Юридическая компания ,,THE LAW BOUTIQUE''


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Барча юридик саволларга тез фурсатда жавоб олишингиз мумкин. Шахсингиз сир сақланади!
ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:👇

@yurist_telegram_uz

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


ИШДАН БЎШАТИШЛАРИ ҚОНУНИЙМИ?

САВОЛ:

Мен ишлаётган корхонада штатлар қисқарганлиги сабабли огоҳлантириш хати бериб, мени ишдан бўшатишди. Менинг икки ёшли фарзандим борлиги сабабли менга бошқа иш бериши керак эмасмиди? Қаерга мурожаат қилсам бўлади?
(Р. С. Самарқанд шаҳри)

ЖАВОБ:

Меҳнат кодексига мувофиқ, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун асос бўлади.

Бунда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

Шу билан бирга, Кодексда ҳомиладор ва боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда айрим кафолатлар белгиланган.

Жумладан, ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, корхонанинг бутунлай тугатилиши ҳолларида меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилиниши мумкин.

Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади.

Ушбу ҳолатда Сиз меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб 1 ой муддат ичида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Мазкур бир ойлик муддат узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, суд томонидан қайта тикланиши мумкин.

Маълумот учун, даъвогарлар меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган талаблар юзасидан судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.


ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:👇

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш👇👇👇

@yurist_telegram_uzb


Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатда автомобиль кабинасидан чиқиши шартми?

❗️Қонунчиликка кўра, ЙПХ ходими ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт воситаси кабинасидан чиқишини фақат қуйидаги ҳолларда талаб қилишга ҳақли:

👉 транспорт воситасидаги техник носозликни ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш мақсадида;

👉 ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлганда;

👉 транспорт воситасининг двигатель ва агрегат қисмлари рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан фарқ аниқланган тақдирда бевосита ҳайдовчи иштирокида солиштириш мақсадида;

👉 транспорт воситасига тегишли ҳужжатлар ёки унда олиб кетилаётган юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;

👉 ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда;

👉 ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолларда (ҳайдовчининг руҳий ҳолатига, ёшига, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори воситалари таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида, транспорт воситасини бошқара олишига шубҳа бўлганда).

✅ Йўл ҳаракати қатнашчилари мазкур ҳолатлардан ташқари транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришишга ҳақли.


ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:👇

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш👇👇👇

@yurist_telegram_uzb


Пандемия даврида қайси ходимларга ва қанча миқдорда моддий рағбатлантириш белгиланган?

1. Президент Фармонига (ПФ-5969-сон 19.03.2020 й.) асосан тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилинди.

2. Президент қарорига (ПҚ-4652, 26.03.2020 й.) асосан коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланди:

врач ходимларга, врач-лаборантларга — 25 миллион сўм;
ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга — 15 миллион сўм;
кичик тиббиёт ходимларига — 10 миллион сўм;
бошқа ходимларга — 5 миллион сўм.

3. Президент қарори (ПҚ-4695, 24.04.2020 й.) билан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги (Санитария-эпидемиология хизмати) ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимларининг:

лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар миқдори тегишинча 15 фоиздан 50 фоизга ҳамда 40 фоиздан 75 фоизга оширилди;
меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициенти 5 фоизга оширилди.
Бунда 6 фоиз миқдорида кунлик қўшимча тўлов ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа устамаларни олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

4. Ҳукумат қарорига (458-сон 30.07.2020 й.) мувофиқ коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимлари қуйидаги миқдорда бир марталик моддий рағбатлантирилди:

врачлар – 5 миллион сўм;
ўрта тиббиёт ходимлари (фельдшерлар ва санитарлар) – 4 миллион сўм;
ҳайдовчилар – 3 миллион сўм.
Ушбу тўловлар 2020 йил 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан тадбиқ қилинади.

