YURTDOSHIM 🇺🇿

@yurtdoshim Нравится 1

Узбекистон ва дунёда булаётган барча узгаришлар , Президентимизнинг янги карорлари хакида биринчилардан булиб факат бизда укишингиз мумкин !
Биз билан колинг ва биздан узоклашманг

Реклама ➡️ @Uzbekistan_News_bot

Энг катта бозор канал ➡️ @Katta_Bozor
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
03.03.2019 00:36
Последнее обновление
22.05.2019 03:03
реклама
Telegram Analytics
Самые свежие новости сервиса TGStat. Подписаться →
Searchee Bot
Каталог из 270 000 Telegram-каналов с поиском внутри бота.
@TGStat_Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
41 944
подписчиков
~11.5k
охват 1 публикации
~73.7k
дневной охват
~7
постов / день
27.3%
ERR %
19.13
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
1671 упоминаний канала
0 упоминаний публикаций
335 репостов
Ўзбекистон 🇺🇿
Катта Бозор
Катта Бозор
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
FUTBOL TV | HD
Ўзбекистон 🇺🇿
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
Катта Бозор
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
Каналы, которые цитирует @yurtdoshim
Катта Бозор
Катта Бозор
Катта Бозор
Катта Бозор
Катта Бозор
Катта Бозор
Катта Бозор
Катта Бозор
Катта Бозор
Катта Бозор
Davlat xizmatlari
Катта Бозор
Катта Бозор
Катта Бозор
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
Катта Бозор
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
NARGISS SHAXZODA SHAHZODA
Катта Бозор
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
YURTDOSHIM 🇺🇿 22 May, 18:26
YURTDOSHIM 🇺🇿 22 May, 17:54
300.000 dan ortiq a'zosi bor kanal KATTA BOZOR õz xizmatlarini sizga taklif qiladi

Barcha turdagi biznesingizni rivojlantirishda yordam beramiz

Uy, avtomobil, smartfon va boshqalarni sotish yoki xarid qilish imkoniyati ( mutloqo bepul ! )

Eng sõnggi va eng muhim yangiliklarni bizda kuzatib boring

Bizga qõshiling va vaqtingizdan unumli foydalaning

Manzilimiz:
https://t.me/joinchat/AAAAAE0xn58npVHht1Nyxw
Читать полностью
YURTDOSHIM 🇺🇿 22 May, 17:53
Андижонда прокуратура терговчиси 27,5 минг доллар таклиф қилган фуқаро ушланди

Андижон вилояти Пахтаобод туман прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши юзасидан фуқаро И.И. (1970 йилда туғилган) жиноят ишининг ўзига оид қисмини ижобий ҳал қилиб бериши учун жами 27,5 минг доллар таклиф қилиб, шундан 7,5 минг долларини нақд шаклда ҳамда “Ж.С.К.” савдо комлекси ҳудудидаги бозор нархи 20 минг долларга тенг бўлган савдо дўконини терговчи айтган фуқаро номига расмийлаштириб беришни айтиб, пора таклиф қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговчиси вилоят прокурори номига фуқаро И.И. унга пора таклиф қилаётганлиги тўғрисида билдирги билан мурожаат қилган.

Фуқаро И.И. 21 май куни терговчига келишилган 27,5 минг доллардан 3 минг долларини берган ҳамда “Ж.С.К.” савдо комплекси ҳудудидаги бозор нархи 20 минг долларга тенг бўлган савдо дўконини расмийлаштириб бериш учун терговчидан паспорт нусхани олаётган вақтида вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

“Мазкур ҳолатлар юзасидан И.И.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, — дейилади Бош прокуратура ахборотида.

https://t.me/joinchat/AAAAAFE3gOS6DKmuq4fPYQ
Читать полностью
YURTDOSHIM 🇺🇿 22 May, 17:52
​​​​Молия вазирига яна бир янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон президентининг 21 майдаги қарори билан Шоҳрух Шотурғунович Шораҳмедов молия вазирининг давлат бюджети масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

Шоҳруҳ Шораҳмедов (1977 йилда туғилган) Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1998) ва Буюк Британиянинг Эксетер университетини (1999) иқтисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Тайинловга қадар Президент администрациясининг Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, инвестицион ва ташқи иқтисодий сиёсатни амалга ошириш масалалари бўйича бўлинмасининг бош консультанти лавозимида фаолият кўрстиб келган. Молия-иқтисод соҳасидаги иш стажи — 18 йил.

