👨🏻‍🎓ЮРИСКОНСУЛЬТ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Сизни ҳуқуқий муаммо қийнаяптими?
Унда 👨🏻‍🎓ЮРИСКОНСУЛЬТга мурожаат қилинг!
Ҳуқуқий маслаҳатлар тавсиявий ахамиятга эга!
Мурожаат учун @newstaruuz га ёзинг!
Хизматлар пуллик амалга оширилади!
27.08.2019 й.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Тобора долзарб бўлиб бораётган фирибгарлик ҳақидаги пост. ☝️
Хар ҳолда барча буни билиб қўйиши фойдадан ҳоли эмас. Ахборот асрида янада мукаммаллашаётган бу иллат бизни янада сергаклантиради.

Бозор иқтисодиёти шароитида барчамиз мулкий муносабатларга киришамиз шу боис муносабатларга киришишда ҳуқуқшунос билан маслаҳатлашиш зарур.


Репост из: 👨🏻‍🎓ЮРИСКОНСУЛЬТ
#жиноятҳуқуқи

ФИРИБГАРЛИК ВА ФУҚАРОЛИК МУНОСАБАТИНИНГ БИР-БИРИДАН ФАРҚИ НИМАДА?

Савол: №120
Савол матни ва воқеанинг фабуласи муаллифнинг илтимосига кўра таҳрир этилмайди.

Жавоб: (жавоб одатдагидан бироз бошқачароқ ёзилади яъни ижодий ёндашилади)

Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир инсон хохласа-ҳохламаса мулкий муносабатларга киришади. Аниқроқ қилиб айтганда, биз сотамиз, сотиб оламиз. Масалани узундан-узоқ гапирмоқчи эмасман. Савол муаллифи узоқ йиллар чет элда ишлаб, тийинлаб йиғган пулини Ж. исмли шахс ўзлаштириб, 2 йилдан буён қайтариб бермаётганлиги ҳақида гапириб берди.

Дарҳақиқат, хусусий мулк у қандай топилганлигидан қатъий назар ҳимоя қилиниши зарур. Сабаби, “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонун 7-моддасининг 2-бандида, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун 2-моддасининг 3-қисмида хусусий мулк даҳлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги бот-бот такрорланган.

Савол муаллифи ҳам ишлаб топган пулини қайтариб олиш учун, турли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга Ж. исмли шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бор дея аризалар берган лекин барча ҳолатларда жиноят иши қўзғатиш рад этиб келинган.

Хўш нега?

Масалага ҳуқуқий ёндошсак, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасига кўра фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш жиноят ҳисобланади.

Энди Фуқаролик кодексининг 234-моддасида мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади деб белгиланган.

Худди шу мажбурият тушунчаси фирибгарлик ва фуқаролик муносабатларини бироз чалкаштиради. Бу икки муносабатни фарқлаш учун биз Олий суди Пленумининг 2017 йил 11 октябрдаги 35-сонли «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорига юзланамиз.

Жумладан, мазкур қарорнинг 8-банди 3-хатбошисида агар шахс ўз мажбуриятларини ижро этиш жараёнида айрим объектив сабабларга кўра (мулкий ночорлиги, вазият ўзгариши ва ҳ.к) туфайли бажара олмаса ёки ўзганинг мулкини эгаллашга нисбатан қасд мавжудлигининг имкони бўлмаса бу фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиши белгиланган.

Шунингдек, ушбу қарорда қилмиш айбдорда ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни қўлга киритишга нисбатан қасд фақат ўзганинг мулки ёки унга бўлган ҳуқуқ қўлга киритилгунга қадар пайдо бўлган ҳоллардагина фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозимлиги кўрсатилган.

Энди шу масалани автомашина сотувчи ва сотиб олувчи мисолида содда тилда тушунтирамиз: А. шахс Б.шахсга бўлиб бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиши учун машина олиб келди ва пулини олиб кетди. Диққат қилинг, А.шахс машинани расмийлаштириб бера олмайдиган аҳволга тушиб қолса, пулини ишлатиб юбориб лекин машинани сотишни истамаса, фавқулотда ҳолатларда вазият ўзгарса-йу пулни қайтара олмаса бу ҳолат фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлади. Худди шунингдек, унинг қайси босқичда Б.шахсни алдашга ўринганлигини тасдиқловчи далиллар бўлмаса ҳам фуқаролик муносабат. ҳисобланади. Энди А.шахснинг мақсади алдаш эканлиги пулни қўлга киритишдан олдин бўлса бу жиноят ҳисобланади. Тўғри бироз мураккаб ҳолат.

