Yuridik.uz | Sizning advokatingiz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


⚖️ Yuridik.uz portalining kanali.
Huquqiy sohadagi barcha yangiliklar bilan biz orqali birinchi bo‘lib xabardor bo‘ling. Amaliy savol-javoblar!
Savol berish: https://yuridik.uz/question/create
Taklif va shikoyatlar uchun: @yuridikuzbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


❓ #savol Тадбиркорларга текширув тушса нималарга эътибор бериши керак?

☑️ Жавоб:Назорат қилувчи орган режали текширув ўтказишнинг бошланиши ҳақида текширувни ўтказиш бошланишидан камида 30 календар кун олдин тадбиркорлик субъектини текширувдан ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.Юридик шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режали текшириш, шу жумладан молия-хўжалик фаолиятини текширишлар учун қуйидагилар асос бўлади
1.Mахсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни ўтказишнинг мувофиқлаштирувчи режасидан кўчирма;
2.Hазорат қилувчи органнинг мувофиқлаштирувчи режа асосида чиқарилган, текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби ва текширишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи.
Хўжалик юритувчи субектлар фаолиятини текширишни ўтказиш муддатлари 30 календар кундан ошмаслиги лозим
📩 Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?👇
https://yuridik.uz/question/create
@yuridikuz


❓ #savol Бу ҳолатда коммунал тўловлар жисмоний шахс сифатида тўланадими?
Оилавий нодавлат боғча учун (ЯТТ) комунал ( сув, свет, газ) тўловлари жисмоний шахс сифатида тўланадими ёки юридик?
☑️ Жавоб:Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 16-декабрдаги 595-сонли “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонунига асосан нодавлат мактабгача таълим ташкилоти мактабгача таълим соҳасида таълим ва тарбия хизматларини кўрсатувчи юридик шахс ҳисобланади ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун лицензия асосида тарбияланади.
Шу муносабат билан сиз юридик шахс бўлганингиз учун барча коммунал тўловларни (газ, электр ва сув) юридик шахс номидан тўлайсиз.
Саволга юрист Виктор Матрасулов жавоб берди.
☑️ Жавобларни батафсил ўқиш:https://yuridik.uz/question/23659
📩 Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?👇
https://yuridik.uz/question/create
@yuridikuz


❓ #savol Қуйидаги йўллардан фойдаланиб жаримани тўлаш мумкинми?
мен мжчда кассир лавозимиди ишлайман, чек бермаганим учун жаримага тортилдим (3 300 000) сабаб 1 йилда 2 марта такрор бўлгани учун,ва бу иш МИБ га оширган. Белгиланган 3300 000 тулаш хозирги пайтда жуда огирлик қилмоқда , ушбу суммани камайтиришни иложи борми? Дейлик суд ҳукмини узгартириб болмади МИБ ижро йигими учун 165 000 қошимча қилди жами 3 465 000 жарима ундиришмоқда. Бу жаримани бўлиб тўлаш иложи борми?
☑️ Жавоб:Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33-моддасида суд маъмурий жазо чорасини қўллаётганда жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда сабаблар ва асосларни албатта кўрсатиб, ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа янада енгил жазо чорасини қўллаши мумкинлиги назарда тутилган.Шу боис, юқорида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда Сиз маъмурий жарима қўллаган мансабдор шахснинг қарори устидан Жиноят ишлари бўйича туман судига, агар ушбу қарорни туан суди чиқарган бўлса юқори судга шикоят қилишга ҳақлисиз.Бундан ташқари, қонун белгиланган жаримани бўлиб-бўлиб тўлашга ҳам йўл қўяди.
Саволга юрист Баҳодир Сотволдиев жавоб берди.
☑️ Жавобларни батафсил ўқиш:https://yuridik.uz/question/23552
📩 Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?👇
https://yuridik.uz/question/create
@yuridikuz