«Шоҳруҳ Шораҳмедов ижтимоий соҳа — таълим, соғлиқни-сақлаш, маданият ва спорт, шунингдек фан соҳалари молиясини яхши тушунадиган, бюджет маблағларини бошқариш ва оқилона фойдаланиш тартиб-қоидаларини, шунингдек давлат бюджет сиёсатининг истиқболдаги устивор вазифаларини чуқур биладиган салоҳиятли мутахассис бўлиб ҳисобланади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тимур Ишметов молия вазири биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Бунгача у Марказий банк раиси биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAFE3gOS6DKmuq4fPYQ
Читать полностью
YURTDOSHIM 🇺🇿 22 May, 15:53
​​​​Сарвар Отамуродов «Ўзагросуғурта»га раҳбар бўлди

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуродов лавозимини тарк этди. UzReport’нинг хабар беришича, у «Ўзагросуғурта» раҳбари лавозимига тайинланган.

«Ўзагросуғурта» компаниясига 2017 йилнинг августидан буён раҳбарлик қилиб келган Саидқаҳҳор Холхўжаев аввалроқ Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинлангани маълум бўлганди.

Сарвар Отамуродов 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) битирган. 1998 йилда Банк-молия академиясини, 2003 йилда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Социология фанлар номзоди.

Отамуродов 1995—2006 йилларда Молия вазирлиги Валюта-иқтисод бош бошқармасида бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари ва бош бошқарма бошлиғи вазифаларида ишлаган. 2006—2010 йилларда Ўзбекистон суғурта компанияларида фаолият олиб борган.

У Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгаши раиси бўлиш билан биргаликда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари ҳам эди. У 2016 йилги Президент сайловида номзод сифатида қатнашиб, сайловчиларнинг 2,35 фоиз овозини қўлга киритган эди.

Айтмоқчи, партиянинг янги раиси этиб Алишер Қодиров сайланган, дейишяпти. Ҳа, ўша — Ўзбекистоннинг бош маънавиятчиси, тунги клубларни ёпмаслик керак деган депутат, Рамзан Қодировга фамилиядош эканликларини эслатган жаноб.

https://t.me/joinchat/AAAAAFE3gOS6DKmuq4fPYQ
Читать полностью
YURTDOSHIM 🇺🇿 22 May, 12:39
​​​​«Матбуот тарқатувчи»нинг Хоразм филиали раҳбарлари обуна пулларини ўзлаштириб, машиналар харид қилган, уй ва бинолар сотиб олган

Даврий нашрларни тарқатиш билан шуғулланувчи «Матбуот тарқатувчи» компанияси Хоразм вилояти шуъба корхонаси директори О.К. 2017—2018 йилларда обуначилар томонидан тўланган 1,3 миллиард сўм пул маблағларидан 562,3 миллион сўмини талон-тарож қилганликда айбланмоқда.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан «Матбуот тарқатувчи» ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текшириш ўтказилган. Хабарга кўра, О.К. пулларни ўғли А.К. ва қариндоши С.Ш.га қарашли «У.З.» компаниясига ўтказган.

Бу пуллар эвазига Captiva, Lacetti, Nexia каби машиналар, шуъба корхона негизида ташкил этилган Ҳазорасп босмахонаси балансида бўлган, ҳақиқий баҳоси 750,0 миллион сўмлик бино ва иншоотларни 16,7 миллион сўмга сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирган.

Текширув давомида етказилган зарардан 562,0 миллион сўми ундирилиши таъминланган.