Кейинги масала А. шахс умуман ўзганинг мулкини Б.шахсга сотмоқчи бўлган бўлса-чи?

Бу
ҳолат фирибгарликнинг ўзгинаси ҳисобланади. Чунки А.шахс машинани Б.шахсга расмийлаштириб бера олмаслигини олдиндан билади. Чукни у машина унинг мулки эмас. Бу ҳолат А.шахс Б.шахсни алдашга унинг пулин олишдан олдин мақсад қилганлигини тасдиқлайди. Бунга далил бўлиб эса А.шахснинг берган кўрсатувлари ва тушунтиришлари ҳисобланиши зарур эди. Бу ҳолатда терговчи ёхуд суриштирувчи А.шахсга мулк ўзиники бўлмасада уни Б.шахсга сотишга ўринганлигини қандай изоҳлашини сўраганда масалага ойдинлик киритиларди.

Мурожаат учун: @yurisconsultuz!
Бизни @yurisconsultuuz да кузатиб !


Диққат қилинг!

ЙПХ ходими ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан ташқарида қоидабузарликлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштириши мумкин эмас.

ЙПХ ходими томонидан ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан ташқарида расмийлаштирилганц баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди, бундан йўл транспорт ҳодисалари, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи, авария ҳолатини юзага келтириши мумкин бўлган қоидабузарликлар аниқланган ҳолатлар мустасно.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 42-банди

Манба: Ҳуқуқий ахборот (Адлия вазирлиги) канали

https://t.me/yurisconsultuuz


Эндиликда такси ҳайдовчилари 1 йил учун 300 минг сўм тўлаб, ўзини ўзи банд қилиши (иш стажига эга бўлиши) мумкин.


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳайдовчилар учун 1 сентябрдан кучга кирган учта янги тартиб

1️⃣ 1 йил учун 300 минг сўм тўлаб, қонуний равишда таксичилик қилиш мумкин. (тўлиқ маълумот)

2️⃣ “10 ёшга тўлмаган” машиналарни техник кўрикдан ўтказиш энди мажбурий эмас. (тўлиқ маълумот)

3️⃣ Ишончномани портал орқали ҳам расмийлаштирса бўлади, уни нотариус тасдиқлаши шартмас. (тўлиқ маълумот)

Kun.uz расмий канали


#оилаҳуқуқи

Савол: 149

Assalamu aleykum, savolm wuki, sinim 2 gil avval qazi qilgan. Kuyov uni olimidan song Rosiyaga ketgan edi. Ikkita v.y bolalari bor. Wundan biz qaradik. Endi kuyov bolarni oliwga sudga beripti.bizda bolalari qolsa boladimi.

Жавоб:

Йўқ, агар жиянларингизни васийликка олмаган бўлсангиз!

Нима учун?

Қонунчиликка юзлансак, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 71-моддасида болага нисбатан ота ва онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тенглиги белгилаган.

Диққат қилинг тенг ҲУҚУҚ ва МАЖБУРИЯТЛИ.

Дарҳақиқат, болага нисбатан биринчи навбатда ота-она ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 11.09.1998 йилдаги 23-сон қарорининг 17-бандида болани қариндошлари ва бошқа шахсларнинг тарбиясига беришга, агар улар унинг васийлари ёки ҳомийлари қилиб тайинланган бўлсалар йўл қўйилади деб кўрсатилган.

Сизнинг ҳолатда куёвингиз чет давлатда ишлаб юрган вақтда марҳума синглингизни фарзандларини васийликка олганингизда, суд болаларни Сизнинг қарамоғингизга бериши мумкин эди. Акс ҳолда суд куёвингизни қарамоғига болаларини бериш ҳақида қарор чиқаради.

Мурожаат учун: @newstaruuz!

Бизни @yurisconsultuuz да кузатиб !


#меҳнатҳуқуқи

Савол: 148

ОТАМ ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДВ ИШЛАЙДИ.УНИ БОШҚА УЗОҚРОҚ ҲУДУДГА ИШГА ЖЎНАТИШДИ. ЛЕКИН БУНГА УНИ ЕШИ ВА СОГЛИГИ ТЎҒРИ КЕЛМАЙДИ. ЕННГИЛРОҚ ИШ СЎРАСАК. БЎЛАДИМИ.

