Репост из: davletovuz
Биз қоида тариқасида фуқаролар тўлаган солиқлар ҳисобидан яшайдиган, бизнинг номимиздан ҳаракат қилишга вақтинча ваколат олган амалдорларни, давлат буюртмалари ва харидлари эвазига даромад кўраётган ва бюджет маблағларини ўзлаштираётганларни танқид қиламиз.
Токи Азиза Умарова депутат ёки давлат амалдори эмас экан, токи Азиза Умарова лойиҳалари давлат буюртмаси ва бюджетни ўзлаштириш устига қурилмаган экан, биз Азиза Умаровани захарлаш кампаниябозлигида иштирок этмаймиз.
Монополияларнинг, хусусан “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг самарасиз, тижорат ва бозор қоидаларидан йироқ, истеъмолчини жазолаш устига қурилган фаолияти борасидаги танқидий фикрлари учун Азиза Умаровага ўз миннатдорлигимизни ва қўллаб-қувватловимизни билдирамиз.