кетиш - воз кечиш дегани эмас. кетиш - бу кетиш дегани.
мен кетайин, сен қол дегани.
мен бўлмайин, сен бўл дегани.
борлигим билан малолланма, йўқлигим билан озорланма дея аросатда қолмоқдир кетиш.
қолдирган изларни ўчириб, хотираларни елкага ортганча ортга бир қараб қўймоқдир кетиш.
борлигингни билдирмай борлигини ҳис этиш, жимгина четда кузатмоқдир кетиш.
балки айрилиш, балки ғойиб бўлиш, балки мавҳумликка ўзни улоқтиришдир. лекин зинҳор-базинҳор воз кечиш эмас!..