Жавоб:

Албатта, бўлади.
Меҳнат кодексининг 218-моддасида соғлиғини ҳолатига кўра енгилроқ ишга ўтказишга мухтож ходимларни иш берувчи улар розилиги ва тиббий хулосага асосан вақтинча ёки муддати чекланмаган холда шундай ишга ўтказиши шарт.

Тиббий хулоса қандай ва қаердан олинади?

Бу бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Низоми (Адлия вазирлигидан 19.01.2000 йилда 872-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) мавжуд. Мазкур Низомнинг 6.2-бандида врачлик маслахат комиссияси томонидан ходимни енгилроқ ишга ўтказиш бўйича хулоса берилади. Шифокор ўз хулосасида ходимга тавсия этилаётган иш хусусиятини унинг малакасини хисобга олган ҳолда кўрсатади.

Мазкур масалада ҳудудий тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишингиз керак.


Мурожаат учун: @newstaruuz!

Бизни @yurisconsultuuz да кузатиб !


Жорий йилнинг 1 сентябридан мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик шахс ташкил қилиб, фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган аёлларга “декрет” пулининг бир қисми давлат бюджети ҳисобидан тўлаб берилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПФ-175-сон Фармони


Мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.

Ҳарбий ва муқобил хизмат;
Фавқулотда ҳолат юз берганда;
Суднинг қонуний кучга кирган ҳукми мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно!

ЎзР Меҳнат кодекси 7-моддаси


Канал иш фаолияти тикланди!
Саволлар бўлса бемалол!


#меҳнатҳуқуқи

Савол: 147-савол давоми...

Халқ таълими вазирининг 2021 йил 22 февралдаги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги низом ва унга 2021 йил 1-мартаги 52-сон буйруғи билан киритилган ўзгаришга кўра, синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб Ўзбекистон олинади:

- камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;

- мактабда тўлиқ ставкада асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;

- одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;

- руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;

- ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.

Юқорида таъкидлангандек, ўриндошлик асосида ишлайдиган ўқитувчига синф раҳбарликни бериш мумкин эмас.

Шундай экан, агар сиз 3 йиллик педагогик иш стажга эга бўлиб, мактабга тўлиқ ставкада иш олиб бораётган бўлсангиз, СИЗГА синф раҳбарликни бермасликка асос йўқ деб ҳисоблаймиз.

Мурожаат учун: @yuristkonsullt!

Бизни @yurisconsultuuz да кузатиб !


#меҳнатҳуқуқи

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ БИТИРУВЧИЛАРИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА СИНФ РАҲБАРИ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?

Савол: № 147

Жавоб: Ассалому алайкум устоз

Мен Ю.М мактабда информатика фанидан дарс бераман.Мен Нукус давлат педагогика институтида сиртки булимининг 4 курсда информатика укитиш методикаси йуналишида укийман. Мен мактабда ишлайман Дарс билан бирга синф рахбарлик килсам буладими ? кайси моддаларида езилган

шунга аник жавоб берсангиз

Олдиндан рахмат

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Молия ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 20.06.2020 йилдаги қўшма қарори (рўйҳат рақами 3271) билан тасдиқланган "УМУМТАЪЛИМ МУАССИСЛАРИДА СИНФЛАРНИ КОМПЛЕКТЛАШ ҲАМДА ТАРИФИКАЦИЯ РЎЙҲАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА"ги Низомнинг 23-банди 6-хатбошисида меҳнатини соатбай (ўриндошлик асосида) олиб борувчи ўқитувчилар синф раҳбарлик қилиши мумкин эмаслиги кўрсатилган.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 30 июлдаги 180-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги низомга мувофиқ синф раҳбарлари ўқитувчилар орасидан мактаб директори томонидан тайинланади.

Бошлангич синфларда асосий (ўқиш, она тили, математика) фанлардан дарс берадиган ўқитувчи синф раҳбари ҳисобланади.

Бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади. Шунингдек, директор ўринбосари, психолог, ёшлар етакчиси синф раҳбари бўлиши мумкин эмас.

Синф раҳбарлари фаолиятини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари назорат этади ва мувофиқлаштиради.

Мурожаат учун: @yuristkonsullt!

Бизни @yurisconsultuuz да кузатиб !


