YURTIMIZDA | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


🌎 Янгиликлар канали!
Юртимизда ва дунёда содир бўлаётган қизиқарли ва долзарб воқеа-ҳодисалар ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Мурожаат 👉 @Yurtimizda_murojaatbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кечқурун соат 22:00 дан эрталаб соат 06:00 гача ухлаш керак.

Маълумотларга кўра, телефон, интернет ва ундаги турли қизиқарли контентлар, ўйинлар сабаб бугун одамларнинг уйқу вақтлари чалкашиб кетган.

Кеч ухлаш қандай оқибатларга олиб келишини видеодан билиб олинг. Ярим кечасигача телефонда ўтирадиган танишларга юбориб қўямиз.


Вашингтонда "Озодлик Радиоси"га қарши норозилик намойишлари авж олмоқда!

АҚШ пойтахтида "Озодлик Радиоси" фаолиятига қарши норозилик акциялари бўлиб ўтди. Намойишчилар АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси ва Сенат бинолари олдида тўпланиб, ўз позицияларини ифода этдилар. Улар "Озодлик Радиоси"ни молиялаштиришни тўхтатишга чақириб, "Озодлик Радиосига маблағ ажратманг!", "Стоп Озодлик Радиоси!", "Сохта янгиликларга ишонманг!" ва "Озодлик Радиосини ёпинг!" каби шиорларни илгари суришди.

Намойишчилар радиостанция материаллари кўпинча бирёқлама эканлигини ва жамоатчиликни чалғитишини таъкидлашмоқда. Уларнинг фикрича, "Озодлик Радиоси" ахборот воситалари орқали маълум кун тартибини илгари суриб, жамоатчилик онгига таъсир кўрсатишга ҳаракат қилади. Ушбу норозилик намойишлари кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.


Ходимларини “опен бюджет”га овоз беришга мажбурлаган мансабдорларга қандай чора кўрилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-117-сон қарори 6-бандига асосан, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бу мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади.

Меҳнат кодексининг 5-моддасига асосан мажбурий меҳнат тақиқланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига мувофиқ меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шу ҳаракат такроран ёки вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилса, Жиноят кодексининг 148²-моддасига асосан жавобгарликка тортилади.

❗️Мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 71 200-06-00 ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Манба


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАРИЙБ
1 МИЛЛИОН СОХТА ДОЛЛАР ТАРҚАЛИБ КЕТГАН
БЎЛИШИ МУМКИН

Сохта АҚШ долларини сотаётганлар ДХХ ва Прокуратура ходимлари томонидан ушланган.

Улар қалбаки долларларни ҳақиқий долларга 97% фоиз ўхшаш, банкоматлар қабул қилади, деб ҳаммани алдаб сотиб келишган.

Яқинларингизни огоҳлантиринг, бу қалбаки долларларни банкоматлар қабул қилмайди, шунчаки одамларни алдаб сотишмоқда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Опен бюджет"чилар эҳтиёт бўламиз!

Бугундан “Опен бюджет”даги лойиҳалар бўйича овоз бериш бошланибди. Шу бўйича каминадан қисқа ҳуқуқий тушунтириш


❗️2025 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 37,5 млн кишини ташкил этди

Миллий статистика қўмитаси ахборот хизмати.


🇺🇿🇷🇺 Самарқанд ва Тошкентдан Москвага учган самолётлар дрон ҳужуми сабабли Саратовга қўнди

Москвага йўл олган бешта халқаро рейс, жумладан, Самарқанд ва Тошкентдан учган самолётлар ҳаво кенглигидаги чекловлар сабабли Саратовдаги "Гагарин" аэропортига йўналтирилди, деб хабар беради аэропорт матбуот хизмати.

Ҳозирда самолётларга техник ишлар олиб борилмоқда, йўловчилар эса авиакомпания вакилларидан зарур маълумотларни олмоқда.


