ZAKOVAT ZEHN ZIYO NTM

@zakovat_zehn_ziyo Нравится 1
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

📚 “ZAKOVAT ZEHN ZIYO” -abituriyentlarni oliy ta’lim muassasalari imtihonlariga tayyorlovchi nodavlat ta’lim muassasasi
📍Toshkent sh., Shayxontohur tumani, Maxtumquli, 1
+998903502966
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Образование
Добавлен в индекс
03.02.2019 21:08
30 Mar, 07:50 (252 дня назад)
Репост из: Pedagoglar
Бу йилги "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси" танловининг аввалгиларидан 10 та фарқи

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари ўртасида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2019” республика танловига старт берилди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилдан танловнинг шаффофлигини таъминлаш ҳамда кенг оммани жараёнга жалб этиш мақсадида танлов низомига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан:

1. Бу йилги танловда олий маълумотли, камида 3 (уч) йиллик педагогик стажига ҳамда иккинчи ва ундан юқори малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар ихтиёрий равишда қатнашади.

2. Иштирокчилар жорий йилнинг 18 мартидан 5 апрелига қадар Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида ташкил этилган саҳифада онлайн рўйхатдан ўтади.

3. Ҳужжатлар сони 10 тадан 5 тага қисқартирилди ва барчаси электрон шаклга ўтказилди.

4. Танлов шартлари 5 тадан 3 тага қисқартирилди.

5. Танловни адолатли ўтказиш учун ҳакамлар ҳайъати таркибига барча ҳудудлардан тенг миқдорда вакил олинади.

6. Иштирокчилар таълим сифатини оширишда мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида лойиҳа тақдимотлари тайёрлайди.

7. Танловнинг Республика босқичи иштирокчилари ўзларининг “Лойиҳа тақдимотлари”ни ижтимоий тармоқлар (Facebook) орқали эълон қилади ва жамоатчилик томонидан баҳоланади.

8. Ҳар бир тест саволи учун аниқ фанлардан 3 (уч) дақиқа, ижтимоий ва филология фанларидан2 (икки) дақиқадан вақт берилади. Тест материалларига PISA, TIMSS халқаро баҳолаш талаблари сингдирилади.

9. Иштирокчиларнинг баллари тенг бўлиб қолган тақдирда, тегишли фан бўйича қўшимча 10 тадан тест саволлари бериш орқали ғолиб аниқланади. Ғолиб аниқлангунига қадар тест жараёни такрорий давом эттирилади.

10. Танловнинг республика босқичида 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган ғолиблар мос равишда энг кам иш ҳақининг 15, 12, 8 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Танловда иштирок этишни хоҳловчи ўқитувчилар http://bit.ly/teacher-of-year ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ҳурматли педагоглар! Танловда иштирок этинг ва энг яхши ўқитувчи эканлигингизни иқтидорингиз ҳамда маҳоратингиз орқали намоён қилинг.

Шошилинг! Танловда рўйхатдан ўтиш вақти чегараланган!

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун ? босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

?? @pedagoglar