Бугун «сукунат» куни

❌ Сайлов кодексининг 44-моддасига биноан, сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

⛔️ Шунингдек, 103-моддага кўра, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

✅ Шу сабабли бугун ҳамда эртага сайлов куни турли ташвиқот олиб бормаслик ва сўровномалар ўтказмаслик мақсадга мувофиқ.

https://t.me/yurisconsultuuz


Репост из: Xushnudbek.uz
Жамоат жойида ибодат либосида юрганлик учун жавобгарлик бекор қилинди

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди.

Қонундаги асосий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

✅ Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов бекор қилинди;

(4 июлга қадар амалда бўлган қонуннинг 14-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмасди).

✅ Диний ташкилот тузиш учун ташаббускорлар сони 50 нафар этиб белгиланди;

(эски қонуннинг 8-моддасига кўра 100 нафардан кам бўлмаслиги керак эди).

✅ Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш бўйича берилган аризани кўриб чиқиш муддати 1 ой этиб белгиланган;

(эски қонуннинг 11-моддасига кўра бу муддат 3 ойни ташкил қиларди).

✅ Диниий ташкилот раҳбарининг Ўзбекистон фуқароси бўлиши тўғрисидаги талаб чиқариб ташланди;

✅ Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиб-таомили мутлақо бекор бўлди.

❗️Энди Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-1-моддаси (Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши) ҳам ўз аҳамиятини йўқотди.


👉 @xushnudbek 👈


#фуқароликҳуқуқи

БОЛАНИ ОТАСИГА КЎРСАТИШ ХАҚИДА СУД АЖРИМИ ИЖРО ЭТИШ ИМКОНСИЗ БЎЛСА НИМА ҚИЛИШ МУМКИН?

Савол: №146

Assalom alaykum. Menga advokat maslaxati kerak edi. Bolani kòrsatish, aliment va qayis holatda otalikdan maxrum qilish masalasida. Men erim b n 2020 yil dekabrda qonuniy ajrashganman. 1 nafar òĝlim bor 6 yoshda. Erim ajrashmasimizdan oldin uylanib olgan.Usha vaxti bolani kòrishdan maxrum qilganman. Va u mani yana sudga berib har yakshanba 5 soat kòrishga ruhsat olgan.
Hozirdaki muommo..... Ish joyim toshkent shahrida davlat ishida ishliman va doktoranturada òqiyman. Endi bolani kòrsatmayabdi deb erim meni sudga bermoqchi va òtgan safar meni sudga berib sud pulini ham menga tòlatgan. Yana shunday pulga tushmaslikim u.n. Bolani Xorazmga jònatdim. Aytinglarchi man bunday holatda qanday yòl tutushim kerak. Unga òzing kelib kòr bolani desam sudga beraman kere bòlsa òzing olib kòrsatasan deyabdi. Mani holatimda qanday yòl tutsa bòladi. Uni maxsadi bolani kòrish emas. Bizani tinchlikimizni buzib yurish xolos.Va qanday xolatda otalikdan maxrum qilsa bòladi. Alimentga berganman atigi 175 ming som tòlidigan qilib tòĝirlab olgan uni ham. Aliment olmasam bolani kòrsatmaslikka haqqim bormi. Alimentga bermasimdan oldin bolani olib qochib ketib mani alimentga ham bermoqchi bòlgan. Iltimos shu masalaga maslaxat bersaylar. Lichkamga yozib. Oldindan rahmat

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 11.09.1998 йилдаги "Бола тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни хал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги 23-сон қарорининг 7-бандига кўра, ота ёки онанинг бола билан белгиланган кўришиш тартиби боланинг манфаатига жавоб бериши ва ижро этиш имконияти мавжуд бўлиши лозимлиги белгиланган Сиз Тошкент шахрида бўлсангиз ота Хоразмда бўлса мазкур СУД қарорини ижро этиш имконсиз. Бу кўп ноқулаликлар келтириб чиқаради. Шу боис сизга суднинг болани отаси билан кўриши хақидаги хал қилув қарори устидан шикоят (агар муддат ўтмаган бўлса) қилишингизни маслахат берамиз.
Шунингдек, эндиликда апелляция инстанциясида кўрилмаган ишлар кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги боис биринчи инстанция судининг қарори устидан шикоят қилишдаги муддатларга эътиборли бўлиш лозим.

Мурожаат учун: @yuristkonsullt!

Бизни @yurisconsultuuz да кузатиб !


