YURIST MASLAHATI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Кадастр агентлиги хорижий фуқароларга ерлар хусусий шаклда эмас, фақат ижара асосида берилишини эслатмоқда.

Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) талаблари Ер кодекси билан белгиланган ҳамда унинг 17-моддасига мувофиқ чет эллик фуқаролар ва юридик шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ер участкаларига фақат ИЖАРА ҲУҚУҚИ АСОСИДА эга бўлиши мумкин. 24-моддасига мувофиқ чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига ер участкалари ИЖАРАГА БЕРИЛАДИ.

"Хўп ижарага берсагу хусусийлаштириб олсачи, унда нима қиламиз?" - деб ваҳимага тушманг. Хавотирга ўрин йўқ, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл юридик шахслари, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, шунингдек давлат органлари, муассасалари, корхоналари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари хусусийлаштириш субъектлари бўлмайди, яъни чет элликларга ер хусусийлаштириб берилмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Тўғри даъво талабини қўя олиш муҳим.

Адвокат сифатида мижоз билан суҳбатлашгандан сўнг вазиятда мижознинг ҳуқуқларини қайси йўл билан ҳимоя қилиш, қайси йўл мижоз учун энг мақбул экани ҳақида бош қотириб оламиз. Жараёнда суд учун қўйиладиган даъво талабини маслаҳат қиламиз.

Нима сабабдан даъво талаби муҳим?

Кўплаб низоларда гувоҳ бўламиз ташқаридан қараганда осондек туйилган ишлар даъво талабининг тўғри танланмагани натижасида ҳатто Олий Судгача етиб борганини, бир нечта инстанцияларда ҳал бўлмай сарсон бўлинаётганлигини ёки олиш имконияти бўлган маблағни даъво талабида талабнинг етишмаслиги оқибатида ололмай қолганлигини. Ҳуқуқингизни ҳимоя қилувчининг ҳам маҳорати шу ерда даъво талабини тўғри танлай олишида.

Масалан, фуқаро йўл-транспорт ҳодисаси туфайли жиддий жароҳат олади. У судга мулкий зарар етказилгани учун товон пули ундириш ҳақида даъво киритади, бироқ у соғлиғига етказилган зарар учун маънавий компенсация талаб қилмайди. Суд фақат моддий зарарни қоплаш бўйича қарор чиқаради, маънавий зарар эса талаб қилинмагани сабабли кўриб чиқилмайди. Натижада жабрланувчи олиши мумкин бўлган катта миқдордаги компенсациядан маҳрум бўлади. Бундай мисолларни ўнлаб келтириш мумкин.


Суд жараёнида низоларни тезкор ва самарали ҳал қилиш учун даво талабининг ҳуқуқий асослари мустаҳкам бўлиши лозим. Даъво талабни тўғри шакллантириш учун нималар муҳим? Аввало, талабга асос бўладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш, далилларни тўплаш ва тизимлаштириш, суд амалиётини ўрганиш муҳим ҳисобланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


❗️“Наманган” махсус экспорт зонаси ташкил этилади


🏢 Фармонга кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги махсус иқтисодий зоналарни бошқариш бўйича ваколатли орган ҳисобланади ҳамда хусусий бошқарувга берилган махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Саноат зоналари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бошқарилади ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан уларнинг фаолияти мувофиқлаштирилади.

🌐Наманган вилоятида “Наманган” махсус экспорт зонаси ташкил этилади.

🗓 2025 йил 1 июндан махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган импорт хомашё, материал ва бутловчи қисмларни божхона тўловларини тўламаган ҳолда “товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштириш орқали уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.

🔍 2028 йил 1 январгача махсус иқтисодий ва саноат зоналари дирекциялари ер солиғи бўйича ҳисобланган сумманинг бир фоизи миқдорида улар томонидан ижарага берилган ер майдонлари учун тўловни амалга ошириши белгиланди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


8-март байрам яқин байрам пули аёлларга ҳам эркакларга ҳам бериладими?

Меҳнат кодексининг 246-моддасига асосан Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари, шу жумладан тариф ставкалари, маошлар, компенсация хусусиятига эга қўшимча тўловлар ва устамалар, шу жумладан нормал шароитлардан четга чиқувчи шароитлардаги иш учун шундай қўшимча тўловлар ҳамда устамалар миқдорлари, рағбатлантирувчи хусусиятга эга қўшимча тўловлар ва устамалар тизимлари ҳамда мукофотлаш тизимлари жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ меҳнат шартномасида белгиланади.

