Sizning yuristingiz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


👨‍👩‍👧‍👦 Oilangiz va firmangiz🏪 uchun masofaviy online yuridik xizmat👮‍♀️
Yuristik bilan bog'lanish:➡️ @Mavluda_Jurayeva
Kanal manzili➡️ @yurist_servis
Kanal boti➡️ @yuristingizbot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Alimoff
​​Манави расмга қаранглар. Машиналар тўхтаб туриши мумкин эмас деган белги турибди. Бу белгини игнор қилиб стоянка қилиб олишган, белгини эса қора краска билан бўяб ташлашган, бу ҳам етмагандай камига ахлат ҳам тўкиб кетишибди.

Одамлар ҳам ғалати... Доим қонун сўраймиз, хоким қахқаравотти деймиз, адолат талаб қиламиз... Аммо ўзимизни ислоҳ қилишга эса харакат қилмаймиз.

Каналга қўшилинг 👉 @nurbekalimov


Репост из: 👩‍💼 BUSINESS CONSULT SERVICE ⚖️
​​2021 йил 1 январдан бошлаб Нодавлат таълим фаолиятини лицензиялашда:

- мактабдан ташқари таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда чет тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш фаолият йўналишлари учун лицензия бекор қилиниб, хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони).

👤 Биздан узоқлашманг!

❗ Дўстларингизни таклиф қилишни унутманг ✓

🌐 Telegram канал:
@BUSINESSCONSULTSERVICES


Репост из: Law_resources
Энди иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини онлайн олиш мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг хабар беришича, бундан кейин иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш ортиқча оворагарчиликсиз амалга оширилади.

Бунинг учун дастлаб Ягона порталда рўйхатдан ўтиш, сўнгра «Маълумотномалар» бўлимидан «Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш» хизматини топиш зарур бўлади.

Платформадаги сўровнома меҳнат фаолиятини юритган давр ҳақидаги маълумотлар асосида тўлдирилиши лозим.

Мазкур давлат хизматидан фойдаланиш бепул, шунингдек, ЭРИ ҳам талаб этилмайди.

Сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб:

▪️иш стажини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун — 5 иш куни

▪️иш ҳақини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун — 20 иш кунидан ошмаган муддатда тегишли QR-кодли маълумотнома шакллантирилиб, ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🔎@Tsul_resources🔎


Репост из: Mavludaxon
#ИБРАТЛИ ХИКОЯЛАР

​​«Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники»

Олмонияга (Германия) ўқишга борган бир араб йигит ҳикоя қилади.

Олмония саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли соҳаларга оид маҳсулотларнинг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат аҳолиси ниҳоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Ҳамбург шаҳрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам, бир нечта ёши улуғ аёллар бор, бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелка овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз ҳам бир столга ўтирдик, қорин ҳам очқаб кетганди, шундан шеригим кўпгина овқат буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат ҳам тезда келди.

Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатни деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган ҳам эдикки, кимдир бизни чақирди, қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб, кимгадир сим қоқди…

Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди, ўзини «ижтимоий таъминот муассаса»сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка (пул бирлиги) жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий оҳангда: «Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса беҳудага кетказяпсизлар». Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари ҳақ эди.

Биз шуни тафаккур қилишимиз керак, бизнинг юртларда (Араб давлатлари) ўзи ресурс кўп эмас, шундай бўлса ҳам, бировни чақирсак, одамлар нима дейди, деб, кўп егуликлар харажат қилиб юборамиз. Натижада кимлардир зор бўлаётган кўплаб овқатлар исроф бўлиб қолиб кетади. Бу биз учун амал қилишимиз керак бўлган дарс бўлди.

Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин, деб хонамиз деворига осиб қўйдик… «Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники».

Бу ҳикматни ҳар қачон овқатланганимизда, ёки душ қабул қилганимизда, ёки ресурслардан, масалан, электр, газ, сув ва ҳаказо… қай бири бўлсин, ишлатаётганимизда эслашимиз керак. Ресурсларнинг барчаси Аллоҳнинг неъмати, агар биз уни исроф қилиб юборсак, оқибатда унга зор бўлиб қолишимиз мумкин. Уни ато қилган Роббимизга шукр қилиб, уни тежаб, керагича ишлатсак, Роббимиз уни яна ҳам зиёда қилади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилган: “Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас”.