5. Ҳукумат қарори (461-сон 04.08.2020 й.) билан: вақтинчалик шифохоналар, шунингдек, коронавирус инфекциясини юқтирган шахсларни даволаш мақсадида ташкил этиладиган вақтинчалик шифохоналарда фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун Президент қарорига (ПҚ-4652, 26.03.2020 й) мувофиқ махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланиши кўзда тутилди.

ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:👇

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш👇👇👇

@yurist_telegram_uzb




#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидиялар ажратилади

“Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4716-сон, 18.05.2020 й.) қабул қилинди.

✅ Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 майдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда субсидиялар ажратилади:

👉 аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:
енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача;
суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача;
уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача;

👉 қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун - БҲМнинг 10 бараваригача (бунда, қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади).


МАСОФАВИЙ ИШ УСУЛИГА ЎТСАМ БЎЛАДИМИ?

Юрист телеграм 140-савол


Ассалому алейкум. Мен Зарафшон шахар бюджет ташкилоти Ободонлаштириш бошкармасида диспечер лавозимида ишлайман.бундан олдин Тиббиёт бирлашмасида моддий бойликлар хисобчиси, мактабда бош хисобчи, халк таълими марказлашган молия-бухгалтериясида ходимлар бн хисоь китоб хисобчиси лавозимида ишлаганим сабабли буйрук бн ёрдамчи хисобчилик юклатилган. 2 нафар фарзандим бор. бирининг ёши 4 да, иккинчиси хали 2 ёшга тулмаган. Шахримиз кизил худудга кирган, 14 кунлик карантинга ёпилган. ахоли орасидан коронавирус инфекцияси кун сайин ортяпти. шахримизда ииб, миллий гвардия ходимлари максадсиз кучага чикманглар деб жон куйдиришаётган пайтда, Мени масофавийга утказишларини сураб ариза ёзгандим. бошлигимиз резолютсия куйган булсаларда , кадрлар булими бошлигимиз ва юристимиз юкоридан хат келмаганини важ килиб масофавийга утказмаяпти. шу тугрими? бундай холатда кандай иш тутишим керак? илтимос, маслахат беринг.


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳа, масофавий иш усулига ўтишингиз мумкин деб ҳисоблаймиз.

Ходим иш жараёнида ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар юзага келиб қолганлиги тўғрисида иш берувчига дарҳол хабар қилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириб бориш ва назорат қилиш билан шуғулланувчи органлар ана шу ҳолатларни тасдиқлаган тақдирда иш берувчи бу ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўради.

Агар зарур чоралар кўрилмаса, ходим ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар бартараф этилгунга қадар тегишли ишни бажаришни рад этишга ҳақлидир. Ана шу давр мобайнида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.(Меҳнат кодексининг 219-моддаси)

Шунингдек, карантин даврида иш берувчи ходимнинг розилиги билан уни масофавий иш усулига ўтказиши мумкин.
Ходимнинг масофавий иш усулига ўтказилиши иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. (2020 йил 28 мартда Адлия вазирлигида «Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ 3228-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган)

Демак, Сиз иш берувчи номига масофавий иш усулига ўтказиш бўйича ариза ёзишингиз мумкин. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш далиллари бўйича сиз ташкилотингиз ҳаракатларининг меҳнат қонунчилигига мувофиқлигини текшириш талаби билан Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки меҳнат қонунчилигининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назорат ва кузатувни амалга оширадиган прокуратура органларига мурожаат қилишга ҳақлисиз.

ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:👇

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш👇👇👇

@yurist_telegram


ЯТТ НИ ИШГА ОЛИШИМ МУМКИНМИ?

Юрист телеграм 139-савол:
Yakka tartibdagi tadbirkor bo’lib faoliyat yuritayotgan kishini korxonamizga ishga olishimiz mumkinmi? Agar mumkin bo’lsa, ishga qabul qilish jarayoni qanday hujjatlashtiriladi? Ish haqidan soliq va majburiy ajratmalar qay tartibda hisoblanadi? Va yana nimalarga e’tibor berish kerak?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Таъкидлаш жоизки, якка тартибдаги тадбиркор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсдир (ФК 24-моддаси, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг6-моддаси, СК 18-моддаси).