Яъни байрам пули масалалари ҳар бир корхонанинг ўз ички жамоа шартномасида ёки бошқа локал ҳужжатида назарда тутилади.

Амалиётда баъзи ташкилотлар эркакларга ҳам тўлаб берса, баъзилари фақат аёлларга байрам пули тўлаб беради. Аслида тенглик нуқтаи назардан ишхонадаги барча аёл ва эркаклар учун тўланиши лозим. Чунки эркак ходимларнинг ҳам оиласида аёли, онаси, синглиси қизлари бор ва эркаклар шу инсонлар учун мазкур ишхонада ишламоқда.

Хуллас, ишхона рахбарига инсоф берса, байрам пулини (премияни) барча учун ёзиши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


TBC Bank омонатлари: Барқарор оила сири

Аёллар оила бюджетини бошқаришда доимо муҳим роль ўйнайди. TBC Bank омонатлари оилавий молиявий режаларингизни амалга оширишда ишончли ҳамкор бўла олади.

Тўй, фарзанд туғилиши ёки уй сотиб олиш каби муҳим ҳаётий воқеалар учун жамғариш қулайлиги учун ҳам омонатлар сизга керак бўлади. Бундан ташқари фавқулодда ҳолатлар учун захира яратиш имкониятини ҳам беради бу пуллар. TBC Bank'да сиз жамғармангизни истаган пайтда тўлдириш ва ечиб олиш имкониятига эга бўласиз.

TBC Bank омонатлари ҳимояланган молиявий воситадир — 90 000 дан ортиқ ўзбекистонликлар, шу жумладан 29 000 аёл аллақачон TBC Bank омонатларини танлаган.

TBC UZ иловасида бир неча дақиқада омонат очинг ва оилавий келажагингизни мустаҳкамланг.

Тўлиқ шартлар: https://go.tbcbank.uz/uzomonatinfo


#Бизнес_солиқ
Президентнинг 05.03.2025 й."Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" ПФ-43-сонли Фармони бўйича шарҳ

ПФ-43-сонли Фармоннинг асосий мазмуни

Бу Фармон кўчмас мулкнинг бозор нархига яқин қийматини аниқлашнинг замонавий усулларини жорий этишга қаратилган. Фармоннинг мақсади – кўчмас мулк объектининг солиқ солиш, олди-сотди, гаровга қўйиш, жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва бошқа ҳолларда аниқланадиган қийматининг ўзаро мутаносиблигини таъминлаш. Бу банднинг асосий ғояси кўчмас мулк қийматини турли мақсадларда қўллашда бир хиллик ва мослик таъминлашдир. Масалан, гаровга қўйишдаги қиймат билан солиқ солиш учун фойдаланиладиган кўчмас мулк объекти қиймати ва олди-сотди қиймати ўртасида катта фарқлар бўлмаслиги керак.

Ушбу мақсадлар учун босқичма-босқич оммавий баҳолаш ўтказилади:
• 2025–2026 йиллар – Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида;
• 2026–2027 йиллар – Нукус ва вилоят марказларида;
• 2027 йилдан бошлаб – бошқа ҳудудларда.

Фармонни амалга ошириш учун Кадастр агентлиги ҳузурида Қучмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ташкил этилади, Молия ва иқтисодиёт вазирлиги эса бу соҳада бирдай давлат сиёсатини амалга ошириш органи сифатида белгиланди.

Олдинги тажриба: ПФ-6121

Кўчмас мулкни баҳолаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича бу биринчи уриниш эмас. 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6121-сонли "Ресурс солиқлари ва мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонда мулк ва ер солиғини кадастр қиймати асосида ҳисоблаш механизмини босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилган эди:
• Биринчи босқич (2021–2023): турар-жой фонди учун жорий этиш;
• Иккинчи босқич (2022–2024): яшаш учун мўлжалланмаган қўчмас мулк учун жорий этиш.

ПФ-6121-сонли Фармонда "тажриба-пилот" ҳудудларда эксперимент ўтказиш назарда тутилган:
• Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани (турли турар ва нотурар объектлар);
• Навоий шаҳри (саноат объектлари);
• Бўстонлиқ тумани (дам олиш зоналари);
• Ромитан тумани (қишлоқ хўжалиги ерлари).