Худди шундай, «Матбуот тарқатувчи» Хонқа филиали раҳбари М.Р. ҳам 2018 йилда обуначилар томонидан тўланган 365,5 миллион сўм пул маблағларидан 214,0 миллион сўмини қариндоши Ш.А.га тегишли «А.С.» корхонасига ўтказиб талон-торож қилиб, бу пулга Урганч шаҳридан турмуш ўртоғи А.А. номига уй сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирган.

«Мазкур ҳолатлар юзасидан О.К. ва М.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.

https://t.me/joinchat/AAAAAFE3gOS6DKmuq4fPYQ
Читать полностью
YURTDOSHIM 🇺🇿 22 May, 12:37
Бекободдаги чиқиндихонадан аёл кишининг жасади топилди. Воқеа жойига бош прокурор ва ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосарлари зудлик билан чиққан

Бекобод шаҳар, «Ўзбекистон» маҳалласи, Истиқбол кўчаси, 22-уйнинг рўпарасида жойлашган чиқиндихонада 20 май куни соат 14:00 ларда Бекобод шаҳар, Меъмор (Аббасова) кўчасида яшаган фуқаро Р.М.нинг (1975 йилда туғилган, аёл киши) мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

«Воқеа жойига зудлик билан бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Эркабой Тожиев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳамедов, вилоят прокурори, вилоят ИИБ бошлиғи ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқдилар», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур оғир жиноятни фош этиш учун барча зарурий тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAFE3gOS6DKmuq4fPYQ
Читать полностью
YURTDOSHIM 🇺🇿 22 May, 12:33
​​​​Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) ва базавий ҳисоблаш жорий этилади

Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида президент фармони қабул қилинди, дея хабар берди Адлия вазирлиги. Фармонга мувофиқ, 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига қуйидаги миқдорлар белгиланди:

▪️Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 577 170 сўм;
▪️Базавий ҳисоблаш — 202 730 сўм;
▪️Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — 202 730 сўм.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори маош, устамалар, қўшимча ҳақ, гонорар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг бошқа турлари, шунингдек, қонунчиликда белгиланган ушланмалар, илгари энг кам иш ҳақига нисбатан белгилаб қўйилган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда ҳамда оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда қўлланилади.

Базавий ҳисоблаш миқдори эса қуйидагиларни аниқлашда қўлланилади:

▪️солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун бошқа тўловларнинг миқдорларини;
▪️тадбиркорлик билан шуғулланиш учун патент, лицензия ва бошқа тўловларнинг қиймати, ташкилотларнинг устав ва бошқа фондлари (капитали) миқдори, пулсиз шаклда тўланадиган акциялар, бошқа қимматли қоғозларнинг қиймати, юридик шахслар активларининг баланс қиймати, микрокредитлар ва лизинг, шунингдек бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг чекланган миқдорини.

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори пенсиялар, устамалар, қўшимча ҳақ ва компенсация тўловлари, шунингдек, ходимлар соғлиғига етказилган зарарни қоплашда қўлланилади.

Энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган устамалар, қўшимча ҳақ, мукофотлар ҳамда бошқа компенсация ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг барча турлари мазкур тўловларнинг сўмда ифодаланган амалдаги миқдорларини сақлаб қолган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFE3gOS6DKmuq4fPYQ
Читать полностью
YURTDOSHIM 🇺🇿 22 May, 12:26
​​​​Ўзбекистонда меҳмонхоналар мижозларга никоҳ муносабатларидан қатъи назар хизмат кўрсатиши белгиланди

Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан 26 март куни қабул қилинган Ўзбекистон ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги қарори 20 май куни эълон қилинди ва шу кундан эътиборан кучга кирди. Мазкур қарор билан меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланган.

Ҳужжатга кўра, «меҳмонхона хизматлари яшаш жойи (прописка), фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъи назар кўрсатилиши лозим».