Муҳаммад Яҳёхон Муҳаммадхон ўғли таржимаси


Юриспруденсия буйича тадбиркорлик фаолиятига доир сохаларда Бир ойдан олти ойгача укув курслари ташкил этилса укийсизми?
Опрос
  •   Ха албатта
  •   Йук шарт эмас
  •   Ха укийман факат онлайн режимда
  •   Ха факат анъанавий режимда
  •   Пулимни юриспруденсияни урганишга сарфлаганддан кура олий маълумотли ходим мехнатидан фойдаланаман
  •   Бухгалтернинг узи бажараверади
132 голосов


Репост из: Mass-media fondi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Масс−медиа фонди, Kun.uz ва Milliy телеканалидан янги лойиҳа – «Tez yordam» кўрсатувини кутиб олинг!

Сизда ҳам Covid-19 касаллиги аломатлари сезилмоқдами?
Саволлар кўп, жавоблар турлича, ҳамма саросимада...
Ва ниҳоят барчага бирдек онлайн ёрдам!
Малакали шифокорлар маслаҳати сиз учун!

Дастур бошловчиси — коронавирусни ўз бошидан ўтказган Комил Алламжонов.

«Tez yordam» лойиҳаси билан керакли маслаҳат берамиз!

Ҳар куни, соат 18.00да MTVда!
Айни шу вақтда қўнғироғингиз ва саволларингизни кутамиз.
Мурожаат учун телефон
+99897 757 80 80


#Биласизми

Масофавий ишлаш тартибидан хабардормисиз?

🔸 Масофадан ишлаш деганда нима тушунилади?

Ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган мажбуриятларини иш берувчининг жойлашган ҳудудидан ташқарида, доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажариладиган иш усули тушунилади.

🔸 Қандай тоифадаги ходимлар вақтинча масофавий ишлаш тартибига ўтиши мумкин?

Биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар. Улардан кейин, бошқа ходимлар масофавий ишлаш тартибига ўтиши мумкин.

🔸 Масофавий ишлаш учун алоҳида буйруқ чиқарилиши шартми?

Албатта, ходимни масофавий ишга вақтинчалик ўтказишда иш берувчи томонидан вақтинчалик ишга ўтказиш ҳақида муддати кўрсатилган буйруқ чиқарилади.

🔸 Масофавий ишга ўтаётганда меҳнат шартлари қандай белгиланади?

Иш берувчи ва ходим ўртасида илгари тузилган меҳнат шартномасига тегишли ўзгартириш киритилади. Шартномада масофавий ишлаш давридаги меҳнат шартлари келишиб олинади.

🔸 Иш вақтининг давомийлиги ва тартиби қандай белгиланади?

Бундай ҳолда, ходим ишлаб чиқариш топшириғининг ҳажми ва меҳнат шартномасида кўрсатилган бошқа шартлардан келиб чиққан ҳолда иш вақти ва давомийлигини мустақил белгилайди.

🔸 Ходим масофадан ишласа, унга ҳақ тўлаш масаласи қандай бўлади?

Масофавий ишда ишловчи ходим иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимлашини ҳисобга олган ҳолда, у томонидан бажарилган ишлар учун бир баравар миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

🔸 Ходимнинг масофавий ишда ишлагани унинг таътилга чиқишига таъсир қиладими?

Йўқ, таъсир этмайди. Бундай ҳолда ходим таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътилига чиқиш, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларини тўлиқ сақлаб қолади.

🔍 @yurist_servis


Репост из: davletovuz
1 августдан сўнг "импорт машина" нархи қанча бўлади?

Norma экспертлари енгил автомобиллар мисолида импорт қилинадиган транспорт воситалари нархи қанчага ўзгаришини маълум қилишди.

