Zarafshon jome masjidi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


"Зарафшон" жоме масжиди расмий канали.
Масжидда ўқиладиган жамоат намоз вақтлари
Бомдод 06:55
Пешин 13:06
Аср 16:45
Шом 18:25
Хуфтон 19:55

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#xabar #haj #umra #hamkorlik
🤲ҲАЖ ВА УМРА ВАЗИРИ ЎЗБЕКИСТОНДА: ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


🤝Бугун, 18 февраль куни пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва бошқа тегишли мутассаддилар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.

😄Таъкидлаш жоиз, мустаҳкам тарихий, маданий ва диний ришталарга асосланган Ўзбекистон – Саудия Арабистони алоқаларининг юқори даражаси икки давлат етакчилари раҳбарлигида олиб борилаётган ўзаро дўстона муносабатлар натижасидир.

💬Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, мазкур ташрифдан мақсад Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янада такомиллаштириш, айниқса, ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш сифатини ошириш, диний-маърифий, илмий-тадқиқот, туризм, транспорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилганини билдирди.


💬Вазир жаноблари Имом Бухорий, Имом Термизий, Форобий, Беруний, Ибн Сино каби уламоларнинг ислом маърифатига, жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасини таъкидлаб, қадим маданият ва бебаҳо асори-атиқалар юрти бўлган Ўзбекистонга саудияликларни ҳам зиёратга тарғиб этишда фаол бўлишини айтиб ўтди...


🖥 БАТАФСИЛ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#ilm #quran #oyat #duo
🤲 Илмни зиёда қилиш дуоси

                       ﴿رَبِّ زِدْنِي عِلْماً﴾

💬Ўқилиши: "Робби зидний ъилман".

🗣Маъноси: "Роббим, илмимни зиёда қилгин" (Тоҳа сураси, 114-оят).


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#mutolaa #inson
🫀 ИНСОН НИМА УЧУН ЯШАЙДИ?

✍️Шайх Юсуф Қаразовий бундай ёзади:

📖 "Инсон фақат еб-ичиш, ўйнаб-кулиш, сўнгра эса ўлиб кетиш учун яратилмаган. Қуръонда айтилишича, баъзи одамлар ҳайвонлар каби ҳаёт кечиришади: «Улар баҳра оладилар ва ҳайвонлар каби ейдилар» (Муҳаммад, 12). Аммо инсон олий мақсад учун яратилгандир.


💬 Аҳмоқ ейиш учун яшайди, оқил эса яшаш учун ейди, дейилади. Лекин бу ерда яна бир савол туғилади: оқил нима учун яшайди?
Яшашнинг ўзи мақсад эмас, балки у орқали инсон қандайдир олий мақсадга эришиши керак. Кўрганига ишонувчилар бу саволга тўлақонли жавоб бера олмайдилар. Имон келтирганлар эса шундай дейдилар: инсон Яратганни таниш, Унга ибодат қилиш учун яшайди.

💬 Агар аҳмоқ ейиш учун яшаса, оқил яшаш учун ейди, мўмин эса, Аллоҳга ибодат қилиш учун яшайди.
Қуръон бу ҳақиқатни аниқ ва равшан баён қилади: «Мен жин ва инсларни фақат Менга ибодат қилишлари учун яратдим. Мен улардан ризқ истамайман ва уларнинг Мени озиқлантиришларини ҳам истамайман. Албатта, Аллоҳ ризқ берувчидир, куч-қувват эгасидир» (Зориёт, 56-58).

🌍 Бутун коинот — осмонлару ерлар, ҳамма нарса фақат битта сабаб учун яратилган: инсон Яратганни таниши учун. Бу таниш — ҳар қандай ҳидоятнинг калити ва барча яхшиликларнинг очқичидир.

🤲 Аллоҳ таоло бундай дейди: «Аллоҳ етти осмонни ва уларга ўхшаш ерни яратди. Уларнинг орасида фармон тушади, шундайки, сизлар Аллоҳнинг ҳар нарсага қодир эканлигини ва Унинг ҳамма нарсани илми билан ўраб олганини билиб оласизлар»" (Талоқ, 12).

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🧎‍♀️ Аёллар таровеҳ намозини жамоат бўлиб ўқишлари мумкинми?

    🍲 Таомланиш сирлари (3-қисм)

    ❔ Барака йўқлигининг сабаби нима?

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal
📖 Катта Лангар Қуръони саҳифалари нуфузли халқаро кўргазмада

2025 йилнинг 25 январидан 25 майига қадар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилаётган “II Халқаро Ислом санъати биенналеси” бўлиб ўтмоқда. Нуфузли кўргазмада бутун дунёдан исломий мерос, нодир қўлёзмалар, ҳаттотлик ва наққошлик ижодлари, қадимий тангалар, либослар ва бошқа ноёб экспонатлар намойиш этилмоқда...
💬 Батафсил

Ҳаж ва умра марказида иш фаолияти қизғин

Мавсум бошидан ҳозирга қадар 11 200 нафардан ошиқ юртдошларимиз умра сафарига жўнатилди...
💬 Батафсил

🎙 Фатво маркази уламоси халқаро анжуманда нутқ сўзлади

Шу йилнинг 13 февраль куни Бишкек шаҳрида Қирғизистон уламолари кенгаши томонидан “Анъанавий ислом: ҳанафийлик ва мотуридийлик” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди...
💬 Батафсил

📚 Тадқиқотчиларимиз Малайзиянинг 100 мингдан зиёд илмий манбаларидан фойдаланади

Малайзиянинг Халқаро ислом тафаккури ва цивилизацияси институти қошидаги Саййид Муҳаммад Нақиб Аттос кутубхонаси маъмурияти Имом Термизий, Имом Мотуридий, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий ходимларига кутубхонанинг ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этади...
💬 Батафсил

🤝 Бош имом ватандошлар билан учрашди

Ватандошларимиз маърифий суҳбатлар асносида Абдуқаҳҳор домладан ўзларини қизиқтирган диний ва бошқа мавзулардаги саволларга атрофлича жавоблар олди...
💬 Батафсил

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 УЛАРНИНГ ХИЗМАТИГА ШОШИЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#kun_hikmati

📚 Киши ўзининг ва ўзидан кейингиларнинг салоҳияти учун  илмдан бирон бобни ёдлаб, ўрганиши...

Тобеъин Қатода Садусий раҳимаҳуллоҳ дедилар: "Киши ўзининг ва ўзидан кейингиларнинг салоҳияти учун  илмдан бирон бобни ёдлаб, ўрганиши бир йил нафл ибодат қилгандан кўра афзалдир".


#ilm #salohiyat #nafl

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal
📖 Қуръон хатмларига ҳозирлик бошланди

💬 Батафсил

📖 "Устоз-шогирд" мактаби йўлга қўйилади

💬 Батафсил

🗣 Илм – нур, уни ёйиш эса савобдир

💬 Батафсил

🗂 Имконияти чекланган фуқаролар учун навбатдаги ўқув курси бошланди

💬 Батафсил

📚 Ҳадис илми мактабига 150 га яқин китоб ҳадя қилинди

💬 Батафсил


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Показано 7 последних публикаций.