❓ #savol Бу ҳолатда нима қилишни маслаҳат берасиз?
2013 йил декабрь ойида никохдан ўтканмиз. Турмуш қурганимга 10 йил булди лекин турмуш ўртогиъм билан 2015-йилдан бери бирга яшамайман. Фарзандим бор . Алимент тўлайман .Ажрашишга ариза бериш учун никоҳ гувоҳномаси асли сўралади. Никох гувохномаси турмуш ўртогимда.
☑️ Жавоб:Агар никоҳ гувоҳномасининг асли турмуш ўртоғингизда бўлса ва уни олиш имкони бўлмаса Сиз никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳноманинг нусхасини илова қилган ҳолда судга никоҳдан ажратиш масаласида даъво ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз. Бунда никоҳ гувоҳномасининг асли турмуш ўртоғингизда эканлигини кўрсатиб ўтишингиз кифоя қилади.
Саволга юрист Баҳодир Сотволдиев жавоб берди.
☑️ Жавобларни батафсил ўқиш:https://yuridik.uz/question/23999
📩 Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?👇
https://yuridik.uz/question/create
@yuridikuz


❓ #savol Уйни қай тартибда номимизга ўтқазсак бўлади?
Уйимиз кадастр қилинган фақат бошқа қари вафот этган отахон номида қолган. Уйимизни дадамни номига ўтказишим учун отахоннинг фарзандлари керак бўларкан. Афсуски отахоннинг ворислари ёқ. Отахон 1993-йил оламдан ўтган. Натариус айтишича уйни баҳолатиб фуқоролик суди орқали дадамни номига ўтказишимни айтишди. Нима қилиш керак?
☑️ Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддасига мувофиқ, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.Агар Сизлар 18 йилдан ортиқ вақтдан бери ушбу мулкдан ўзингизники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз яшаб келаётган бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддасига мувофиқ, ушбу мулкка эгалик ҳуқуқини белгилаш масаласида уй жойлашган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз.
Саволга юрист Баҳодир Сотволдиев жавоб берди.
☑️ Жавобларни батафсил ўқиш:https://yuridik.uz/question/24011
📩 Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?👇
https://yuridik.uz/question/create
@yuridikuz


❓ #savol Тўланган контракт пули қўшиб ҳисобланадими?
Мен талабаман ва шу йилнинг бошида ҳар хил муаммолар туфайли 2-курс 3 -семестрни ёпмасдан январ ойи бошида ўқишни музлатиб кетгандим. 2- курсим бекор бўldi.2-курсни қайта ўқийман.Ҳозир ўқишни қайта тикладим 2-курс сиртқи талимда ўқийман тўлов шартномасининг 2022-йилда 25фоизини тўлаганман саволим шундан иборатки шу тўлаган 25 фоиз контракт тўловим бекор бўладими?
☑️ Жавоб:Ҳурматли мижоз! 2022/2023 ўқув даври учун 2022-йилда шартноманинг 25 фоизини тўлаганингиз учун 2023-йилда 1 апрелгача тўловни қайтариш учун ариза топширишингиз керак эди.
Даромад солиғи 12% бўлгани учун сиз ўқитиш учун тўланган сумманинг 12% ни қайтаришингиз мумкин. Ҳозирда сиз 2023/2024 йиллар учун ўқишни тикладингиз, кейин ушбу ўқув даври учун шартнома суммаси тўланиши керак. Шундай қилиб, агар сиз 2022 йил учун тўланган шартнома суммасининг 25 фоизини қайтариш имкониятини қўлдан бой берсангиз, тўланган сумманинг 25 фоизи бекор қилинади. Бу масалага ойдинлик киритиш учун доимий яшаш жойингиздаги солиқ органларига мурожаат қилишингизни маслаҳат бераман.
Саволга юрист Виктор Матрасулов жавоб берди.
☑️ Жавобларни батафсил ўқиш:https://yuridik.uz/question/24036
📩 Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?👇
https://yuridik.uz/question/create
@yuridikuz