Дейлик, ҳажми 1000 куб см.дан ортиқ бўлмаган двигателга эга автомобилнинг нархи — 6000 доллар.

2020 йил 1 августга қадар:

✅Божхона тўлови — 3240$ (автомобиль ўртача нархининг 54%и);
✅Акциз солиғи — 1920$ (автомобиль ўртача нархининг 32%и);
✅ҚҚС — 1674$ (автомобиль ўртача нархининг, божхона тўлови ва акцизнинг 15%и);
✅Божхона йиғими — 25$
✅Утилизация йиғими — 0.

Шунда жами “растаможка” тўлови 6859$ бўлиб, автомобилнинг охирги нархи 12 859 долларни ташкил қилади.

2020 йил 1 августдан кейин:

✅Божхона тўлови — 3240$ (автомобиль ўртача нархининг 54%и);
✅Акциз солиғи — 0;
✅ҚҚС — 1386$ (автомобиль ўртача нархининг, божхона тўлови ва акцизнинг 15%и);
✅Божхона йиғими — 25$
✅Утилизация йиғими — 659$ (БҲМнинг 30 баравари долларда).

Шунда жами “растаможка” тўлови 5310$ бўлиб, автомобилнинг охирги нархи 11130 долларни ташкил қилади. Фарқ — 1549$.

Шу билан бирга, ҳажми 3000 куб см.дан ортиқ бўлган ва 3500 куб см.дан юқори бўлмаган двигателга эга автомобилнинг нархи 30000 доллар. 1 августдан унинг нархи 6740 долларга арзонлашади.

Шундай қилиб, 1000 куб см.гача бўлган ҳажмли двигателга эга автомобиллар нархи 12%га, 3000 куб см.дан ортиқ бўлган ва 3500 куб см.дан юқори бўлмаган ҳажмли двигателга эга автомобиль нархи эса 10%га арзонлайди, деб хулоса қилади Norma экспертлари.


Репост из: davletovuz
Айтишларича, 1 августдан жорий этилаётган утилизация йиғими UzAutoMotors автомобиллари нархининг ошишига олиб келмайди.


Репост из: davletovuz
❗️
Утилизация йиғимининг миқдорлари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларининг турлари ва тоифалари рўйхати

Манба: @huquqiyaxborot


Хурсандчилик узоқ давом этмади.


Репост из: davletovuz
❗️Айрим транспорт воситаларига утилизация йиғими жорий этилади

“Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2020 йил 1 августдан утилизация йиғими ставкалари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари турлари ва тоифаларининг рўйхати тасдиқланди.

☑️ Транспорт воситаларини “эркин муомалага чиқариш” (импорт) божхона режимида расмийлаштирадиган жисмоний ва юридик шахслар ёки Ўзбекистон ҳудудида сотиладиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларини ишлаб чиқарадиган (йиғадиган, тайёрлайдиган) жисмоний ва юридик шахслар утилизация йиғими тўловчилари ҳисобланади.

Қуйидаги транспорт воситаларига утилизация йиғими тўланмайди:

👉 дипломатик ваколатхоналарга ёки консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларга, шунингдек уларнинг Ўзбекистон фуқаролиги бўлмаган, дипломатик мақомга эга бўлган ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига тегишли транспорт воситалари;

👉 ишлаб чиқарилганидан 30 ва ундан ортиқ йил ўтган L ва M1 тоифали, шунингдек, ишлаб чиқарилганидан 50 ва ундан ортиқ йил ўтган, йўловчи ва юкларни тижорат мақсадида ташишга мўлжалланмаган, асл двигатели ва кузови билан асл ҳолатида сақланган ёки асл ҳолати тикланган М2, М3 ва N тоифали транспорт воситаларига;

👉 Ўзбекистонга олиб кирилиб “вақтинчалик олиб кириш” божхона режимига расмийлаштирилган транспорт воситаларига.

@huquqiyaxborot


Репост из: davletovuz
Албатта, хурсандчилик совимасдан шуни айтиш керакки, май ойида ОАВда ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материаллардан шу нарсани кутиш мумкинки, яқин орада автомобиллар учун утилизация йиғими жорий этилиши ҳам мумкин. “Ифлослантирувчи тўлайди” тамойили асосида, албатта.