Агарда сизнинг корхонангиз Низомида ходимларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши борасида чекловлар бўлмаса, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсни ишга қабул қилиш мумкин, фақат ЯТТ сифатида эмас, балки фуқаро сифатида меҳнат муносабатларига киришилади. Қонун ҳужжатларида мазкур масалада чекловлар мавжуд эмас, давлат бошқаруви органлари ходимлари бундан мустасно.

Мазкур масалада сизга якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсни Меҳнат кодексининг 119-моддасига мувофиқ тўлиқсиз иш вақти билан расмийлаштириш тавсия этилади. Шунда у иш вақтидан бўш вақтида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.

Иш ҳақидан солиқ ва мажбурий ажратмалар эса умумий тартибда Солиқ кодексининг 52 боби асосида амалга оширилади.

ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:👇

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш👇👇👇

@yurist_telegram




ИШ ЎРНИМНИ БЎШАТИБ БЕРИШИМ КЕРАКМИ?

Юрист телеграм 138-савол:

Savolim shundan iboratki men ishlayotgan ishxonada men bola parvarishi ta'tilidagi kotiba o'ringa ishga tushganman.Hozirda kotibalik shtati qisqartirilib kadrlar inspektori vazifasi qoyilmoqda.O'rnimdagi kotibaning bolasi uch yoshga toladi yaqinda.U kelib ish o'rnini talab qilsa men ishdan bo'shatilamanmi.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳа, бўшатиб беришингиз керак бўлади. Бунда сиз билан тузилган меҳнат шартномаси шартларига ҳам эътибор бериш керак бўлади.

Меҳнат қонунчилигига кўра, ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномаси фақатгина корхона бутунлай тугатилган тақдирда бекор қилиниши мумкин. Шунингдек, бундай аёл истаган пайтда ишга тушиши, таътилдан қайтиши,иш берувчи унинг иш ўрнига кимни ишга олган бўлишидан қатъи назар, аёлга иш жойини бўшатиб бериши шарт.

Демак, сиз билан иш жойи сақланиши лозим бўлган ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган, яъни муддатли меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади. ( Ўз. Рес. Меҳнат кодекси 105-моддаси). Бунда кредит бўйича мавжуд мажбуриятларингиз инобатга олинмайди. Албатта, иш берувчи бўш иш ўрни бўлса сизни бошқа ишга ўтказиши ҳам мумкин. Бу иш берувчига боғлиқ.

ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:👇

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш👇👇👇

@yurist_telegram


6%ЛИК ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ БЕРИЛАДИМИ?

Юрист телеграм 137-савол:


Ассалому алайкум. Корхонамизда 14 кунлик карантинда фукаролар бор. Корхонамизни айрим ходимлари ушбу фукароларга хизмат килмокда. Айримлари уйида. Маьмурият ходимлари яъни хисобхона кадрлар булими корхона енида бинода иш фаолиятини олиб бормокда. Саволим шуки шу холатда ойлик иш хаки кандок хисобланади. Карантиндаги фукароларга хизмат килаетган ходимларга канака тартибда ва корхона енида бинода ишлаетган ходимларга канака тартибда ойлик маош хисобланади.корхонанинг Хисобчилари ва кадрига хам карантрн даврида ишлаетгани учун 6 фоизлик кушимча туланадими. Жавоб ун олдиндан рахмат.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мурожаатингиздан тушунишимиз бўйича корхонада икки турли хил шароитларда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида сўраб ўтгансиз. Саволингизда корхона фаолияти ва унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли тўғрисида маълумот келтириб ўтмагансиз.

Негаки, ҳаммаси иш соҳасига боғлиқ. Масалан, тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий этилган. Бошқа ходимлар деганда давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ҳамда Агентлик ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг вақтинчалик отрядлар таркибига жалб қилинган ходимлари тушунилади.