❓ #savol Бу вазиятда ойлик маош тўлиқ тўланмаслиги қонунга мувофиқми?
Мен туман Халқ банкида 2020-йил март ойидан буён ишлаб келаман. 2021-йилдан Давлат дастурларни кредитлаш бўлимининг бош мутахассис лавозимда ишлаб келганман. Шу йили апрел ойида бўлимга қисқартириш келди, бироқ буйруқ билан вазифамдан четлатишмади мен вазифамни бажариб юрдим. Июл ойининг 19-кунида ўз хоҳишим билан қисқариш даврида аризамни ёзиб ишдан бўшадим. Май, июн ва июл ойидан 19 кун менга хеч қандай ойлик берилмади шу тўғрими???
☑️ Жавоб:Ходимлар сонининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда корхона ходимга: ишлаган барча кунлар учун, шу жумладан, меҳнат шартномаси бекор қилинган кун учун ходимга тўланадиган иш ҳақини тўлаши шарт (Меҳнат кодексининг 172-моддаси). ; фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация, агар мавжуд бўлса (Меҳнат кодексининг 172-моддаси); ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси (Меҳнат кодексининг 173-моддаси); меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддати эвазига пул компенсацияси, агар бундай алмаштириш ходим ва иш берувчи ўртасида келишилган бўлса; агар корхонанинг маҳаллий актида ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, қўшимча тўловлар.
Саволга юрист Виктор Матрасулов жавоб берди.
☑️ Жавобларни батафсил ўқиш:https://yuridik.uz/question/24008
📩 Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?👇
https://yuridik.uz/question/create
@yuridikuz


❓ #savol Бу ҳолатда солиқ имтиёзи қўлланиладими?
Мен субсидия асосида уй жой харид қилган эдим. Эшитишимча субсидия асосида уй жой харид қилган бўлсангиз ҳужжатлардан нусха тақдим қилсангиз ойлик маошингиздан 12% солиқ ушланмас экан. Ишхонам бизда бунақа хизмат ёқ лекин ипотека қилиб олган бўлсангиз ҳужжатлардан нусха тақдим қилсангиз ойлик толовингизни ойлик маошингизни ярмини банкка причесления қилиб бераман ва причисления қилинган пулдан 12% ушламайман деди.
☑️ Жавоб:Солиқ кодексининг 378-моддасида шундай тартиб бор: олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг саксон бараваригача бўлган миқдорда қоплашга, башарти уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларини сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидиялар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилган бўлса. Мазкур солиқ имтиёзи қарз олувчига ва (ёки) бирга қарз олувчиларга нисбатан, башарти уларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари жами суммаси белгиланган миқдордан ошмаса, татбиқ этилади.
Саволга юрист Жаҳонгир Дадажонов жавоб берди.
☑️ Жавобларни батафсил ўқиш:https://yuridik.uz/question/24012
📩 Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?👇
https://yuridik.uz/question/create
@yuridikuz


Юртимиздаги барча устоз ва мураббийларни бугунги байрам муносабати билан Yuridik.uz жамоаси табриклайди. @yuridikuz


❓ #savol Бу ҳолатда қарздорлик ким томонидан тўланади?
Мен ўз уйимни 2022-йил июл ойида ижара шартнома тузиб ижарага бердим.2022йил октябрь ойида уйни сотдим. Нотариусда текширганда менда қарздорлик чиқмади.Ҳамма тўловлари вақтида тўlaganman.Uy мени номимдан чиқди.Нотариусда сув,свет, солиқ умуман хаммасидан мени номимдан онлайн чикади деганда солиқдан ижара шартномани бекор қилмаган экан. Ижара шартнома бўйича менга 2022-йил октябрдан 2023-йил июлгача декларация қарздорлик чиққан.
☑️ Жавоб: Мазкур уй сотилган вақтдан бошлаб, ижара шартномаси бўйича даромад солиғи тўламайсиз. Сиз ҳисобланган солиқни қайта ҳисоблаш учун туман Давлат солиқ инспекциясига мурожаат қилинг. Мурожаатингиз қаноатлантирилмаган тақдирда ўша ҳудуддаги маъмурий судга мурожаат қилишга ҳақлисиз.
Саволга юрист Баҳодир Сотволдиев жавоб берди.
☑️ Жавобларни батафсил ўқиш:https://yuridik.uz/question/24033
📩 Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?👇
https://yuridik.uz/question/create
@yuridikuz