Олдинроқ меҳмонхоналарга «ғайриахлоқий ҳаракатлар»га гумон бўлган тақдирда мижозларни жойлаштиришни рад этиш ва бу ҳақда ички ишлар идораларини хабардор қилиш ҳуқуқи берилиши кўзда тутилганди. Қайд этишларича, меҳмонхоналар фақат ушбу низомга зид бўлмаган ички қоидаларни белгилаши мумкин.

Меҳмонхонага жойлашишда ташриф буюрувчиларнинг прописка ва никоҳ муносабатларига қарамаслик ҳақидаги талаб илк бор Ўзбекистон Президенти томонидан 5 январь куни имзоланган фармонда кўзда тутилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAFE3gOS6DKmuq4fPYQ
Читать полностью
YURTDOSHIM 🇺🇿 22 May, 12:22
​​​​Тимур Ишметов молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Тимур Аминжонович Ишметов Ўзбекистон молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинлади. 2017 йилдан у Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари эди.

Тимур Ишметов 1979 йилда Тошкентда туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтини, 2005 йилда Бирмингем университетининг International Money and Banking йўналишида магистратура босқичини, 2007 йилда -Тошкент юридик университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Марказий банк иқтисодчиси лавозимидан бошлаган. 2017 йил апрелигача турли лавозимларда фаолият кўрсатди. Жумладан, турли вақтларда Марказий банкнинг Монетар операциялар департаменти, Халқаро резервларни бошқариш департаменти, Ички валюта бозоридаги операциялар ва Валюта бошқаруви ва назорати департаментига раҳбарлик қилди.

Молия вазирининг аввалги биринчи ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров Давлат активларини бошқариш агентлигига раҳбар этиб тайинланган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAFE3gOS6DKmuq4fPYQ
Читать полностью
YURTDOSHIM 🇺🇿 22 May, 12:20
​​​​Фарҳод Абдуллаев Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. «Газета.уз»нинг хабар беришича, у бунгача 35-Тузел сайлов округи депутати, коммунал хужалик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий раиси лавозимларида фаолият кўрсатган. 2011—2018 йилларда «Ўзиккиламчиранглиметалл» корхонасига раҳбарлик қилган.

Туманнинг аввалги ҳокими Шуҳрат Отамуҳамедов ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси ва ИИБ бошлиқлари 10 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида туманни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишдан сўнг вазифасидан озод қилинган эди.

2017 йилдан Тошкент вилояти Ангрен туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Рустам Аширматов Учтепа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланган.

Учтепа тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига Сайфулло Аҳмедов номзоди тасдиқланган. У 2018—2019 йилларда Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, 2018 йилдан Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган Жобир Азимов Учтепа тумани прокурори бўлди.

https://t.me/joinchat/AAAAAFE3gOS6DKmuq4fPYQ
Читать полностью
YURTDOSHIM 🇺🇿 22 May, 12:18
​​​​Риштонда аёл киши газ баллонларни алмаштираётган вақтда содир бўлган ёнғин туфайли вафот этди

17 май куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшаган Ш.Б. исмли аёл уйи ошхонасида газ плитасига уланган газ баллонини бошқа газ баллонига алмаштираётган вақтида улардан сизиб чиқаётган газдан ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Оқибатда уйининг 70 квадрат метр майдонида ички ва том қисми ёниб зарар кўрган ҳамда Ш.Б. куйиш жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар, хонадонингизда газ ускуналаридан фойдаланганингизда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг. Газ техникаларининг соз ҳолда эканлигига ҳамиша эътибор қаратинг. Зеро, бу ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлигининг кафолатидир», — дейилади вазирлик хабарида.

https://t.me/joinchat/AAAAAFE3gOS6DKmuq4fPYQ
Читать полностью
YURTDOSHIM 🇺🇿 21 May, 11:07
Аҳмадбой Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўради.

👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFE3gOS6DKmuq4fPYQ
YURTDOSHIM 🇺🇿 21 May, 11:07
Аҳмадбой суд хукми укилди 14 йилга камалди


https://t.me/joinchat/AAAAAFE3gOS6DKmuq4fPYQ
YURTDOSHIM 🇺🇿 21 May, 11:05
​​​​Ўзбекистон «Исломийлик индекси» 100 талигидан ўрин олмади

Мамлакатларнинг Исломий мезонларга қанчалик мослигини кўрсатувчи «Исломийлик индекси» деб номланган рейтингда Янги Зеландия учинчи бор 1-ўринни эгаллади.

Рейтинг эронлик олим Ҳусайн Аскарий АҚШда асос солган «Исломийлик жамғармаси» томонидан тузилган. Навбатдаги рейтингнинг илк 44 ўрнида бирорта ҳам мусулмон мамлакат ўрин олмади.

Бирлашган Араб Амирликлари рейтингнинг 45-поғонанисини эгаллади, Ўзбекистон эса 119-ўринда. Рейтингнинг энг сўнгги 153-ўрини эса Яманга берилди.

«Исломийлик индекси» давлат бошқарувидаги татбиқларнинг исломий мезонларга қанчалик мослигига асосланган ҳолда тузилган. Бунда тўртта асосий мезон — иқтисодиёт, адолат ва бошқарув, инсон ҳуқуқлари ва сиёсий ҳуқуқлар, халқаро муносабатларга эътибор қаратилган.

Шу хабарни ўқиб, бир иқтибос эсга тушиб кетди: «Исломдан узоқ бўлса-да, тараққий этган миллатлар ривожининг сабаби — адолат. Адолат бор жойга Аллоҳ барака беради. У хоҳ мусулмон бўлсин, ё йўқ».

https://t.me/joinchat/AAAAAFE3gOS6DKmuq4fPYQ
Читать полностью
YURTDOSHIM 🇺🇿 21 May, 09:18
​​​​Кечаси соат 23:00 да ҳокимликка зудлик билан чақирилган фермер маст ҳолда, ҳужжатсиз машина ҳайдагани учун жазоланди (катта эҳтимол билан, ҳокимликка бормаса ҳам жазоланарди)

Шеробод туманида яшовчи бир фермер маст ҳолда бировнинг машинасини ишончномасиз ҳайдаб кетаётганида йўл-патруль хизматининг қўлига тушибди. Ҳолат юзасидан маъмурий баённома тузилган ва иш судга оширилган. Судда фермер машина ҳақиқатан ҳам бировнинг номида эканини, аниқроғи, Деновда яшайдиган бир кишидан сотиб олиб, ҳали ўз номига расмийлаштиришга улгурмаганини айтибди (Ўзбекистонда кўпчилик шунақа қилади лекин, аслида муаммо — лекин одатий ҳол).

Фермернинг айтишича, ўша куни ўғлининг туғилган куни бўлган, уйдаги зиёфатда алкоголь ичимлик ичган. Лекин соат тахминан 23:00 да уни зудлик билан туман ҳокимлигига мажлисга чақиришган (агар фавқулодда ҳолат — уруш, табиий офат ва ҳ.к. — бўлмаса, бир одамни ярим кечаси уйидан ҳокимликка чақириб олиш мумкин эмас, бунга жазо ҳам бор ҳатто, лекин Ўзбекистонда кўпчилик амалдорлар ярим кечаси(гача) мажлис ўтказиши одатий ҳол ва деярли ҳеч ким жазоланмайди).

Фермер ҳали ўз номига расмийлаштирилмаган машинани маст ҳолда ҳайдаб, ҳокимликка етиб келгани ҳамоноқ ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган (аслида фермер таксида кетса ҳам бўларди ўша мажлисга, масалан). Судда фермер айбига иқрорлиги ва уни кечиришларини сўрабди. Суд уни 1,5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг 15 баравари (3 040 950 сўм) жарима тайинлабди.

«Машинасини ҳужжатсиз ҳайдаш учун бериб юборган шахс ҳам 202 минг 730 сўм жаримага тортилди. Лекин ярим кечаси фермерни ҳокимликка мажлисга чақирганларга ҳеч қандай жазо белгиланмайди».