Демак, корхонангиз юқорида санаб ўтилган фаолият билан шуғулланадиган тақдирда, аниқроғи коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган бўлса қўшимча 6% миқдорда ҳақ тўлаб берилади. Албатта, корхонангиз молиявий аҳволи етарли даража яхши бўлса мазкур қўшимча тўловни ходимларга тўлаб беришингиз мумкин. Шу ўринда айтиб ўтиш керак, давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ҳамда Агентлик ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг вақтинчалик отрядлар таркибига жалб қилинган ходимларига бериладиган қўшимча тўловларни молиялаштириш Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Иккинчи тоифадаги ходимлар, яъни карантиндаги фуқароларга хизмат кўрсатмайдиган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби сақланиб қолади. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади.

ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:👇

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш👇👇👇

@yurist_telegram


АЛИМЕНТ ПУЛИНИ ОШИРИШ МУМКИНМИ?

Юрист телеграм 136-савол:

Assalomu Aleykum
Savolim bor edi. Men 4 ta bolamga 500 ming sõm aliment puli olaman.. Bollarimni otasi katta biznesmen. Lekin xech qaysi korxonani õz nomida yurgizmaydi shu sababdan oylik ish xaqqim kam deb deb sud ijrochilariga ariza kõrsatkanligi uchun 4 ta farzandimga 1 oyga 500 ming sõm aliment puli undirish haqida qaror chiqgan... Bollarimni ta'minoti uchun aliment pulini oshirishimni imkoni bormi?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳа, оширилиши мумкин

Болалар таъминоти учун алимент ота-она иш ҳақининг ва (ёки) бошқа даромадининг қуйидаги миқдорларини ташкил этади:

битта болага – 1/4 (яъни 25%);

иккита болага - 1/3 (33,3%);

учта ва ундан ортиқ болалар учун – ярми (яъни 50%).

Суд муайян ҳолатларда бу миқдорларни камайтириши ёки кўпайтириши мумкин.

Бироқ, ундириладиган алиментнинг энг кам миқдори ҳар бир бола учун ЭКИҲнинг 75%ини, яъни 152,047 ташкил этиши керак.

Шунинг учун фуқаролик судига алимент миқдорини қайта ҳисоблаш ёки алимент миқдорини кўпайтириш бўйича даъво аризаси киритишингиз мумкин деб ҳисоблаймиз.

Эслатиб ўтамиз, бизнинг канал орқали барча юридик ҳужжатларга, шунингдек юқоридаги даъво аризасига ҳам буюртма қилишингиз мумкин

ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:👇

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш👇👇👇

@yurist_telegram


МИБ УЙ-ЖИҲОЗЛАРИНИ МУСОДАРА ҚИЛИШИ ҚОНУНИЙМИ?

Юрист телеграм 135-савол:

Ассалому алекум худди шу масала юзасида саволим шундан иборатки мен оилада бир угилман ота-онам билан яшаеман оилалиман дадам хайдовчи булиб ишлайди МИБ дан келишиб 37,000,000сум зарарни ундириш махсадида мол-мулкни хатлаб мусодара килмокчи
Яни музлаткич,тилвизр канисанер,стенка диван-крисло вахокозо шуларни мусодара килишга хаклими?
Ахир бу нарсалар ота-онамга тегишлику
Давлат идораларидан келиб уй жихозларни мусодара килишлари мумкинми ота-онамга тегишли бу'лса хам?? Яшаятган уйимиз онамни номида
Мени номимда хеч нарса йу'к

Шунда хам уй жихозларни мусодара килишга хаклими?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

ҲА, қаратилиши мумкин деб ҳисоблаймиз, фақат бунда бир қатор ҳолатларни эътиборга олиш керак бўлади. Вазиятга батафсил тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 апрелдаги 110-сон қарорига
ИЛОВАда ,,Қарздор ва унинг оиласининг нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган, ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган уй анжомлари ва жиҳозлари, кийимлар ҳамда бошқа буюмлар" РЎЙХАТИ мавжуд.