❓ #savol Байрам муносабати билан бериладиган мукофот пули кимларга берилади?
“1-октабр- Ўқитувчилар ва мураббийлар куни байрами” муносабати билан бериладиган 490 минг сўмлик мукофот пули директор жамғармаси ишчи гуруҳ аъзоларига, яни директорга, ўқув ишлари ва маънавий ва маърифий ишлар ўринбосари, касаба уюшма раиси, ўқитувчига бериладими?
☑️ Жавоб: Йўқ, таълим муассасасидаги ҳамма ҳодимлар олиши мумкин. Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 425-сонли қарорининг 29-бандида Умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат “1-октабр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин. Бу дегани ҳамма ҳодимларни рағбатлантириш мумкин дегани.
Саволга юрист Жаҳонгир Дадажонов жавоб берди.
☑️ Жавобларни батафсил ўқиш:https://yuridik.uz/question/24018
📩 Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?👇
https://yuridik.uz/question/create
@yuridikuz


❓ #savol Бу вазиятда туман юридик хизматлар ходими ҳаракати қонунга мувофиқми?
Мен 32-сонли мактабига амалиётчи психолог вазифасига тавсия қилинган эдим аммо туман юридик хизматлар маркази томонидан мени бу вазифага тайинланишим қонунга тўғри келмаслиги айтилмоқда. Мен ҳозирда Тошкент Амалий Фанлари унверситетида Педогог-психолог мутахассислиги бойича сиртқи талимда 3 - курс талабасиман.
☑️ Жавоб: Ҳурматли мижоз! Афсуски, Юридик хизматлар маркази сизни мактабга амалиётчи психолог лавозимига тайинлашни асосли равишда рад этди. Хусусан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 16-августдаги 247-сонли буйруғига асосан умумий урта талим мактаби (мактаб-интернати), психологлар фаолиятини малакавий тавсифлари:
Маълумот - камида бакалавр ёки олий маълумот ва унга кўшимча психология йўналиши бўйича қайта таёргов курсини тугатганлик (магистратура, илмий даражада эгаллик афзаллик беради).Мутахассислик - Педагогика-психология йўналиши.
Саволга юрист Виктор Матрасулов жавоб берди.
☑️ Жавобларни батафсил ўқиш:https://yuridik.uz/question/23937
📩 Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?👇
https://yuridik.uz/question/create
@yuridikuz


❓ #savol Бу вазиятда қандай қилиб уйдан ўз улушимни олсам бўлади?
Эрим билан биргаликда пул йиғиб уй қургандик. 2 нафар фарзандим бор, ҳозирги кунда билан бирга яшамаймиз. Биз қурган уй қайнотам номида экан ва буни кейин билдим, лекин эримни номига кадастр қилинган эди. Мен ажрашмоқчиман ва эрим уйга сарфлаган харажатларимни беришдан бош тортаяпти.Мен кредит ҳам олганман уй учун ва ҳозир ўзим тўлаяпман.
☑️ Жавоб: Ушбу уй-жой учун турмуш ўртоғингизнинг номига кадастр ҳужжати қилинган ва Сиз томонингиздан уни қуриш учун кредит олинган бўлса уни низоли уй-жой эр-хотиннинг биргаликдаги мулки ҳисобланади. Ундаги улушингизни ажратиб олишга ҳақлисиз. Бунинг учун низоли уй-жой жойлашган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига мурожаат қилишингиз лозим бўлади.Агар уй-жой турмуш ўртоғингиз томонидан Сизнинг розилигингиз қайнотангиз номига ўтказилган бўлса, ушбу шартномани ҳақиқий эмас деб топиш орқали ўз улушингизни белгилаш масаласини ҳал қилишингиз лозим бўлади.Агар низоли уй-жой аввалдан қайнотангизга тегишли бўлса, Сиз ушбу уйни қуриш учун пул сарфлаганлигингизни тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлган тақдирда уни ундириб олишингиз мумкин бўлади.
Саволга юрист Баҳодир Сотволдиев жавоб берди.
☑️ Жавобларни батафсил ўқиш:https://yuridik.uz/question/23987
📩 Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?👇
https://yuridik.uz/question/create
@yuridikuz


