❗️ 1 февралдан тўловлар қандай миқдорларда ошиши билан танишинг
Президент қарорига асосан 2021 йил 1 февралдан бошлаб иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори оширилганидан хабарингиз бор.
Унга кўра 1 февралдан бошлаб:
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига
747 300 сўм (амалда 679 330 сўм);
➖ базавий ҳисоблаш миқдори –
245 000 сўм (амалда 223 000 сўм);
➖ Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа -
434 000 сўм (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди);
➖ Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам -
326 000 дан 653 000 сўмгача (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди);
➖ 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
а) битта болали оилаларга –
144 100 сўм (амалда 131 000 сўм);
б) иккита болали оилаларга –
238 700 сўм (амалда 217 000 сўм);
в) учта ва ундан ортиқ болали оилаларга -
334 400 сўм (амалда 304 000 сўм);
➖ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам -
434 000 дан 1 085 000 сўм (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди) этиб белгиланган.👇
https://t.me/joinchat/AAAAAET1nRO5w7zsDdYMjg