#Тезкор #Расман
❗️Суд Жасур Умиров ишини ёпиқ тарзда кўриб чиқади
Хонанда Жасур Умировга оид жиноят иши 6 январь куни Каттақўрғон шаҳар судида мазмунан кўриб чиқилади. У Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди билан айбланмоқда. Ҳозирда унга нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилган.
Умиров иши жинсий жиноят бўлгани боис ёпиқ тарзда кўрилади. «Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўриб чиқилади», – дейилади Олий суд хабарида.
Бунга қадар, Самарқанд вилоят прокуратураси иш судга юборилгани ва тергов давомида хонанданинг айби мақбул далиллар билан тўлиқ тасдиқланганини маълум қилган эди.
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAET1nRO5w7zsDdYMjg