❓ #savol Фуқаролар учун кўп миқдорда чет элдан телефон олиб кирш божи қанча?
Мен жисмоний шахсман, бошқа давлатдан коплаб телефон олиб кирмоқчиман. Жисмоний шахсларга давлат божи қандай ҳисобланади? Ёки Юридик шахсларга арзонроқ тушадими?
☑️ Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 22-июндаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига юкларни ташиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 463-сон қарорига асосан, радиоэлектрон қурилмаларни олиб ўтиш тартиби ва Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ҳеч қандай рухсатномасиз юқори частотали қурилмаларни чегарадан битта уяли телефон орқали олиб кириш мумкин.
✅Товарларни божсиз олиб киришнинг миқдорий нормалари жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси ўтказиш пунктидан белгиланган муддатда биринчи бўлиб ўтган тақдирдагина қўлланилади. Иккинчи, учинчи ва бошқаларда ўша ойда чегарани кесиб ўтиш (бошқа товарлар - ўша куни), агар фуқаро биринчи марта умуман олиб кирмаган бўлса ҳам, божхона тўловларини амалга оширишингиз керак бўлади. Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ўтиш фактини аниқлаш учун божхона органига тақдим этилган жисмоний шахснинг паспортига қўйиладиган чегара хизматлари органларининг белгиси асос бўлади.
Саволга юрист Виктор Матрасулов жавоб берди.
☑️ Жавобларни батафсил ўқиш:https://yuridik.uz/question/23955
📩 Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?👇
https://yuridik.uz/question/create
@yuridikuz


❓ #savol Ёлгиз оналардан ҳам даромад солиғи олинадими?
Мен ёлгиз онаман ва турмуш ўртоғим анча йил олдин вафот этган. Уч нафар вояга етмаган ўғлим бор ва ўзим боғчада ишлайман. Ойлигимда жуда кўп даромад солиғи ушлайди. Маҳаллада Аёллар дафтарида тураман. Мендан даромад солиғи олиниши қонунга мувофиқми?
☑️ Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 436-моддаси 1-қисми 5-бандига мувофиқ, боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар учун “Солиқ имтиёзлари” солиқ тўлашдан озод этилган. Солиқ мақсадларида, боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар ота-онаси ёки иккаласи ҳам вафот этган кўп болали оилалардир. Ушбу нафақа Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими маълумотномаси асосида берилади.
Саволга юрист Виктор Матрасулов жавоб берди.
☑️ Жавобларни батафсил ўқиш:https://yuridik.uz/question/23940
📩 Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?👇
https://yuridik.uz/question/create
@yuridikuz


❓ #savol Бу вазиятда биз учун қандай имтиёзлар бор?
Мен олий таълимда ўқийман турмуш ўртоғим "ижтимоий ҳимоя рейстрида рўйхатда туради. Бизга кантрактни тўлашда қандай имтиёзлар бор?
☑️ Жавоб: Ассалом алайкум. “Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5203-сон, 30.07.2021-й.) га асосан Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларидан таълим кредити учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.
Саволга юрист Умиджон Обиджонов жавоб берди.
☑️ Жавобларни батафсил ўқиш:https://yuridik.uz/question/23941
📩 Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?👇
https://yuridik.uz/question/create
@yuridikuz


❓ #savol Мазкур қурилиш қонунга мувофиқми?
Мен кўп қаватли уйнинг 1-қаватида яшайман. Шу уйнинг ертўласини кимдир арендага олиб таъмирлаш бошлаган, мени уйимнинг тагидаги 1- хонасида ёш болалар учун бассейн қураяпти. Ҳар куни шу бассейнни краскалашади ва ўткир ҳиди уйимга кўтарилади.
☑️ Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 15-октабрдаги 648-сон қарорига мувофиқ, кўп қаватли уйнинг подвалидан фойдаланиш уй-жой мулкдорларининг розилиги асосида амалга оширилади. Подвалдаги бинолар тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари, шу жумладан жисмоний тарбия ва спорт муассасалари фаолияти учун ижарага берилади. Фойдаланувчига подвали бошқа шахсларга сотиши, ҳадя қилиши, гаровга қўйиши ёки ижарага бериши мумкин эмас.Ўз навбатида, ижарачилар асосий қоидага риоя қилишлари керак:кўп қаватли уйдаги подваллар уй-жой мулкдорларининг умумий мулки ҳисобланади. Улар ер эгаларининг келишуви ва уй-жой мулкдорлари умумий йиғилишининг бир овоздан қарори билан бошқа шахсларга фойдаланишга ёки ижарага берилиши мумкин;подвални бошқа мақсадларда таъмирлаш, алмаштириш ёки реконструкция қилиш бинонинг конструктив лойиҳасини бузмаган ҳолда, бинонинг фасадига ва ташқи кўринишига, шунингдек, муҳандислик тармоқларига зарар етказмаган ҳолда амалга оширилиши керак.Юқоридаги қоидалар бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фонди фаолияти соҳасида назорат бўйича инспекциясига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
Саволга юрист Виктор Матрасулов жавоб берди.
☑️ Жавобларни батафсил ўқиш:https://yuridik.uz/question/23909
📩 Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?👇
https://yuridik.uz/question/create
@yuridikuz