Рўйхатнинг 2-бандида белгиланишича, қарздор ва унинг қарамоғидаги шахслар нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган қуйидаги уй анжомлари, жиҳозлар, кийимларга:

а) ҳар бир шахсга кийимлар: кузги ёки баҳорлик пальто ёки плаш, битта қишлик пальто (ёки чопон, пўстин), битта қишлик костюм (аёллар учун — иккита қишлик кўйлак), эркаклар учун битта ёзлик костюм ёки чопон (аёллар учун — иккита ёзлик кўйлак), ҳар бир мавсум учун биттадан бош кийими (бундан ташқари аёллар учун — иккита ёзлик рўмол ва битта иссиқ рўмол ёки шолрўмол), узоқ муддат фойдаланилган ва қийматга эга бўлмаган бошқа кийим-кечаклар ва бош кийимларига;

б) фойдаланилган оёқ кийимлари, ички кийимлар, чойшаблар, ошхона ва емакхона жиҳозларига (қимматбаҳо металлардан тайёрланган, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан ясалган қадама нақшли буюмлар, шунингдек бадиий санъат қийматига эга бўлган буюмлардан ташқари);

в) ҳар бир шахс учун мебель — биттадан каравот ва стул ёки курси, оила учун битта стол, битта шкаф ва битта сандиққа;

г) болаларнинг барча жиҳозларига;

Шунингдек, қарздор ва унинг оиласи овқат тайёрлаши ва иситиш мавсуми мобайнида уй-жойини иситиши учун зарур бўлган ёқилғига ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин эмас.

Хулоса қиладиган бўлсак, сиз санаб ўтган телевизор, кондиционер ва мебеллар (ҳар бир шахсга тўғри келадиган қисмидан ортиқчаси) ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган уй анжомлари ва жиҳозлари рўйхатида келтирилмаган. Шунинг учун МИБ ходимларини ҳатти-ҳаракати қонуний деб ҳисоблаймиз.

ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:👇

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш👇👇👇

@yurist_telegram


ҚИЗИМ МАКТАБДА ИШЛАШИ МУМКИНМИ?

Юрист телеграм 134-савол:

Ассалому алайкум, кизим инглиз тили факультетида 3курс талабаси, мактабда ишлаш хукига эгами?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

ҲА, ишлаши мумкин деб ҳисоблаймиз.

,,Олий таълим тўғрисидаги" Низомда Бакалавриат – олий таълим йўналишларидан бири бўйича фундаментал назарий ва амалий билимлар берадиган таянч олий таълим ҳисобланиши, бакалавриат таълим йўналишида ўқитиш кундузги, сиртқи, махсус сиртқи ҳамда иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш таълим шаклида амалга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, Низомнинг 11-бандида олий таълим тизими бакалавр ва магистратура босқичларга бўлиниши ҳамда ушбу таълим муассасига муваффвқиятли қабул қилинганларга ,,талаба" мақомига эга бўлиши белгиланган.

Олий таълим тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 1222, 2003 йил 22 февраль) 50-бандига мувофиқ, ўқув юртида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтида олий таълим муассасасида ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси бўйича ишлашига рухсат этилади.

Шунга кўра, олий таълим муассасасида ўқиш билан бирга корхона, ташкилотларда ишлаш меҳнат қонунчилигида тақиқланмаган.

Бу иш жойи талаба учун тўлиқсиз иш вақти (тўлиқсиз иш куни) (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 119-моддаси) шарти билан асосий иш жойи бўлади. Меҳнат шартномасида унинг иш вақтини кўрсатиш лозим.

Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, қизингиз ҳам бакалаврда ўқишини инобатга олсак, у ҳам бошқа таълим шаклида ўқийдиган талабалар қатори меҳнат қилиш ҳуқуқига эга деб ҳисоблаймиз

ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:👇

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш👇👇👇

@yurist_telegram


3 НАФАР ФАРЗАНДИМ УЧУН ҚАНЧА АЛИМЕНТ ТЎЛАЙМАН?