Репост из: davletovuz
Autostrada сайтининг ёзишича, четдан олиб кириладиган енгил автомобиллар учун акциз солиғининг бекор қилиниши импорт автомобиль нархини камида 2400 долларга ва ундан ҳам кўпроққа арзонлашишига сабаб бўлади.

@bayonotuz телеграм каналининг ҳисоб-китоб қилишича, «импорт машина» шартли номдаги автомобилининг двигатель ҳажми 1,6, аниқроқ стандарт бўйича айтсак, 1591 куб см. Жадвалга қараймиз, бундай двигателдаги машиналарнинг ҳар куб.см учун 2,6 доллар акциз олинади. 1591ни 2,6га кўпайтирамиз: 4136 доллар, 60 цент.

«Импорт машина» шу кунгача Ўзбекистонда шартли равишда 17 136 доллардан сотилган бўлса, акциз солиғидан озод этилиши эвазига унинг нархи тахминан 13 минг долларга тушиши керак бўлади. Яъни 4 136 долларга арзонлайди.


Репост из: Xushnudbek.uz
❗️Уй олаётганлар диққатига: замонавий бўлинг, ўзингизни ортиқча қийнаманг

Шу кунларда прописка очилгани муносабати билан жуда кўпчилик уй сотиб олмоқда. Бу ёки янги уйлар ёки бировларнинг номида турган ўзининг уйи.

Ва ўз-ўзидан баъзан нотариусларда навбатлар ҳақида эшитиб қоляпман. Ёхуд мулк солиғи ва коммунал тўловлардан қарздорлиги борлигини нотариусга борганда билиб қолиб, қаерда тўласам экан деб овора бўлаётганлар ҳам учраб турибди.

Шу сабабли Сизларга электрон давлат хизматларидан фойдаланишни тавсия қиламан. Ахир яратилган имкониятдан фойдаланишни ҳам билиш керак-да! Боз устига карантин шароитида кўчада юргандан кўра, онлайн барчасини осонгина ҳал қилганингиз соғлиғингиз учун хавфсизроқ ҳам бўлади. Булар қуйидагилар:

1️⃣. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш
https://my.gov.uz/uz/service/25

Бу жуда зўр хизмат. Сиз ушбу саҳифа орқали нотариусда кўрсатиладиган хизматни деярли 80%ини ўзингиз онлайн осонгина амалга оширсангиз бўлади. Агар мол-мулкда қарз бўлса ёки тақиқ бўлса, бу ҳақда маълумот берилади. Қарзларни онлайн тўласангиз ҳам бўлади.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш имкони бўлса, Сизга махсус код беради. Ўша код билан нотариусга борсангиз, ишингиз жуда ва жуда тез битади. Батафсил жараён пастдаги видеода кўрсатилган.

Энг асосийси ушбу хизмат мутлақо бепул. Агар нотариусни ўзида қилсангиз, пул тўлашингизга тўғри келади.
Электрон имзо талаб этилмайди.

== • == • == • == • ==

2️⃣. Нотариус қабулига ёзилиш
https://my.gov.uz/uz/service/32

Бу ҳам зўр хизматлардан бири. Иссиқда соатлаб навбатда турмайсиз, туманни ва нотариусни ўзингиз танлайсиз, куни ҳамда вақтини белгилаб, онлайн қабулга ёзиласиз. Айтилган вақтда борасиз ва навбат қанча бўлишидан қатъи назар, нотариус аввал Сизни қабул қилади. Бошқача айтганда бу “живой навбат” пайти навбатдан ташқари киришнинг замонавий усули.

Уй-жой олди-сотди қилиш учун кадастр рақами, никоҳ гувоҳномаси ҳамда харидорнинг маълумотларини олдиндан киритиб қўйсангиз, ишингиз янада осон ва силлиқ битади.

