Репост из: Daryo — LIVE
Оққўрғондаги ҳолат бўйича Тошкент вилояти ҳокимлиги ахбороти:
Бугун ижтимоий тармоқларда Оққўрғон тумани марказидаги деҳқон бозорида содир бўлган ҳолат бўйича видеолавҳа тарқалди. Вазият ички ишлар органлари ҳамда ҳокимлик масъуллари томонидан қатъий назоратга олинган. Орган ходимлари ва савдогарлар ўртасидаги баҳсли ҳолат бўйича туман ҳокимлиги масъуллари иштирокида маслаҳатлашув ўтказилди.
Воқеа 14 август куни бўлган. Соат 11:00 да Оққўрғон деҳқон бозори ҳудудига Навоий кўчаси томонидан кириш қисмида, туман ҳокимининг 1836-сонли “Оққўрғон шаҳри ‘Бирлик’ МФЙ А.Навоий кўчаси ҳудудидаги бўш турган ер майдонида фуқаро Қурбонов Даврон Эргашевич томонидан икки қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси қурилиши учун рухсат бериш” тўғрисидаги қарори асосида усталар иш бошлаган.
Айтиш жоизки, бу жой бозорнинг асосий кириш йўлаги эмас, қолаверса, бозор дарвозаси ҳам эмас. Бундан ташқари, ёймачилар туфайли ҳудудда автомашиналар тирбандлиги вужудга келган. Пиёдалар ўтиш жойида тез-тез ЙТҲ бўлиб туради. Шу боис норасмий дарвоза (бозорнинг чиқиш йўлаги) қурилиши режалаштирилган.
Йўл девор билан беркитилаётган вақтда шу ерда полиз экинлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш билан шуғулланаётган аёллар девор уларнинг савдосига халал беришини айтиб, қурилишни тўхтатишни талаб қилган. Тушунтиришларга қарамай, беш нафар савдогар аёл бақир-чақир қилиб, оломон эътиборини ўзига қаратиб, усталар ва бозор раҳбарини ҳақорат қилиб, қурилаётган деворни бузиб ташлаган.
Шундан сўнг воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи — ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси катта лейтенант И.Раимов, ИИБ ЖҚБ тезкор вакили майор Э.Арслонов, ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори катта лейтенант Ў.Турсунов, ИИБ ЭКГ эксперти капитан А.Мирзалиев ва ЙҲХБ инспектори сержант С.Жумаев етиб борган. Улар ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатларни ўрнатилган тартибда расмийлаштираётган вақтда аёллар ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмаган. Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар туман ИИБ Навбатчилик қисмидаги ШАКЛ-2 китобига 703-сон билан қайд қилиниб, терговга қадар текширув ишлари бошланган.
Туман ҳокими ва ҳокимнинг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулнора Абдунажимова воқеа жойида бўлиб, хотин-қизлар билан суҳбатлашган. Улар айни пайтда кундалик ишлари билан машғул. Вазият бўйича яқин вақтларда батафсил ахборот берилади.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg