Суд тизимида "ортга қайтиш"ни орзу қилиш – сиёсий хатога йўл қўйиш дегани.
▪️Давлат раҳбарининг 2023 йил 12 сентябрдаги ПФ-158-сонли фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 85-позициясида:
➖суднинг мустақиллигини кучайтириш ва суддаги очиқликни таъминлаш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш энг устувор мақсадлардан бири сифатида белгиланган;
➖шунингдек, бунда алоҳида вазифа сифатида Жаҳон одил судлов лойиҳасининг Ҳуқуқ устуворлиги индекси бўйича 0,64 баллни тўплашга эришиш қўйилган.
Бу суд тизимида фақат ва фақат олдинга дегани, ўртоқлар. "Ортга қайтиш" ҳақида ўйлашнинг ёки бунга кўнишнинг ўзи хато. Бунга “асло йўқ” деб жавоб бериш керак. Аввало, суддагиларнинг ўзларида шундай қатъий жавоб бўлиши керак.
Тўғри, осон бўлмаслиги аниқ, лекин биз бу соҳада ортга силжисак, инсон ҳуқуқлари остин-устун бўлади, фуқаролик-ҳуқуқий жамияти қуриш орзуси чилпарчин бўлади. Тамом бўлганимиз шу.
👉@yuristkadr