Ўзи умуман бизда ҳам худди ривожланган давлатларда бўлгани каби нафақат нотариус, балки бошқа жойларга ҳам (масалан, шифокор қабулига) олдиндан онлайн навбатга ёздириб, кейин боришга секин-аста ўрганишимиз керак.

Хизмат бепул.
Электрон имзо талаб этилмайди.

== • == • == • == • ==

3️⃣. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш
https://my.gov.uz/ru/service/248

Уй олди-сотди бўлгандан кейин уни кадастр органларидан рўйхатдан ўтказиш керак бўлади. Бунинг учун ҳам кадастр органларига бориш шарт эмас, онлайн ариза юборасиз, маълум муддат ичида кўриб чиқилиб, электрон гувоҳнома оласиз.

Электрон имзо талаб этилмайди.

== • == • == • == • ==

4️⃣. Кадастр паспортини шакллантириш
https://my.gov.uz/uz/service/294

Агар уйнинг кадастр ҳужжатлари йўқолган бўлса, унда ушбу хизмат орқали кадастр паспортини шакллантириш учун онлайн ариза юборишингиз мумкин.

Белгиланган тўлов мавжуд, онлайн тўласа бўлади.
Электрон имзо талаб этилмайди.

== • == • == • == • ==

5️⃣. Электрон рақамли имзони онлайн олиш
https://e-imzo.uz/

Аслида аксарият давлат хизматлари учун ЭРИ талаб этилмайди. Аммо мабодо Сизга ЭРИ керак бўлиб қолса, унда осонгина онлайн олишингиз мумкин. Бунинг учун фақат паспортингизни ушлаб расмга тушиб юборсангиз бўлди. Тахминан 1 соат ичида ЭРИни уйдан чиқмасдан олишингиз мумкин.

Хизмат пулли – 15 минг 610 сўм. Онлайн тўлаш имкони бор.

== • == • == • == • ==

Шунингдек, қуйидаги хизматлар ҳам керак бўлиб қолиши мумкин:

Ижро ҳужжати бўйича қарздорликни текшириш
Кўчмас мулк ва ер солиғидан қарздорликни текшириш
Коммунал тўловлардан қарздорликни текшириш

Қиссадан ҳисса шуки, замонавий имкониятлардан фойдаланишни ўрганинг. Бунинг ортидан ҳам вақтингизни, ҳам нақдингизни тежайсиз, ортиқча асаббузарликка йўлиқмайсиз, кимларнингдир эшигида диққат бўлиб кутмайсиз, хуллас имконият борми, нима учун ундан фойдаланмаслигингиз керак? А, лаббай?


👉 @xushnudbek 👈


ҚЎЛЛАНМА.pdf
523.9Кб
Солик имтийозларии


Репост из: Muslimaat.uz
Кутиш керак бўлмаган 4 нарса

1. Ҳаётингиз сизнинг ҳаракатингизсиз ўзгаришини кутманг.
Сиз ўз ҳаётингизга ўзингиз масъулсиз. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким сизга яхши ҳаёт инъом этолмайди. Ҳеч ким сизнинг муаммоларингизни англаб, йўлингиздаги тўсиқларни олиб ташлолмайди, ҳеч ким сиз учун муваффақиятга эришмайди. Ҳаётингизнинг қандай бўлиши фақат ўзингизнинг қўлингизда. Сизнинг ҳаёт йўлингизда учрайдиган синов-машаққатлар ҳам, ютуқ-ғалабалар ҳам сизга тегишли ва фақат сизга боғлиқ. Агар ҳаётингиз яхши тарафга ўзгаришини хоҳласангиз, атрофингиздагилар ўзгаришини кутиб ўтирмай, ўзингиз яхши тарафга ўзгаринг. Ҳаётингиз учун масъуллигингизни ҳис қилинг ва ҳаётингизни сизга икки дунёда ҳам фойда олиб келадиган тарзда режалаштиринг.