⚡️⚡️Yuridik.uz огоҳлантиради ‼️Янги фирибгарлик ҳаракатидан эҳтиёт бўлинг.

Жуда кўп фуқароларга телефон қуримаси ва интернет тармоғи орқали пронографик видеолар кўрганлигингиз учун 350 минг миқдордаги жарима тўлаши лозимлиги ва бу учун алоҳида банк карта рақамига жаримани тўлашлиги кераклиги агарда тўланмаса бу ҳақида контактдаги барча инсонларга хабар юборилиши Жиноят кодексининг 242-моддаси орқали жиноят иши қўзғатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилмоқда.

❌Бу хабарлар мутлоқо ёлъгон ва фирибгарликнинг янги кўриниши ҳисобланади.Жиноят кодексининг 242-моддаси Жиноий уюшма ташкил этиш содир этиш жинояти ҳисобланиб, ҳеч қандай қонунчиликка мос келмайдиган асослар келтирмоқда.

‼️ Фуқаролардн бундай хабарларга ишонмасликка ва фирибгарланинг тузоғига тушмасликка чорлаймиз.

https://t.me/yuridikuz


⚡️#yuridiklifehack
Чет элга чиқишга тақиқ бор йўқлигини қандай аниқлаш мумкин?

1️⃣. https://id.egov.uz/oz сайти орқали рўйхатдан ўтасиз, агарда олдин рўйхатдан ўтган бўлсангиз шарт эмас.
2️⃣. Ягона интерактив давлат хизматлари қисмига кирасиз ҳамда кейин
ФОЙДАЛАНУВЧИ МEНЮСИ га кирасиз.
3️⃣. ФОЙДАЛАНУВЧИ МEНЮСИ дан "Менинг аризаларим" бўлимига кирасиз.
4️⃣. Кейин ҳосил бўлган саҳифадан ЖАРИМАЛАР бўлимига кирасиз.
5️⃣. Охирги қадам тақиқни текшириш орқали билиб олишингиз мумкин.

Cаволлар учун
мурожаат:
https://yuridik.uz/question/create

@yuridikuz


❓ #savol Бу вазиятда эр уйга эгалик ҳуқуқини олиши мумкинми?
Уй бошқа уй аъзоси номида . Масалан, уй аёл номида агарда уйнинг солиқларини (ер ва комунал тўловларни ) бир неча йиллар давомида эр тўласа . Эр уйга эгалик ҳуқуқини олиши мумкинми ? Яни уйни ўз номига ўтказиб олиши мумкинми?
☑️ Жавоб: Фуқаролик кодексининг 187-моддасига кўра мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
✅Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олганга қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган шахс ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари бўлмаган, шунингдек қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган учинчи шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
✅Эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтирадиган шахс ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг бу мол-мулкка эгалик қилиб келган барча вақтини ўзининг эгалик қилиш вақтига қўшиши мумкин.
Саволга юрист Мухриддин Шамсиддинов жавоб берди.
☑️ Жавобларни батафсил ўқиш:https://yuridik.uz/question/23801
📩 Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?👇
https://yuridik.uz/question/create
@yuridikuz

Показано 20 последних публикаций.

1 973

подписчиков
Статистика канала