ПФ-6121-сонли Фармонда кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини бозор қиймати асосида аниқлаш методикасини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор берилган.

Янги ёндашув бўйича мулоҳазалар

ПФ-43 да мулк солиғи ва ер солиғи бўйича солиқ ставкаларини пасайтириш таклифи менга етарли даражада самарали ечим эмас деб кўринади.

Солиқ тизими ҳақида ўйлаганда, агар кўчмас мулкларнинг бозор қийматига ўтишга қарор қилинган экан, бу яна ҳам катта ўзгаришларни талаб қилади. Мантиқий ва зарур қадам — мулк солиғи ва ер солиғини бирлаштириб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилиш. Бундай ёндашув кўпчилик ривожланган давлатларда қўлланилади ва бир қатор муҳим афзалликларга эга:
1. Битта иқтисодий активга икки марта солиқ солиш муаммосини йўқотади
2. Солиқни ҳисоблаш ва маъмурчилигини осонлаштиради
3. Бозор қийматини самаралироқ ҳисобга олиш имконини беради, чунки бозор қиймати бино ва ер учун алоҳида эмас, балки бутун объект учун шаклланади

ПФ-6121 да таклиф этилган ёндашув (алоҳида солиқлар ўрнига ягона кўчмас мулк солиғини жорий этиш) ПФ-43 да таклиф этилаётган мавжуд тизимни тузатишдан кўра асослироқ ва халқаро амалиётга мос келади.

Алоҳида солиқ солишда кўчмас мулкни баҳолашнинг иқтисодий мантиғи йўқолади. Бозор қиймати – бу участканинг жойлашуви, қурилмалар сифати, инфратузилма, ҳудудни ривожлантириш истиқболлари каби кўплаб омилларни ҳисобга оладиган комплекс кўрсаткичдир. Бу ягона активни сунъий равишда алоҳида қисмларга ажратиш, баҳолаш ва солиқ солишда ноаниқликларга олиб келади.

Ривожланган давлатлар тажрибаси ягона ёндашувнинг афзалликларини ишончли тарзда исботлайди. Объектнинг умумий қийматидан ҳисобланган кўчмас мулк солиғи, адолатлироқ, шаффофроқ ва иқтисодий жиҳатдан асосланган солиқ тизимини яратиш имконини беради.
Манба

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈


❗️Махсус иқтисодий ва саноат зоналар фаолияти самарадорлиги оширилади


“Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ-41-сон, 04.03.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, 2025 йилда махсус иқтисодий ва саноат зоналарини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔹махсус иқтисодий зоналарда 2,3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш, экспорт ҳажмини 1 миллиард АҚШ долларига етказиш, ишлаб чиқариш ҳажмини 4,3 миллиард АҚШ долларига тенг миқдорда таъминлаш ва 12 мингта янги доимий иш ўринларини яратиш;

🔹саноат зоналарида 800 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш, экспорт ҳажмини 512,2 миллион АҚШ долларига етказиш, ишлаб чиқариш ҳажмини
1,8 миллиард АҚШ долларига тенг миқдорда таъминлаш ва 17 мингта янги доимий иш ўринларини яратиш.

✅ Янги барпо этиладиган ихтисослаштирилган зоналар фақат махсус иқтисодий зона ёки саноат зонаси шаклида ташкил этилади.

📜 Махсус иқтисодий зоналар фаолияти бўйича фақат экспортга йўналтирилган лойиҳаларга ихтисослашган, майдони ўралган махсус экспорт зонаси турида ҳам ташкил этилиши мумкин.

🚫 Махсус иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатиш муддатига оид чекловлар бекор қилинади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈


МЧЖ белгиланган миқдорда устав фондини шакллантира олмаса, қандай ҳаракат қилиши лозим?

Кўпчилик тадбиркорларда айни шу масалада турли саволлар келади. Тадбиркор ўз фаолиятини бошлаш арафасида ўз устав фондини шакллантиришни мақсад қилади ва уни бир йил давомида шакллантиришнинг имкони бўлади.

Шундай ҳолатлар кўп учрайди бир йил давомида тадбиркор уставнинг белгиланган миқдорида шакллантира олмади ва ёки шакллантиришга умуман имкони бўлмади. Бундай ҳолатда нима қилиш керак?

Ўзбекистон Республикаси "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида" ги Қонунининг 14-моддаси 7-қисмига асосан жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши керак.