2. “Эрта”ни кутишни бас қилинг.
Кўпчилигимиз баъзида қилиш керак бўлган муҳим ишларни ҳеч қачон келмайдиган “эрта”га қолдирамиз. Бажариш шарт бўлган ишларни орқага суриш билан биз “кейинроқ албатта бажараман” деб ўзимизни алдаймиз ва аслида эса ҳеч қачон бажармаймиз.
Инсон қилишни хоҳлаган ва унга интилган ишни бугун ва ҳозирнинг ўзида бажаради, эртага қолган барча ишлар ҳеч қачон амалга ошмайди. Сиз “эртага намоз ўқишни бошлайман”, ”Қуръон ўқишни йўлга қўяман” ва “Бошқа муҳим ишлар билан шуғулланаман” деб кейинга сурманг. Сиз буларни ҳеч қачон қилмайсиз, чунки эртага ҳам, индинга ҳам худди “бугун”дек кун келади ва сиз барча ишларни яна эртага қолдирасиз.

3. Сизни ҳамма бирдек ёқтиришини кутманг.
Инсон бенуқсон эмас ва бизга турли одамлар турлича муносабатда бўладилар. Орамиздаги энг мукаммал инсон ҳам ҳаммага бирдек ёқа олмайди ва биз буни унутмаслигимиз керак. Ҳар доим ҳам сизга сиз ўзгаларга қилганингиз каби муомала қилавермасликлари мумкин. Бошқаларнинг фикри сабаб ўз тушунчаларингизни ўзгартирманг. Кимнингдир сизни суймаслиги “сиз ёмон одамсиз” дегани эмас. Бошқаларни сиз қандай кўришни хоҳласангиз шундай бўлишларини ва ҳудди сиз каби фикрлашларини ҳам кутманг.

4. Ҳаётда ҳаммаси аъло бўлишини кутманг.
Ҳаётингиз асалдай ширин бўлади, деб ўйламанг ва кутманг. Аллоҳ ҳар биримизга синов жўнатади ва имтиҳон қилади. Синовдан қочишнинг эса иложи йўқ. Инсон қийинчилик келган пайтда итоат ва сабр қилиши керакми ёки синовни қабул қилмай, “нега фақат менга қийинчилик келаверади?” деб айюҳаннос солиши керакми? Инсон синов келган пайтда қандай ҳаракат қилиши билан фарқланади.
Синов, қийинчилик ҳатто пайғамбарларга ҳам жўнатилган, лекин машаққатлар доимий эмас, ҳар қандай қийинчиликдан сўнг Аллоҳ енгиллик ҳам жўнатади. Бу ҳақда Қуръони Каримда ҳам 2 бора такрорланган.
“Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир. Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир” (Шарҳ сураси, 5-6-оятлар).