"2024 йилда Ўзбекистон халқи тўйларга салкам 12 млрд доллар сарфлаб юборган" — тарихчи Бахтиёр Холмуродов

"Қурултой" подкастида ўзбеклар тўйи билан боғлиқ ижтимоий муаммолар таҳлил қилинди. Бахтиёр Холмуродовнинг айтишича, тўйларга харажатни камайтириб, таълимга пул сарфлаш вақти аллақачон келган.

"2024 йилдаги маълумотни ҳам устозимдан олдим. Тўй харажатлари салкам 12 миллиард долларга қараб кетган. Бу жуда катта рақамлар. Бунинг тагида инсон тақдири ётибди», дейди мутахассис.


Бугун худудларда ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилади.

Ёғингарчилик кутилмайди. Фақат куннинг иккинчи ярмида Сурхондарё, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида бироз ёмғир ёғиб ўтиши мумкин.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ибрат

Телефонсиз кунларнинг гашти бўлак эди...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Йиллик даромади 100 млн сўмдан ошган таксичилар солиқ тўлайдиган бўлди.

Таксистларга юборамиз.


Бош прокуратура коррупциявий жиноятлар ҳақида "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки @bpantikoruz_bot телеграм боти орқали хабар беришга чақирмоқда.

Мурожаат тезкорлик билан кўриб чиқилади, унга қонуний муносабат билдирилади.

"Сизнинг хавфсизлигингиз тўлиқ кафолатланади
", — дейилади хабарда.


Хитойлик таниқли инсайдер Ice Universe ёзишича, Apple компаниясининг янги флагмани — iPhone 17 Pro Max корпуси олдинги авлод смартфони (iPhone 16 Pro Max)га қараганда қалинроқ бўлади. Инсайдернинг фикрича, бу смартфон батареяси сиғимининг оширилиши билан боғлиқ.

Ice Universe келтирган маълумотга кўра, iPhone 17 Pro Max қалинлиги — 8,725 мм. Солиштириш учун: iPhone 16 Pro Maxда бу кўрсаткич — 8,25 мм. Смартфон корпусининг қолган ўлчамлари iPhone 16 Pro Max билан бир хил.


2025 йил 1 апрелдан бошлаб коммунал харажатлар ошади:

Бир кВт/соат учун электр энергияси учун 600 сўм;

Бир куб метр табиий газ учун 1000 сўм этиб белгиланди.


⚡️Дунёдаги энг қиммат гул букетлари рейтингида Ўзбекистон топ-10ликка кирди

Ҳисоб-китобларга кўра, 8 март байрамида Ўзбекистонда гул букети нархи ўртача 20 долларга айланган. Бу борада Ўзбекистон Жанубий Корея (28,6 доллар), Арманистон (24,7 доллар), Аргентина (22,2 доллар), Австралия (22 доллар) АҚШ ва Қозоғистондан (21,4 доллар) ортда қолган.

Таққослаш учун Болгарияда битта гул букети нархи 1,8 долларга баҳоланган.


Чиқиндидан қарздорларнинг свет учун тўлов қилишини чеклаш ҳақидаги қонун имзоланди

Қонун 3 ойдан кейин – 8 июнда кучга киради. Чиқиндидан қарздор истеъмолчига огоҳлантирувчи SMS юборилганидан кейин 5 кун муҳлат берилади. Агар қарз қопланмаса, токи қарзини ёпмагунча ушбу истеъмолчидан электр учун тўловлар қабул қилинмайди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Кеча, "дунёни нархи"га сотилган гулларнинг бугунги ҳолати.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#премьера

🔥 МИЛЛИОН ЖАМОАСИ ЯНГИ КОНЦЕРТ ДАСТУРИ 👍

Мароқли ҳордиқ тилаймиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хитойликлар масаласида дангал фикр!


⚡️ Чиқинди қарздорлиги 5 кун ичида бартараф қилинмаганда қарздор электр энергиясидан вақтинча узилади

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 07.03.2025 йилдаги ЎРҚ-1044-сон

Показано 20 последних публикаций.