Мазкур қонуннинг 19-моддаси 3-қисмига асосан жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида унинг устав фонди (устав капитали) тўлиқ тўланмаган тақдирда, жамият ўзининг устав фондини (устав капиталини) амалда тўланган миқдоргача камайтиришини эълон қилиши ва унинг камайтирилганлигини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши ёки жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.

Агар устав шакллантиришни имкони бўлмаса жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈


#Кадровик
Ҳар йилги қўшимча татиллар кимларга берилади
?

Таътиллар масаласи кадровиклар ишидаги энг мураккаб бўлган ишлардан бири ҳисобланади. Мазкур постда ҳар йилги қўшимча таътиллар ва уларга ҳақ тўлаш масалаларига тўхталамиз.

Меҳнат кодексида 4 ҳолатда қўшимча таътиллар берилиши назарда тутилган.

1. Меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга. МК-481-модда
2. Ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга. МК-483-модда
3. Ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга. МК-220-модда
4. Қонунчиликда, жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда
берилади.

Қўшимча таътилларни бериш тартиби қандай бўлади?

Меҳнат кодексининг 222-моддасига асосан ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий
энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.

Қўшимча савол туғилиши табий яъни агар ходим қўшимча таътил бериладиган тоифанинг иккитасига тушса, бунда таътил бериш қандай бўлади деган мазмунда. Масалан ходимнинг асосий йиллик таътили 21 кунни ташкил қилса, у ташкилотда 10 йилдан буён ишлаётган бўлса ва жамоа шартномасида қўшимда 5 кун таътил берилиши назарда тутилган бўлса, ходимга меҳнат таътили қандай ҳисобланади?

Асососий йиллик таътил 21 кун + МК-220-моддасибилан 10 йил ишлагани учун 4 кун + жамоа шартномасида назарда тутилган қўшимча таътил 5 кун жами 30 кун таътил ҳисобланади.

Шуни ёддан чиқармаслик керакки, таътилнинг умумий куни 56 календар кундан ўтиб кетмаслиги керак. МК 222-моддаси 2-қисмига кўра, барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун 56 календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Энергетика вазирлиги 6 март куни соат 09:00дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилишини маълум қилди.

👉 @yuristlar_maslahati 👈


❗️Шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштиришнинг олди олинади


Қонун (ЎРҚ-1043-сон, 04.03.2025 й.) билан “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Қонунга кўра, кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри бу —кредит битими тузиши тақиқланган жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ва кредит бюролари томонидан юритиладиган ягона маълумотлар базасидир.

🏢 Марказий банк бундай шахсларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган реестрини кредит бюролари томонидан юритилиш тартибини белгилайди.

▶️ Шунингдек, кредит бюроси устав фонди (устав капитали) нинг энг кам миқдори 2 миллиард сўмни ташкил этиши кераклиги белгиланди.

✅ Кредит бюроларига нисбатан Марказий банк қуйидаги қоидабузарликлар содир этилганлиги учун чоралар ва санксияларни қўллайди:

🔹кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этмаганлик;
🔹кредит бюролари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузганлик;
🔹лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.

📜 Марказий банк мазкур қоидабузарликларни бартараф этиш учун мажбурий кўрсатмалар юбориш ҳамда БҲМнинг 5 минг бараваригача миқдорда жарима қўллашга ҳақли.

📢 Бундан ташқари, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.

📌 Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш ихтиёрий амалга оширилади.


❗️Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизими жорий этилади


“Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-43-сон, 05.03.2025 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, кўчмас мулк объектларининг бозор нархига яқин бўлган қийматини аниқлашнинг замонавий усуллари ва механизмларини жорий этиш ва кенг қўллаш, аҳоли ва тадбиркорларнинг иқтисодий активлари ўсиб бориши учун қулай шарт-шароит яратишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔹республикадаги мавжуд 8 миллиондан ортиқ турар ва нотурар жойлар, 7 миллионга яқин ер участкаларининг иқтисодий актив сифатидаги қийматини аниқлаш;

🔹 кўчмас мулк объектининг солиқ солиш, олди-сотди қилиш, гаровга қўйиш, жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва бошқа ҳолатлар учун аниқланадиган қиймати ўзаро мутаносиб бўлишини таъминлаш;

🔹 кўчмас мулк бозорига оид ишончли, тўлиқ ва даврий равишда янгиланиб борадиган ахборот базани яратиш;

🔹 солиқ солишда адолатлилик тамойилини янада кенг жорий этиш.