PS. «Капитал-банк»нинг Самарқанд филиали бошқарувчиси ўринбосари 17 май куни кечаси вилоят ҳокимлиги томонидан банкка бириктирилган Пахтачи туманида ўша куни бўлиб ўтган видеоселекторда қатнашиб, йўлда қайтаётиб, Пастдарғом туманида йўл-транспорт ҳодисасига учраган. «Ҳозирда Пастдарғом туман касалхонасининг реанимация бўлимида»


https://t.me/joinchat/AAAAAFE3gOS6DKmuq4fPYQ
Читать полностью
YURTDOSHIM 🇺🇿 21 May, 09:12
​​​​Ўзбекистонда ер ажратишда ҳокимликлар ролини камайтириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда ер участкаларини ажратиш жараёнида ҳокимликларнинг ролини камайтариш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов (суратда) маълум қилди.

«Ер масаласини хронометраж сифатида қарайдиган бўлсак, ариза бергандан бошлаб ерни танлаш, ерни ажратиш, ундан олдин АПЗ-1 ва АПЗ-2 (бинони архитектуравий режалаштириш) деган жойлари бор. Жуда катта бюрократия бор бу ерда. Буни тан олиб айтишимиз керакки, бугунги кундаги талабларга, бугунги кунда бўлаётган жараёнларга жавоб бермайди», — деди у.

Адлия вазири вилоятларга бориб таҳлил қилинганида, ҳокимликлар ер участкаларини ягона электрон савдо майдончасига чиқармаётгани ёки аукционда иштирок этиб, ерни пулга сотиб олгандан кейин ҳам туман ҳокимлари беш-олти ойлаб қарорни чиқариб бермаётганини таъкидлади. Вазир ер участкаларини ажратишда ҳокимликлар ролини камайтириш лозимлигини таъкидлади.

«Биз бу жараённи тубдан ўзгартиришимиз лозим. Керак бўлса, ҳокимликларнинг бу жараёндаги ролини камайтириш зарур. Чунки бизда ҳар бир йўналиш бўйича ўзининг ваколатли органи бор, шу ваколатли органга ишониш керак», — деди у.

Адлия вазирлиги раҳбари давлат хизматларини мақбуллаштириш нуқтаи назаридан қурилиш соҳасида ҳокимликларнинг қурилишга рухсат бериш функцияси олиб ташланганини маълум қилди. Жумладан, 1 мартдан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат бериш тартиби бекор қилинди ва улар бошлангани тўғрисида хабардор қилиш механизми жорий этилди. Бундан ташқари, эндиликда қурилиши тугалланган бинони фойдаланишга топшириш учун қабул қилиб олиш тўғрисидаги баённома ҳоким қарори билан тасдиқланмайди.

«Биз қурилиш соҳасида ҳокимликларнинг рухсат бериш функциясини олиб ташладик. Олти ойгача рухсат бериб юрадиган шароитда ҳозир бир ҳафтада рухсатини олаяпти. Шу муддатдан ўтиб кетса, давлат хизматлари марказларимиз дарров жарима қўллайди. Ёки қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш ҳам олдин ҳокимлик орқали бўлар эди. Уни ҳам ҳокимлик бўғинидан чиқариб ташладик. Бунинг натижасида объектларни қабул қилиш муддатлари ҳам 10 баробарга қисқарди», — деди вазир.

Адлия вазирлиги ер участкаларини ажратиш бўйича Ўзгеодезкадастр билан биргаликда ишлаб, президент қарори лойиҳасини тайёрлаган. Бугунги кунда ҳужжат лойиҳаси Президент админстрациясида кўриб чиқилмоқда. «Яқин кунларда қарор қабул қилиниши керак. Бу топшириқни биз Президентимизнинг Навоий вилоятига бўлган ташрифида олдик. Бир ойни ичида ишладик, яқинда бу соҳада ҳам тубдан ўзгариш бўлади», — дея маълум қилди Русланбек Давлетов.