Юрист телеграм 133-савол:


Assalomu aleykum .
agar uyda oyilam bolsa bitta farzandim bolsa birinchi turmushdagi 3 nafar farzandim uchun qancha aliment tolayman?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш талаби билан судга мурожаат қилиши мумкин

Алимент ундиришда боланинг ота-онаси ўзаро никоҳда эканлиги ёки улар ўртасидаги никоҳ тугатилгани аҳамиятли эмас. Алимент ундириш учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада оталик тўғрисидаги ёзув ҳамда болага ихтиёрий равишда таъминот беришдан бўйин товлаш асос бўлади.

Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Болалар таъминоти учун алимент ота-она иш ҳақининг ва (ёки) бошқа даромадининг қуйидаги миқдорларини ташкил этади:

битта болага – 1/4 (яъни 25%);

иккита болага - 1/3 (33,3%);

учта ва ундан ортиқ болалар учун – ярми (яъни 50%).

Суд муайян ҳолатларда бу миқдорларни камайтириши ёки кўпайтириши мумкин. Бироқ, ундириладиган алиментнинг энг кам миқдори ҳар бир бола учун ЭКИҲнинг 75%ини ташкил этади.

Ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт.

Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:👇

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш👇👇👇

@yurist_telegram


ЎТГАН ЙИЛЛАРДА БЕРИЛМАГАН ТАЪТИЛ УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАНМАЙДИМИ?

Юрист телеграм 132-савол:

Ассалому алейкум ! Мен коллеж директориман, 2015 йилдан буён меҳнат таътилига чиқмаган эдим, шу йил 15 апрелдан таътилга чиқдим. Аммо ўтган йилларда берилмаган таътиллар учун компенсация тўланмади, шу тўғрими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Агар бирор-бир сабабларга кўра ходимга ўтган бир неча йил учун таътил берилмаган бўлса, улар "куйиб кетмайди" , ходим улардан фойдаланишга ҳақли.

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация олишга ҳақлидир.

Демак, ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пулли компенсация тўланАДИ, унгача эса бошқача тарзда фойдаланишингиз мумкин эмас деб ҳисоблаймиз.

ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:👇

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш👇👇👇

@yurist_telegram


МАШИНА ОЛИШДА ИМТИЁЗ БОРМИ?

Юрист телеграм 131-савол:

2-гурух ногиронлари машина олишда имтиёзларга эгами?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

I ва II гуруҳ ногиронлари мол-мулк, ер, ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги даромадлар бўйича даромад солиғидан озод қилинган.

Қонунчиликда шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлашга оид нормалар ҳам мавжуд.

Унга кўра ходимлар сони йигирма кишидан ортиқ бўлган корхоналар ва ташкилотларда ходимлар сонининг камида уч фоизи миқдорида иш жойларининг энг кам сони тегишли ҳокимлик қарорига асосан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун захирада ушлаб турилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган имтиёзли шахслар рўйхатига киритилган.

Муҳтож ногиронлар реабилитация техник воситаларини ўз маблағлари ҳисобига сотиб олган тақдирда, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация тўланади.

Бироқ, амалдаги қонунчилигимизда ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзли асосда автокредит бериш тўғрисида норма мавжуд эмас деб ҳисоблаймиз.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддасига мувофиқ банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:👇

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш👇👇👇

@yurist_telegram


ШИРКАТГА МАЖБУРИЙ АЪЗО ҚИЛИНАДИМИ?

Юрист телеграм 130-савол:

Assalomu aleykum! Ko'p qavatli binolardan uy olganman. Har doim shirkat xodimlari siz majburiy shirkat a'zosisiz qarzingiz bor,pul to'lang deb kelishadi.Shirkatga majburiy a'zo qilinadimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

,,ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИНИНГ ШИРКАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА'' тўғрисида қонун мавжуд.

Ушбу Қонуннинг мақсади кўп квартирали уйларда уй-жой фондини биргаликда бошқариш ҳамда уни сақлаш, асраш ва таъмирлашни таъминлаш учун ихтиёрий бирлашма сифатида хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ташкил этилиши ва фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Унга кўра, жой мулкдорлари — юридик ва жисмоний шахслар ширкат аъзолари бўлади.

Жой бошқа шахсга берилган тақдирда, унинг мулкдори — ширкат аъзоси янги мулкдорни ўзининг ширкат аъзоси эканлиги ҳамда ширкат уставида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгалиги, бу ҳуқуқ ва мажбуриятлар янги мулкдорга ўтиши ҳақида хабардор қилиб қўйиши шарт.

Ширкат ташкил этилган уйдан жой олган шахслар ўзларида шу жойга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келган пайтдан эътиборан ширкат аъзоси бўлади.

Демак, ширкат аъзоси бўлиш мажбурий деб ҳисоблаймиз.


ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:👇

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш👇👇👇

@yurist_telegra


МИБ ҲОДИМЛАРИ ҚАРЗНИ УНДИРИШДА ҚАНДАЙ ҲАРАКАТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШИ ЛОЗИМ?

Юрист телеграм 129-савол:


Мен бир фукарога 70 млн.карз берганман,нотариус оркали карз шартномаси оркали,муддатида беролмади,нотариал хат оркали МИБ га топширдим,ижрочи ишни оркага суряпти,6феврал куни ижрога хат топширдим халигача жавоб йук,3 кун олдин миб га тел килдим,жавобгар кидирувда тополмаяпмиз иш шунга чузиляпти деди,жавобгар фирма директори миб ундириш буйича фирмага хам каратадими?шу масалада маслахатингиз керак,миб нинг ишни олиб бориши канака ва муддати канча?

Юрист жавоби:

Ҳурматли фуқаро агар қарздор фирма директори бўлган тақдирда, ундирув фирмага қаратилиши мумкин эмас.

Шундай ҳолатлар ҳам бўладики, ижрочи ўз ваколатларини бажаришда етарлича саъй-ҳаракат қилмайди, қарздорга баъзи-баъзида чақирув қоғозлари жўнатиш ва қўнғироқ қилиш билан кифояланади. Шу боис ундирувчи ижрочи қилиши лозим бўлган ишоар фақат шулардан иборат эмаслигини билиш лозим. 258-II-сон Қонуннинг 86-моддаси ҳамда Ижро ишини юритиш ва суд ижрочилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 10-бандига мурожаат қиламиз, уларда ижро ишида ижрочининг ҳаракатлари кўрсатилган.

Биринчидан, у қарздорга тегишли мол-мулкни, шу жумладан унинг қимматли қоғозлари ва банкдаги ҳисобрақамидаги пул маблағлари ҳақида зарур ахборотларни сўраб-суриштиришга ваколатлидир.

Иккинчидан, қарздорнинг банк ҳисобрақамларини хатлашга ҳақли. Агар пул маблағлари етарли бўлмаса, суд ижрочиси мол-мулкни хатлайди, оқибатда ушбу мол-мулк даъвони қондириш учун қонуний тартибда реализация қилиниши мумкин.

Учинчидан, ижрочига қарздорнинг қаердалиги маълум бўлмаган тақдирда, ички ишлар органларини жалб этган ҳолда уни қидириши мумкин ва шарт. Булар ижрочи амалга оширишга ҳақли ва керак бўлган ҳаракатлардир.

Кўриб турганингиздек, ушбу тузилма вакилларида қарздорга таъсир ўтказиш бўйича етарлича ҳуқуқ берилган.

Демак, бу масала юзасидан прокуратура органларига мурожаат қилишингизни тавсия қилган бўлардик, негаки ҳозирга кунда МИБ прокуратура қошида ташкил этилган орган ҳисобланади

ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:👇

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш👇👇👇

@yurist_telegram


ОТАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАХРУМ ҚИЛИНСА АЛИМЕНТ ТЎЛАНМАЙДИМИ?