🗓 2025 йилдан босқичма-босқич барча кўчмас мулк объектлари уларнинг бозор нархига яқин бўлган қийматини аниқлаш мақсадида даврий равишда оммавий баҳолашдан ўтказилади.

✅ Оммавий баҳолаш ишлари қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

▪️2025–2026 йилларда – эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида;
▪️2026–2027 йилларда – Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида;
▪️2027 йил ва ундан кейинги йилларда – қолган ҳудудларда.

👉 @yuristlar_maslahati 👈


Ўзбекистонда адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида судлар фаолиятига аралашиш ҳолатлари учраётгани алоҳида таъкидланди.

Президент одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни жуда муҳимлиги ҳамда бу борада адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклигини таъкидлаб ўтганини маълум қилди.

Мутасаддиларга уч ой ичида сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

👉 @yuristlar_maslahati 👈


7409753.pdf
1.6Мб
Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Маҳкамасининг қарори 27.02.2025 йилдаги 127-сон

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти-соати келгани таъкидланди. Бу борада жамоатчилик фикри жуда муҳимлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга тез фурсатда ушбу қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1 апрелгача киритиш топширилди.

Ноқонуний бойлик орттириш учун жавобгарлик масаласини ҳам ўйлаб кўриш зарурлиги таъкидланди.


Қонунчиликка ноқонуний бойлик орттириш ҳақида модда киритиш таклиф қилинди. Яъни, давлат хизматчиси декларация қилган даромадига мос келмайдиган мол-мулкини қаердан олганини исботлаши керак бўлади.

Президентимиз Миллий кенгашни, парламентнинг коррупцияга қарши курашиш қўмиталарини бу борада халқаро андозаларга мос таклифларни ишлаб чиқишга чақирди.

👉 @yuristlar_maslahati 👈


Давлатимиз раҳбари суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш доимо диққат марказида бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги йилларда судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича катта ислоҳотлар амалга оширилди. Лекин судьяларни мажлисга чақириш, уларга ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш ҳолатлари ҳам учраб тургани қайд этилди.

Шунингдек, айрим идоралар томонидан судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этаётгани кўрсатиб ўтилди.

“Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”,

- деди Президент.

Одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни жуда муҳим. Бу борада адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклиги қайд этилди.

Мутасаддиларга уч ой ичида сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

👉 @yuristlar_maslahati 👈


Ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов – бу коррупциядир. Буни дунё тажрибаси ҳам тўлиқ тасдиқлайди.

Коррупция оқибатида жаҳон иқтисодиёти йилига 3 триллион доллар зарар кўраётгани бу глобал хавф эканидан далолат.

Коррупция шундай ёвуз иллатки, у халқнинг давлатга, Конституция ва қонунларга ишончига путур етказади, барқарор ривожланиш ва хавфсизлик учун жиддий таҳдидга айланади
”, - Президент


“Такрор ва такрор айтаман: биз очиқлик сиёсатини, сўз эркинлиги ғояларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамиша қатъий бўламиз! - Президент

👉 @yuristlar_maslahati 👈


"Cокращение" Қисқартиришга тушган ходим ишга келмаса нима қилиш керак.

Мурожаат: Ассалому алайкум мен кадрлар бўйича инспекторман ташкилотимизга сокращения келди. Сокращенияга тушган ходимларга огоҳлантириш хатини бердик. Огоҳлантириш хатини олган ходимлар ишга келмай куйди. Ҳафтасига бир Кун рухсат бердик. Иш излаш учун. Лекин улар ишга келмай куйишди. Огоҳлантириш муддати тугашига бир ой бор ҳали. Қандай интизомий чора кўллашим мумкин. Меҳнат интизомини бир марта қўпол бузди деб ишдан бўшатишим мумкинми. Қандай йўл тутсам тури бўлади, ёрдам берворинг.

Обуначимиз ҳақиқатдан ҳам қизиқ саволни кўтариб чиқишибди. Ҳақиқатдан ҳам қисқартиришга тушган ходимларда бундай ҳолатлар тез-тез кузатилиб туради, бунинг сабаби ишда келажакка бўлган ишончнинг йўқолиши ва янги иш қидиришдаги стресслар билан боғлиқ.

Бу ҳолатга икки хил ёндашиш мумкин. келинг ҳар икки ёндашувга бирма-бир тўхталиб ўтамиз.

