#shokdaman
Биргина вергул ҳаммасини ўзгартириб ташлаши мумкин.
Кеча сиз яхши билган Мухаммадамин Каримжонов билан янги - 758-сонли қарордаги жуда ғалати нарсани муҳокама қилдик.
Яъни, гап Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 758-сонли қарори ҳақида кетяпти.
Шу қарорнинг 4-иловаси билан тасдиқланган “Алоҳида хусусиятга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйхати”да айрим тоифадаги ходимлар учун қисқартирилган иш вақти меъёрлари белгиланди.
Бунгача Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган “Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйҳати” ишлар эди.
Тушунган бўлсангиз, 758-сонли қарор билан тасдиқлангани янгиси, 133-сонли қарор билан тасдиқлангани эса, 15 ноябрдан ўз кучини йўқотди.
Аввалги 133-сонли қарор билан тасдиқланган “Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйҳати”нинг 16-бандида “Олий ўқув юртлари ходимларининг ўқитувчи-профессорлар таркиби” учун хафтасига 36 соатлик қисқартирилган иш вақти белгиланган эди.
❗️Энди, янги 758-сонли қарор билан тасдиқланган “Алоҳида хусусиятга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйхати”нинг худди шу жойига қараймиз ва ҳайратдан ёқа ушлаймиз: “Олий таълим ташкилотларининг ходимлари, ўқитувчи-профессорлар таркиби – хафтасига 36 соат”.
Яъни, аввалги 133-сонли қарордагисида хафтасига 36 соатлик қисқартирилган иш вақти фақат ОТМ ўқитувчи-профессорлари учун белгиланган бўлса, янги 758-сонли қарордагисида, ўртага вергул қўйиш орқали нафақат ўқитувчи-профессорларга, балки ОТМларнинг бошқа ходимларига ҳам ҳафтасига 36 соатлик иш вақти белгилаб қўйилган.
☝️Аслида Меҳнат кодексининг 184-моддасига асосан 36 соатлик қисқартирилган иш вақти бегиланади деганда педагоглар ходимлар тоифаси назарда тутилган.
Лекин, қуриб кетгур 758-сонли қарорни ёзганлар “...нинг” қаратқич келишигини ва вергулни нотўғри жойлаштириб, катта “иш” қилиб қўйганини ўзи билмайди шекилли😳.
Энди нима бўлади? Энди ОТМлардаги педагог булмаган бошқа ходимлар ҳам “мен ҳам хафтасига 36 соат ишлайман, ана Вергул ака шунақа деяпти” деб дўпписини осмонга отади😉
👉@yuristkadr