Репост из: Mehnat huquqi
👨‍🎓Siz OTM ni davlat granti asosida bitiriboq, 1-bor ishga kirdingiz. Ish beruvchi 3 yillik muddat o'tmasdan turib o'z tashabbusiga ko'ra Siz bilan shartnomani bekor qilmoqchi. Qanday talablar mavjud....
Опрос
  •   Shartnomani bekor qila olmaydi.
  •   Mahalliy mehnat organini xabardor qilishi shart.
  •   Mahalliy mehnat organining roziligini olish shart.
  •   Hech qanday talab yo'q, davlat grantida o'qiganlarni "shoxi" bormi, bemalol bekor qilsa bo'ladi))
802 голосов


#меҳнатҳуқуқи

"ЎРТА-МАХСУС МАЪЛУМОТЛИСАН" ДЕБ МАКТАБДА ИШДАН БЎШАТИШМОҚЧИ, БУ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ?

Савол: № 145

2005 yildan buyon maktabda ishlayman. Ma'lumotim o'rta maxsus hozirda maktab direktori meni ishdan bo'shatmoqchi, meni kreditim bor hozir oshdan bosam qiynalib qolaman. Iltimos yordam bering.

Жавоб:

Меҳнат кодексининг 100-моддасига кўра иш берувчи (мактаб)нинг ташаббуси билан ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда албатта асос бўлиши шарт. Сиз ўз мурожаатингизда иш берувчи сизнинг ўрта-махсус маълумотингиз сабаб меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи эканлигини баён қилгансиз.

Хўш, ушбу ҳолатда қонунчилик нима дейди. Юқорида таъкидлаганимдек, иш берувчи (корхона, муассаса, ташкилот) ходими билан "ўрта маълумотли ёки ходим бажарилаётган иши (эгаллаб турган лавозими)га нолойиқ бўлиши малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли" деб меҳнат шартномасини бекор қилаётганда, иш берувчи ходимни лавозимига нолойиқлигини исботлаб бериши шарт. Исбот эса текширув актлари, бевосита раҳбарлик қилувчининг билдириш хати, ҳисоботлар, аттестация натижалари бўлиши мумкин.

Мазкур қоида Олий суд Пленумининг 17.04.1998 йилдаги 12-сон қарорининг 28-бандида белгиланган.

Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2005 йилдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида"ги Низомнинг 7-бандига кўра "Умумтаълим муассасаларининг ўрта махсус, касбий ёки олий маълумотга эга бўлмаган, мазкур Низом кучга кирган пайтда педагогик фаолиятни амалга ошираётган педагог ходимлари учун, уларнинг педагогик тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади." деб белгиланган. Ушбу нормадан кўринадики, ўрта махсус маълумотли ходим (ўқитувчи) тажрибасига қаралиб мактабда ишлаши мумкин.

Кейинги масала иш берувчи юқоридаги асосга кўра ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиши ҳақида уни 2 ҳафта олдин огоҳлантириши лозим. Бу эса Меҳнат кодексининг 102-моддасида белгиланган. Огоҳлантиришга имзо қўйиш- қўймаслик мутлақ сизни ҳуқуқингиз, имзо қўймаслик жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин эмас.

Демак, юқоридагидан хулоса қилиш мумкинки, сиз мактабда ишлашингизга хеч қандай тўсиқ ёки тақиқ бўлиши мумкин эмас.

Мурожаат учун: @yuristkonsullt!

Бизни @yurisconsultuuz да кузатиб !


#фуқароликҳуқуқи

"ГАИ" "ДОВЕРНОСТНИ" БЕКОР ҚИЛА ОЛАДИМИ?

Савол: № 144

Салом алайкум, савол бор эди, бр танишим доверност асосида мошина олган эди, маълум бўлишича сотувчи ҳам у мошинани доверност асосида бошқарар экан. Энди мошинани оформит қиламиз десак биринчи эгаси иккинчи қўлни мендан қарзи бор берса кейин ҳужжат қиб бераман деяпти. Ҳозир мошинадан доверност асосида фойдаланиб юрибман. Биринчи қўл менга ариза ташлаб берипти унда доверностни бекор қилиш ҳақида ёзган, ўзи доверностни бекор қилиш тартиби, муддати қандай. Олдиндан раҳмат.

Жавоб:

Ишончнома ҳақида ҳамма билиши лозим бўлган қоидалар
.
Ишончнома - бир шахс (ишонч билдирувчи)нинг иккинчи бир шахс (ишончли вакил)га бошқа шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат.

Ишончнома кўпи билан 3 йил муддатга, агар ишончномада муддат кўрсатилмаган бўлса 1 йил муддатга амал қилади.