Биринчи ёндашув огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштириш орқали масалага ижобий ечим бериш мумкин. МК 165-моддаси 3-қисми қисқаришга тушган ходимнинг огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштиришни назарда тутади, унга кўра иш берувчи огоҳлантириш муддатларини огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир. Ходимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб пулли компенсация тўлаш иш берувчини қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбуриятидан, шунингдек ўзга тўловларни, агар улар меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, амалга оширишдан озод этмайди. Яъни таътилни пуллик компенсацияга алмаштиришда ходимнинг розилиги шарт эмас

Бу ерда иш берувчи ходимга берган огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштириш бўйича буйруқ чиқаради ва масалага ижобий ечим беради. Ходим ҳам куймайди, иш берувчи ҳам ходимни ишга келмаслиги билан боғлиқ асабий жараёндан қутилиб, масалага қонуний ечим беради.

Иккинчи усул бу ходимга меҳнат интизомини бир марта қўпол тарзда бузгани муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Бу усулни тавсия қилмайман, аммо ўтказиб юборган ходимларга нисбатан қўллаш мумкин. Яъни Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми бешинчи банди ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилишни назарда тутади.

Кўпчилик корхоналарнинг жамоа шартномасида ходимнинг кетма-кет 3 кун иш жойида бўлмаслиги меҳнат шартномасини бир марта қўпол тарзда бузиш ҳисобланади. Албатта иккинчи усулни қўллашда жамоа шартномасидаги ходимнинг меҳнат интизомини бир марта қўпол тарзда бузиши деган қоидаларни яхшилаб ўрганиб чиқиб қарор қабул қилиш лозим бўлади.

Иккинчи усул қўлланганда ходимга жобир бўлади, сабаби МКнинг 161-моддаси 2-қисми 5-банди билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ҳодим қисқартириш билан боғлиқ ходимга бериладиган имтиёзлардан (компенсация, учинчи ойлик ва ишдан бўшатиш нафақаси) фойдалана олмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


#Кадровик
Ходим қайси ойда ишга кирган бўлса, ҳар йили ўша ойда таътил оладими? Ёки бошқа ойда ҳам бериш мумкинми?


Ходимни қайси ойда ишга кирган бўлса, ўша ойда таътилга чиқади деган қоида нотўғри. Меҳнат кодексининг 225-моддасида иш йили деган тушунча мавжуд. Унга кўра, иш йили деганда ходимнинг муайян иш берувчида ўн икки ойга тенг бўлган ва ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқариладиган иш даври тушунилади. Меҳнат кодексининг 230-моддасига асосан ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак. Масалан, ходим 2023 сентябрь ойида ишга кирган бўлса, у 2024 йил сентябргача таътилга чиқиши шарт. Яъни ходимни шу иш йили давомида таътилга чиқариш мумкин.

МКнинг 228-моддасининг 7-қисмига асосан жадвалда белгиланган ҳар йилги меҳнат таътилини бериш вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ўзгартирилиши мумкин. Яъни белгиланган жадвал ходим ва иш берувчининг келишуви билан бемалол ўзгартирилиши мумкин.

Бундан ташқари олти ой тўлмасдан таътил оладиган ва ходимнинг хохишига кўра таътил оладиган тоифалар мавжуд. Масалан МКнинг 227-модданинг 3-қисмига асосан олти ой ўтгунига қадар ходимнинг хоҳишига кўра қуйидагиларга ҳар йилги меҳнат таътили берилади:

👉 аёлларга — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
👉 ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);
👉 ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахсларга;
👉 резервга бўшатилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай ишга кирган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчиларга;
👉 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга;
👉 ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа;
👉 жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд ички ҳужжатларда белгиланган бошқа ҳолларда бошқа ходимларга.

Яъни бундай ходимларни иш берувчи бугун ишга олган бўлса, улар эртаси куни таътилга чиқишга ҳам ҳақли дегани.

Шунингдек, МК 228-модданинг 4-қисмида ҳам шунга ўхшаш ходимлар бор бу тоифадаги ходимларга ҳар йилги меҳнат таътили унга қулай бўлган вақтда қуйидагиларга берилиши керак.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ходим қайси ойда ишга кирган бўлса, ўша ойда таътилга чиқсин деган қоида мавжуд эмас.Ходимни ишга кирган йилнинг исталган вақтида иш берувчи билан келишган ҳолда таътилга чиқариш мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

Показано 20 последних публикаций.