АБДУЛМУТТАЛИБНИНГ ҚЎРҚУВИ
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам беш-олти ёшда бўлган пайтлари Макка атрофидаги дарада йўқолиб қолди. Байтуллоҳ атрофида файзли бир нуроний тавоф қиларкан, тинмай дуо қиларди: «Роббим, менга улов минган Муҳаммадимни қайтариб бергин! Ё Роббим! Менга уни қайтар, неъматингни олиб қўйма, эҳсон қилгин». Шунда атрофдаги уни танимаганлар: «Бу ким?» деб сўрашди. Таниганлар: «Бу Абдулмутталиб. Туялари йўқолиб қолгач, набираси Муҳаммадни топиб келишга юборган экан. Шу вақтгача бошқа бир иш билан юборса, у албатта ўша ишни бажариб келаркан. Бу сафар кечикибди. Ҳалиям дараги йўқ», деб жавоб беришди.
Абдулмутталиб набираси Муҳаммад туяларни топиб, ҳайдаб келмагунча Байтуллоҳнинг олдида дуо қилишдан тўхтамади. Набираси келгач, қалби ором ва муҳаббатга тўлиб, унга томон югурди ва: «Эй болажоним! Сени йўқолиб қолди, деб жуда-жуда қўрқдим. Бундан кейин мени ҳеч қачон тарк этма», дея маҳкам қучиб олди («Табақоти ибн Саъд» ва Имом Заҳабийнинг «Тарихул Ислом» асарларида келган).
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан. @yunusalioxund