Ишончномани бекор бўлиш шартларида ишончнома берган шахснинг уни бекор қилиши ҳам бор. Демак ишон билдирувчи уни хоҳлаган вақти бекор қила олади. (Фуқаролик кодекси 134, 139, 141-моддалари)

Ишон билдирилувчига ишончнома бекор қилинганлиги ҳақида қандай хабар берилиши лозим?

"Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги Йўрқноманинг (04.01.2019 йил тасдиқланган, рўйхат рақами 3113) 102-бандида ишончнома берувчи ишончномани бекор қилган тақдирда унинг бу ҳақдаги аризаси олиниши, аризанинг иккинчи нусхаси ишончли вакилни хабардор қилиш учун ишонч билдирувчига берилиши кўрсатилган. Демак, ишончнома берган шахс уни бекор қилганлиги ҳақида аризани Сизнинг танишингизга почта, телеграф, телеграмма, факс ёки телеграм орқали ташлаб бериши мумкин. Шундан бошлаб ишончнома бекор қилинган ҳисобланади.

Диққат қилинг, ишончнома нотариал тасдиқланади ва уни бекор қилиш ҳам нотариал тартибда амалга оширилади. Нотариус бу ҳақида ДЙҲХХ органларига маълум қилади. Ишончли вакил ишончнома бекор бўлгач уни қайтариб бериши зарур.

Мурожаат учун: @yuristkonsullt!

Бизни @yurisconsultuuz да кузатиб !


#ижтимоийтаъминот

ҲОЗИР БОЛА ПУЛИ "РАЙСАБЕЗ" ТОМОНИДАН ТАЙИНЛАНАДИМИ?

Савол: №143

assalom alaykum, men bola puli boyicah yozayapmam. yaqinda mahallaga borib bola puli olishim kk desam endi raysabez hal qiladi deydi bu qanchalik rost?

Жавоб:


Бизга маълумки, амалдаги қонунчиликга мувофиқ:
1) 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ва
2) кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам 6 ой муддатга;
3) бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақалар эса — 12 ойга тайинланади (бироқ бола икки ёшга тўлган ойдан ортиқ эмас).

Албатта, мазкур нафақа ва моддий ёрдам тайинлашнинг ўз мезони ва тартиби бор.

ЎзР Президентининг 2020 йил 4 августдаги "Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-4797-сон қарорига муфовиқ юқорида санаб ўтилган моддий ёрдам ва нафақа тайинлаш тартиби ўзгарди. Аввал фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи ва махсус комиссия бу ишни бажарар эди.

Эндиликда, яъни 2020 йил сентябрь ойидан водийнинг уч вилоятида,
октябрь ойидан Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида,
ноябрь ойидан Бухоро, Навоий, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида,
декабрь ойидан Тошкент шаҳар ва вилояти. Қорақалпоғистон Рес-да қуйидаги тартибда моддий ёрдам ва нафақа тайинлана бошлади. (Мазкур тартиб Сирдарё вилоятида тажриба синов тариқасида 2019 йил 1 сентябрдан амал қилган)

1-босқич. Жорий ойнинг 15-санасигача моддий ёрдам ёки нафақа учун ариза маҳаллага берилади - аризага илова паспорт нусхаси, "ЗАГС қоғоз"и ва боланинг туғилганлик гувоҳномаси нусхаси

2-босқич. Маҳалла икки кунда ариза берувчининг оилавий таркиби, мақоми, ер майдонини аниқлайди

3-босқич. Тўпланган ҳужжатларни жорий ойнинг 18-санасигача Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими (Райзабез) га юборади.

4-босқич. шу ойнинг 25-санасигача "Райсабез" ҳужжатларни "Ягона реестр" АТга киритади, 3 иш кунида эса оиланинг мақомини ва бошқаларни мезонга солиштиради, агар мезонга тўғри келса нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Қолган босқичлар моддий ёрдам ва нафақа тайинлаш ҳақида ҳужжатларни АТБ "Халқ банки" ва молия бўлимига юбориш, рад этлган бўлса бу ҳақида аризачига хабар бериш кабилардан иборат.

Агар нафақа ва моддий ёрдам бўйича мазкур жавобдан ташқари бошқа саволлар бўлса, личкага мурожаат қилишларингиз мумкин.

Мурожаат учун: @yuristkonsullt!

Бизни @yurisconsultuuz да кузатиб !


Репост из: Huquqiy axborot
#Биласизми

Деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига БҲМнинг 1 баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Показано 20 последних публикаций.

53

подписчиков
Статистика канала