Зубайда Зокир қизи

forum.muslimaat.uz
#Муслималар_форуми
t.me/muslimaatuz


Репост из: NBK Norma-tov
Yuristlar haqida qiziqarli faktlar
Yurisprudensiya –ko’pchilik uchun tushunarli bo’lmagan, ammo jamiyat hayoti uchun muhim faoliyat sohalaridan biridir. Ushbu maqolada keltirilgan faktlarni o’qib, bu sohaga yanada qiziqishingiz ortadi:
1.Huquqshunoslik sohasidagi atamalarning aksariyat qismi antik davrda paydo bo’lgan. Masalan, "prokuror" so’zi lotin tilidan olingan bo’lib, “g'amxo'rlik qiladigan odam", "yurist" so’zi "huquq", “notarius” esa “yozuvchi” deb tarjima qilinadi. Bu so’zlarning barchasi hozirda o’lik til hisoblanuvchi, qadimiy lotin tilidan olingan.
2. Har kim ham mukammal yuridik ta’lim olaolmaydi, agar siz yuridik sohani yaxshi o'zlashtirgan bo'lsangiz, yurist yoki advokat sifatida ishlamasangiz ham, bilimingizdan hayotingiz davomida maksimal foydalana olasiz. Mahatma Gandi, Fidel Kastro, Vladimir Lenin – haqiqiy mutaxassisligi bo’yicha yurist. Ularga yuridik soha qanday foyda keltirganligini tarjimayi holi orqali ko’rishingiz mumkin. Yurist siyosatchi bo'lishi mumkin, ammo siyosatchi yurist emas. Bu kasbning qiymati oltinga arziydi.
3. Tibbiyot xodimlari singari, yuristlarning faol ishlatadigan so'z va so’z birikmalari soni 15 000 so'zni tashkil etadi. Taqqoslash uchun: qishloq xo'jaligi vakillari esa1500 so'zdan faol foydalanadilar.
4. Shu vaqtga qadar 45 nafar saylangan Amerika Qo’shma Shtatlari prezidentlarining 28 nafari mutaxassisligiga ko’ra yurist(huquqshunos) bo’lishgan. U 62 % degani. Bugungi kunda AQSH Senatining 2/3 qismini yuristlar tashkil etadi.
5. Har yili Rossiyada 150 ming nafar yurist oliy ta’lim muassasasini tamomlaydi, 20% qismi Moskvada. Yuristlarni tayyorlash uchun 1165 ta OTM mavjud. Natijada, har 200 kishiga 1 yurist to’g’ri keladi. AQShda esa 270 kishi uchun bitta yurist to’g’ri keladi.
6. O’zbekistonda 3781 nafar advokat mavjud bo’lib, 47 % advokat Toshkent shahrida faoliyat olib boradi. 2,6 ming nafar yuridik xizmat xodimi mavjud. Taxminan har 8400 kishiga 1 ta advokat to’g’ri keladi.
7. Fransiya qiroli Lyudovik XII yuristlarni etikdo’zlarga o’xshatgan va “ular kerakli shaklga ega bo’lish uchun qirqadi, tikadi, eritadi, cho’zadi “ der edi. Yaroslav Gashekning fikricha yaxshi advokat sizni boshqa bir inson aslida inson emas hayvon ekanligiga ishontiraoladi.
8. Buyuk Britaniyaning kelajakni bashorat qilish bilan shug’ullanadigan “Fast Future” agentligi 2030-yilga borib, eng ommabop va mashhur kasb – “virtual yurist” bo’ladi deb hisoblaydi.
9. Bir qancha davlatlarda “Yuristlar kuni” kasb bayrami sifatida nishonlanadi. Xususan, Rossiyada 3-dekabr, Meksika va Gvatemalada 12-iyul, Ekvadorda esa 20-fevral kasbdoshlarimizning bayrami hisoblanadi. O’zbekistonda esa yuristlar uchun umumiy kasb bayrami bo’lmasa-da, 8-yanvar “Prokuratura xodimlari kuni” hisoblanadi.
10. Dunyodagi birinchi huquqshunos sifatida – Hammurapi bilinadi, u birinchi marta Qonunlarni kitob shaklida yozdirgan va ular “Hammurapi qonunnlari” nomi bilan tarixda qolgan.
Ushbu ma’lumotlar qiziqarli bo’lmasligi mumkin, ammo o’z kasbingizdan faxrlanishingizga sabab bo’lsa, maqoladan ko’zlangan maqsadga erishilgan bo’ladi.
Yuridik.uz saytidan foydalanildi


Репост из: Muslimaat.uz
Эйнштейн: “Илм динсиз оқсоқдир. Дин илмсиз кўрдир”

Биз қачон тафаккур қиламиз?

