Саъид ибн Жубайр Ибн Аббосдан эшитганини бундай ривоят қилди:
"Биз у (Ибн Аббос)нинг ҳузурида эдик. У ердагилар: "Навф Шомий: "Илм талаб қилиб борган киши Бану Исроилнинг Мусоси эмас", деб даъво қилаяпти", деди. Аббос суяниб ўтирган эди, яхшилаб ўтириб олиб: "Шундоsми, эй Саъид ибн Жубайр?" деди. Мен: "Шундай деганини мен ҳам эшитдим", дедим. Ибн Аббос айтади: "Навф ёлғон айтибди. Менга Убай ибн Каъб айтиб берган. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган экан. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтибдилар: "Бизга ва Мусога Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Агар у шошилмаганида ва ҳаё қилганида, қандай яхши бўларди. Биродарининг қилган ишидан афти ангори хунуклашиб кетди. Унга: "Агар бундан кейин сендан бирон нарса сўрасам, мени ўзингга йўлдош қилмайсан", демаганида, кўп ажойиб-ғаройиб ишларни кўрарди" (Кахф сураси, 76-оят.). @yunusalioxund