Юрист телеграм 128-савол:


Ассалому Алайкум Алиментни қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз эллик бараваридан кам (50 млн 682 минг 500 сўм) бўлмаслиги лозим дейилган ва ушбу суммани собик аелимга талиф килганимда рад жавобини Бериб алиментни конун доирасида боладан воз кечсангизгина рад килишим мумкин деган жавобни бераяпти. Хуллас икки томон узаро келиша олмадик. Узим кушма корхонада ишлашим чет эл сафарларига чикишимни инобатга олиб собик аелим шартига Розиман. Оталикдан ВОЗ кечиш буйича каерга мурожат килишим ва собик аелимдан келажакда алимент талаб килмаслиги учун Кандай хужжат талаб килишим керак. Рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Тушунишимиз бўйича оталикдан маҳрум этилган шахс алимент тўлаш ёки тўламаслигига аниқлик киритмоқчисиз.

Йўқ, оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда ҳам алимент тўлаш давом эттирилиши мумкин деб ҳисоблаймиз.

Оила кодексининг 79-моддасида ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида сўз юритилган. Унга кўра, қуйидаги ҳолларда ота-она (улардан бири) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:

1)ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

2)узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

3)ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

4)муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;

5)ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса.

ШУни унутмангки, Оталик хукукидан махрум этилиши мумкин. Шунда хам ота алимент тулаш мажбуриятидан озод этилмайди,яъни турмуш ўртоғи исталган пайтда алимент ундиришни талаб қилиши мумкин деб ҳисоблаймиз.

ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:👇

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш👇👇👇

@yurist_telegram


УЙНИ НИКОҲ ДАВРИДА ОЛГАНМИЗ...

ЮРИСТ ТЕЛЕГРАМ 127-савол:


Мен турмуш уртогим бн ажрашганман турмушимиз давомида икки хоналик уй олганмиз уч нафар фарзандим бор икки угил Бир киз хозирда болаларим бн шу уйда яшайман эрим уйни бушат деб жанжал килади бу уйда маниям болаларимиям хакки борми яшашга 7йилдан бери хамма туловларни узим вактида тулайман уйда эрими нечча фоиз хакки бор Ман келажакда фарзандларим бн кучада колмайманми хаммамизи пропискамиз шу уйда никохдан кейин олинган уй илтимос маслахат беринглар

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

ҲА, мазкур уйда сизнинг ҳам улушингиз бор деб ҳисоблаймиз. Жавобимизни қонун ҳужжатларига таяниб асослашга ҳаракат қиламиз.

Оила кодексининг 23-моддасига кўра, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган молмулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда, одатда, тенг ҳуқуқларга эга бўлади

Эр-хотиннинг умумий мулкини бўлиш, одатда, улар никоҳдан ажратилганда вужудга келади.

Кўп ҳолатда эр ва хотиннинг умумий мол-мулки эр ва хотин ўртасида
ўзаро келишув асосида бўлиб олиниши мумкин. Эр ва хотиннинг хоҳиши билан уларнинг умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги ўзаро келишуви нотариал тартибда тасдиқланиши мумкин.

Бироқ улар ўртасида низо туғилган ҳолларда эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш, шунингдек, эр ва хотиннинг бу молмулкдаги улушини аниқлаш суд тартибида амалга оширилади.

Демак сизнинг ҳолатингизда ҳам суд тартибида амалга оширилади деб ҳисоблаймиз, негаки ўртада уй-жойни бўлишда келишув йўқ, яъни мулкни бўлишда низо мавжуд.

Умумий мол-мулкни бўлишда суд эр ва хотиннинг ҳар бирига мулкнинг қайси қисми берилиши лозимлигини аниқлайди. Эр (хотин) га унга қарашли улушдан ошиқ қийматга эга бўлган мол-мулк бериладиган ҳолларда, хотин (эр)га тегишли пул ёки ўзга компенсация белгиланиши мумкин

Юристга савол юбориш:👇
@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш👇👇👇

@yurist_telegram

Показано 20 последних публикаций.

198

подписчиков
Статистика канала