Бизнинг Еримиздан жуда баландда мукаммал бир тизим – (Ерни ўраб турган атмосфера) тинимсиз ишлаб туради: у дунёмизни ташқи таҳдидлардан, тасаввуримизга ҳам сиғмайдиган фалокатлардан ҳимоя қилади, яъни, Ерга яқинлашиб келаётган (қулаб тушса, Ерни остин-устун қилиши мумкин бўлган) катта-кичик миллионлаб метеоритларни йўқ қилади;
коинотдан кириб келувчи ёруғлик нурларини фильтрлаб, фақатгина фойдали ва хавфсиз нурларнигина ўтказиб беради; коинотнинг нақ -270°С бўлган аёвсиз совуғидан Ерни (жумладан, бизларни) асрайди.
Атмосферанинг ёрдамчиси – фан тилида Ван Аллен белбоғи дейиладиган қатлам эса бизни радиацияларнинг бомбардимонидан ҳимоя қилади. У Ер юзидан бир неча километр юқорида жойлашган. Агар шу белбоғ бўлмаса, Ер юзида тириклик ҳам бўлмасди, чунки, коинотдан келадиган радиация бомбардимонларининг атиги биттасининг кучи Хиросимага ташланган атом бомбаси каби бомбанинг 100 миллиард донаси кучига тенг! Бунақа бомбардимонлар эса ҳар куни бўлади. Тасаввур қиляпсизми?
Бу илмий маълумотга Қуръонда 1400 йил аввал ишора берилган: «Осмонни сақлаб турувчи том қилиб қўйдик...» (Анбиё сураси, 32-оят).
Нега бу ҳақида гапиряпман? Қуръондаги олти мингдан ортиқ оятнинг мингдан ортиғида илмнинг асослари ҳақида баҳс юритилади, катта илмга белгилар берилади, ишоралар қилинади, аломатлар кўрсатилади. Ва уларда ақл, тафаккур эгалари учун ибратлар борлиги таъкидланади. Ҳа, ақл ва тафаккур эгалари учун!
Биз нима қиляпмиз? Ҳалигача диний илмларни ўрганиш керакми ёки дунёвий илмларними деган масала устида баҳслашамиз. Ваҳоланки, Қуръонда астрономиянинг, физиканинг, гидрологиянинг, геологиянинг, океанологиянинг, биологиянинг, зоологиянинг, ботаниканинг, тиббиётнинг, эмбриологиянинг ва бошқа илмларнинг асослари, ўзаклари, негизлари, асл ҳақиқатлари бор! Уларни ўрганган, тадқиқ қилган, (бизга ўхшаб фақат тилини эмас, ақлини ишлатган) аждодларимиз қомусий олим бўлиб, дунёга, инсониятга беқиёс наф келтирдилар. Биз қачон ақлимизни ишлатамиз? Қачонгача дунё ва дин ўртасига Хитой девори қурамиз?
«Илм динсиз оқсоқдир. Дин илмсиз кўрдир», деган эди Эйнштейн. Шу оддий ҳақиқатни қачон англаб етамиз? Қачонгача таҳорат одоблари-ю, кўпхотинлик, рўмол ва соқол мавзуларида ўралашамиз?
Ўзимизни-ку бўларимиз бўлди, фарзандларимизга бу асл ҳақиқатларни қачон англатамиз?
«Тафаккур қилмайдиларми?» сўрови Қуръони каримнинг ўн уч ерида таъкидланган. Ўн уч ерида! Ҳар куни қироат билан тиловат қиладиган оятларимизда неча марта такрорланаркин бу калималар – фарқида ҳам эмасмиз... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Улар Қуръонни қироат қилурлар. Аммо у бўғизларидан нари ўтмас...» дея хабар берган қавмларидан бўлиб қолмадикмикан? Хўш, қачон тафаккур қиламиз? Вақтимиз қанча қолган ўзи?..

Дилфуза Комил
https://muslimaat.uz/maqola/36565
t.me/muslimaatuz


16. Душманинг йўқми, демак, сен омадсиз инсонсан!

#тошни_тешган_томчилар
@muslimuzportal | @mp3muslim


#Биласизми

Ота-онага ҳам алимент тўланади

Қонунчиликка кўра, вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт.

Ота-онасининг давлат ва нодавлат муассасалари қарамоғида эканлиги вояга етган меҳнатга лаёқатли болаларни ота-она ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди.

Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар ўз ота-онасига ихтиёрий равишда моддий ёрдам беришдан бўйин товласалар, ота-она талабига кўра таъминот суднинг ҳал қилув қарорига асосан белгиланади.

Бунда ота-онага алимент миқдорини белгилашда суд вояга етган, меҳнатга лаёқатли болаларнинг барчасини ҳисобга олиши лозим.

Каналга уланиш @yurist_servis.

Показано 20 последних публикаций.

13

подписчиков
Статистика канала