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари Нусратбек Тўйчиев ҳозирда Ер кодексини такомиллаштириш бўйича ишлаб олиб борилаётгани, ер участкаларини ажратиш механизмларини қайта кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

https://t.me/joinchat/AAAAAFE3gOS6DKmuq4fPYQ
Читать полностью
YURTDOSHIM 🇺🇿 21 May, 09:09
​​​​Деновда «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури бўйича ажратилган имтиёзли кредитлар талон-торож қилингани аниқланди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида «Ҳар бир оила — тадбиркор» давлат дастури бўйича Халқ банки филиали ажратган 319 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағлари талон-торож қилингани фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қонунбузарлик ҳолати Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими ходимлари томонидан туман прокуратураси ва Марказий банк вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда давлат дастури ижроси аҳволи ўрганилганда аниқланган.

Маълум бўлишича, банк филиали 12 нафар фуқарога иссиқхона қуриш учун имтиёзли кредит маблағлари ажратган, бироқ маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ўрганилмаган. Оқибатда пуллар бошқа мақсадларга сарфлаб юборилган, кредитлар мақсадли ишлатилаётганлиги ҳақида мониторинг далолатномаларига сохта маълумотлар киритилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Халқ банкининг Денов филиали мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Май ойи бошида Бош прокуратура Халқ банкининг Китоб тумани (Қашқадарё вилояти) филиалида 11 фуқарога жами 147 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилгани, бироқ уларнинг кредитга муҳтожлиги ва тақдим этган ҳужжатларининг ҳақиқийлиги текширилмагани, оқибатда кредит маблағлари талон-торож қилингани ҳақида хабар берган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAFE3gOS6DKmuq4fPYQ
Читать полностью
YURTDOSHIM 🇺🇿 21 May, 08:53
​​​​Қозоғистонда юз берган ЙТҲда тўрт ўзбекистонлик жабрланди, улардан бири — реанимацияда

19 май куни тахминан соат 18:00да Қозоғистоннинг Манғистау вилояти «Бейнеу—Тажен» автомагистралининг 82-километрида ичида 7 киши, жумладан, 4 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган Lada Largus машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида Туркия фуқароси воқеа жойида вафот этган, қолганлар Бейнеу туман касалхонасига ётқизилган. Айни пайтда Ўзбекистон фуқароси Бобомурод Аширов (1991 йилда туғилган) мазкур тиббий муассасанинг жонлантириш бўлимида қолмоқда.

«Қолган жароҳатланганларга, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари Дурдимурод Аширов (1990) Каримбай Шавхумов (1980) ва Хайитмурад Гошаровга (1984) касалхонадан рухсат берилди», — дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Бейнеу тумани полиция бўлими томонидан мазкур масала ўрганилмоқда.

Қайд этишларича, жароҳатланган фуқароларга амалий кўмак бериш, жумладан, Бобомурод Ашировга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонаси Манғистау вилояти ва Бейнеу тумани маъмурияти билан алоқа ўрнатган. «Айни пайтда фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чоралар кўрилмоқда», — дейилади расмий ахборотда.

https://t.me/joinchat/AAAAAFE3gOS6DKmuq4fPYQ
Читать полностью
YURTDOSHIM 🇺🇿 21 May, 08:51
​​Ўзбекистонликлар хорижий автомобиллар сотиб олишга 135 млн доллардан ортиқ пул сарфлади

Ўзбекистонга 2019 йилнинг январь—апрель ойларида 136,8 миллион долларлик енгил автомобиллар келтирилди.

Бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 2,1 баравар кўп. Таққослаш учун, бутун 2018 йил давомида енгил автомобиллар импорти 319 миллион долларни ташкил этган.

Чет эл автомобиллари импорти ортиши 2019 йил 1 январидан уларни келтириш осонлаштирилгани билан изоҳланмоқда. Агар автомобиль камида 40 минг доллар турса ва ишлаб чиқарилганидан икки йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, унга нисбатан нол қийматдаги бож тўлови ва 20 фоизлик акциз солиғи қўлланилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFE3gOS6DKmuq4fPYQ
Читать полностью