YUMOR.FM.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Кулгу, яхши кайфият - бу бизнинг каналда!

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Бир куни уйда ўтирсам, 4 таси кепти.
Бир ўзим 4 тасига қарши чиқдим. Ҳар бирига бир шапалоқдан қўйгандим ўзига келолмади.
Сизларни уйингизда ҳам чивин борми?

@yumor_fm_uz


Кириб келаётган, муборак Рамазон ойингиз муборак булсин!


— Hello baby.
— Hello
— Where are you from?
— I'm from Uzbekistan. And where are you from?
— America.
— Aldama.
— Hudo haqqi!

@yumor_fm_uz


— Сен ўтириб чиққанмисан?
— Ҳа, 11 йил.
— Қаерда?
— Мактабда.

@yumor_fm_uz


Сталинни хонасидан асабийлашиб чиққан полковник ўзига-ўзи пичирлаб "Мўйловингга ўт тушсин!" - дебди.
Буни эшитиб қолган котиба югуриб кириб Сталинга "Мўйловингга ўт тушсин деб ҳақорат қилди" деб айтиб берибди.
Сталин ғазаб билан дарҳол полковникни тўхтатишларини буюрибди.
— Сен кимни ҳақорат қилдинг? Мўйловингга ўт тушсин деганда кимни назарда тутдинг? - дебди Сталин.
— Гитлерни назарда тутгандим, ўртоқ генерал - дебди полковник.
Сталин котибаси тарафга ўгириб қараб:
— Сен кимни назарда тутдинг? - деган экан.

@yumor_fm_uz


Миллионлаб инсонлар телефон наушникларини сими чигал бўлаверишидан азият чекади.
Шунинг учун Apple компанияси симсиз наушникларни ишлаб чиқарди. Энди улар чигал бўлмайди, шунчаки йўқолиб қолади.

@yumor_fm_uz


Психолог бир нечта аёлларга маслаҳат бераётган экан:
— Турмуш ўртоғингиз билан 5 дақиқалик уруш бир ҳафталик умрингизни қисқартиради.
Шунинг учун эрингиз билан урушманг.
Аёллар ичида бир сочи паттайип кетган, яъни хозиргина эри билан уришиб чиккани куриниб турган аёл дебди:
— Ундай бўлса мен аллақачон ўтиб кетган эканман-да!...

@yumor_fm_uz


Бир ўзбек билан татар кафега киришибди. Татар 3та булочкани ҳеч кимга билдирмай чўнтагига солиб, ўзбекка мақтанаятганмиш:
— Қара, шипириш дегани шунақа бўлади. Ўрган, студент! — деса
Ўзбек айтармиш:
— Шипиришни ҳозир сенга ўргатаман, — дебди.
Ўзбек сотувчини олдига бориб:
— Хоҳлайсизми, сизга фокус кўрсатаман?
— Қани, кўрилучи?
— 3 та булочка беринг!
— Мана!
Ўзбек 3 та булочкани сотувчини олдида паққос тушириб, оғзини артаётса, сотувчи ғазабланиб:
— Булочкани йўқ қилдингку, номард! Шуми фокусинг? — деса
— Булочкангиз жойида, ана ану татарни чўнтагини қаранг, — дермиш

@yumor_fm_uz


Бир куни газ билан свет турмуш қурибди. Орадан бир йил ўтиб улардан газбалон билан движок дунёга келибди.
Йиллар ўтиб, газ билан свет ажрашибди. Свет Хитойга, газ эса Россияга кетиб қолишибди. Бизларга газбалон билан движок қолган экан.

@yumor_fm_uz


Янги йилга икки кун қолганда раҳбар офисга кириб келибди:
— Ассалому алайкум, ўртоқ бошлиқ!
— Салом. Сен янги келганлардансан-а?
— Ҳа, шундай!
— Топишмоқ айтаман топ! "Ким ичмайди, чекмайди. Янги йилда навбатчиликда қолади!"
— ...

Xa aytgancha, yangi yilingiz bilan. (Hechdan ko'ra kech😁.)

@yumor_fm_uz


— Отангдан сенга бирор нима мерос қолганми?
— Ҳа, фақат ақл қолган холос.
— Эссиз дарров йўқотиб қўйибсанда.

@yumor_fm_uz


Янги келин инстаграммга кирмоқчи эканини эрига айтган экан, эри қулоғини тагига "лайк" қўйиб юборибди.

@yumor_fm_uz


1. Тўп эгасини топади.
2. Дарвозабон кўзини сузмаса, ҳужумчи гол урмайди.
3. Ҳакам битта гапиради.
4. Голни гол қиладиган ҳам ҳакам, гоҳида пул қиладиган ҳам ҳакам.
5. Гол урсанг роҳат топасан.
6. Етти ўлчаб тепгунча, тўпни олдириб қўясан.
7. Ҳужумчи ўзар, ҳимоячи тўзар.
8. Ҳужумчини югургани дарвозагача.
9. Ҳужум қилсанг, гол урасан.
10. Ҳужуминг 100 та бўлса ҳам оз, рақиб ҳужуми битта бўлса ҳам кўп.
11. Ҳакамга яқинлашсанг, карточкали бўласан.
12. Мураббий ҳужумчини майдонда синайди.
13. Олдин ўзингга ур, кейин рақибга.

https://t.me/yumor_fm_uz


Ўғил кечки пайт маст келиб, уйга кирса, столни устида қовун турган экан. "Бир оз еб ётай, бўлмасам уйдагилар ичиб кеч келганимни билиб қолишади", - деб қовунни еб ухлабди.
Эрталаб ойиси:
— Эй, уяти йўқ, тур! Кечқурун уйга ичиб кебсан-а?
— Йўқ, ойи.. Мен ичганим йўқ, нималар деяпсиз?
— Ичганим йўқ? Тунда ошқовоқни ярмини еб қўйибсанку, - дермиш.

https://t.me/yumor_fm_uz


Аёлларда:
Хотини кечаси уйга келмади, эрига дугоналарини уйида тунаб қолганини айтади. Эри хотининг энг яқин 10 та дугонасига телфон қилади, уларнинг бари тунаб қолмаганини айтади.
Эркакларда:
Эр кечаси уйга келмади, хотинига дўстларини уйида тунаб қолганини айтади. Хотин эрининг 10 та яқин дўстларига телефон қилади. 5 таси унинг уйида тунаб қолганини айтади. 5 тасининг айтишича у халиям уларникидамиш.....

https://t.me/yumor_fm_uz


Бухоро авиакомпанияси:
-Диспичир ака бу бизни самалётда газ тугаде, датчиклар ишламёпте, катта тезликда пасга кетопмиз....
-Эбэээ бунча бақерасез, бўлли эшитдим, сизни руйхатдан ўчиропман давай хўш бўлинг......

https://t.me/yumor_fm_uz


Қиз фолбинга:
-Мени иккита ошиғим бор, Отабек билан Ҳошим. айтингчи мен қайсига турмушга чиқаман.
Фолбин:
-Ҳошимни омади бор экан, сен отабекка турмушга чиқасан.

https://t.me/yumor_fm_uz


-Қарзга пул бериб туринг,
-Муаммом кўплигидан кечаси билан ўйланиб чиқаман, энди сен хақингдаям ўйлаб чиқишим қолувди.

https://t.me/yumor_fm_uz

Показано 20 последних публикаций.

27

подписчиков
Статистика канала