🤲 ДУО ҚАБУЛ БЎЛИШИ УЧУН

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


1. Аллоҳ таолонинг ҳузурида дуодан кўра маҳбуб нарса йўқ бўлиб, дуо ибодатнинг мағзи ҳисобланади (Термизий шариф);

2. Дуонинг аввали ва охирида Аллоҳ таолога ҳамду сано ва икки олам сарвари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд юбориш маснундир. «Фазоилу дуруди шариф» номли китобда дуонинг ўртасида ҳам дуруд ўқиш суннат дейилган;

3. Дуонинг қабул бўлишига аниқ ишониб, бутун диққат-эътиборни Аллоҳ таолога қаратиб дуо қилиш лозим;

4. Дуода киши ўзининг хокисорлиги, тавозуъси ва ожизлигини намоён қилиши лозим;

5. Ғафлатда, эътиборсизлик билан қилинган дуо қабул бўлмайди. Шунинг учун қисқа, кенг қамровли дуо қилиш лозим;

6. Ҳарами шариф ва махсус жойларда қилинган дуолар мақбулиятга яқин бўлади;

7. Ҳожи ва умра қилувчиларнинг дуолари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабулга яқинроқдир. Ҳадисда «Ҳожилар мағфират қилинадилар. Шундай экан, гуноҳлари мағфират қилинган ҳожилар бошқаларнинг ҳам мағфират қилинишини сўраб дуо қилсинлар», дейилган;

8. Арабий лафзда нақл қилинган дуоларни ёдламаган киши махсус жойларда китобга қараб дуо ўқиши мумкин;

9. Араб тилида нақл қилинган дуоларни китобга қараб ўқишга қийналган киши дилидаги муродларини ўз тилида сўраши мумкин.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🪴 Жаннатга шошиб кирган саҳоба

    🎁 Маҳрни иккига бўлиб тўлаш ҳам мумкинми?

   🤲 Ҳеч бир нарса бекорга яратилмаган

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


“… аёллари қандай яхши, уларнинг илм олишидаги шижоатларига иболари тўсқинлик қилмайди”. Ушбу ҳадис кимдан ҳамда кимлар ҳақида ривоят қилинган?
Опрос
  •   Ҳафса р.а. Қурайш аёллари
  •   Жувайрия р.а, Бани Мусталиқ аёллари
  •   Умму салама р.а, Ҳабашистон аёллари
  •   Оиша р.а, Ансор аёллари
  •   Энди билиб оламан
115 голосов


​​РУКУ ВА САЖДА ҚИЛА ОЛАДИГАН, ЛЕКИН ҚАЪДАДА ЎТИРА ОЛМАЙДИГАН КИШИНИНГ НАМОЗИ
#намоз

❓1556-CАВОЛ: Мен қиём, руку ва сажда ҳам қила оламан. Аммо оёғимдаги кучли оғриқ туфайли қаъдада тўғри ўтира олмаяпман. Қандай намоз ўқисам тўғри бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда қандай ўтириш қулай бўлса, шундай ўтиради. Ҳатто девор ёки бирорта одамга суяниб ўтира олса, намозни шундай ҳолатда ўқийди. Чунки бандага тоқатидан ортиқ нарса буюрилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01


Пайғамбар с.а.в. уйланмоқчиликларини айтганларида қайси аёл учта сабаб билан никоҳга рўйҳушлик бермаган?
Опрос
  •   София бинти Ҳуяй р.а; рашк, фарзандлари ва ёшлари катталиги сабабли
  •   Рамла бинти Абу Суфён р.а; рашк, фарзандлари ва орада катта масофа борлиги сабабли
  •   Савда бинти Замъа р.а; рашк, ёшлари катталиги ва семизликлилари саббали
  •   Умму Салама р.а; рашк, ёшлари катталиги ва фарзандлари сабабли
51 голосов


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,

            Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!

Бугунги  Шанба  кунингиз   файзли ва барокатли ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01


Репост из: Muslim.uz
#oyat #hadis #juma
🌙 Жума намозидан кейин нима қилиш керак...?

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


БАҒДОД НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

14.02.2025

Туман бўйича барча масжидларда намоз вақтлари:

Субх           ⏰ 05:49

Бомдод     ⏰ 06:25

Пешин       ⏰ 12:45

Aср             ⏰ 16:35

Шом           ⏰ 18:02

Хуфтон      ⏰ 19:35

#Намоз_вақтлари
“... Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят).

Бу вақтлар кейинги жума кунигача эканлигини маълум қиламиз.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01


🌙✨ЖУМАНИНГ ХАЙРИ ВА БАРОКАТИ СИЗГА БУЛСИН✨🌙

🌙✨Жумъа кунини кераксиз шеър ва табриклар билан эмас балки бу куннинг суннатлари билан ва Набий Алайхиссаломга саловатлар билан бошланг.

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا سورة الأحزاب56“

🌙✨Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй, мўъминлар! (сизлар ҳам) унга саловат ва салом айтинг!” (Аҳзоб, 56)

اللهم صلّ على محمد وعلى آل محمد، كما صليت على إبراهيم وعلى آل إبراهيم، وبارك على محمد وعلى آل محمد، كما باركت على إبراهيم وعلى آل إبراهيم، إنك حميد مجيد.

🌙✨«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа али Муҳаммад. Кама соллайта ъалаа Иброҳийма ва али Иброҳийм. Ва барик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа али Муҳаммад. Кама барокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа али Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажид»


🌼Мусулмон аҳлига ЖУМА МУБОРАК!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉: 
@ZAYDIBNSOBIT01

Показано 20 последних публикаций.