ОТА–ОНАМ ТИРИК ЧОҒИДА...
Подшоҳ эдим, айтганим-айтган,
Қулоч ёзсам осмонга етган,
Истагимни муҳайё этган,
Ота–онам тирик чоғида...
Эзгу ният эккан дилимга,
Бор-йўғини тутган қўлимга,
Доим кўзин тиккан йўлимга,
Ота–онам тирик чоғида...
Дуолари бўлиб ижобат,
Ҳар балодан этган ҳимоят,
Кам қилмаган хеч кимдан, албат,
Ота–онам тирик чоғида...
Опа–синглим бошини силаб,
Ака–укам, менга бахт тилаб,
Авайларди бизни эркалаб,
Ота–онам тирик чоғида...
Зурриёдлар боғлаган ришта,
Умри борим этган саришта,
Ҳамроҳ эди икки паришта,
Ота–онам тирик чоғида...
Энг бахтиёр онларинг қачон,
Деб сўрсалар, жавобим аён,
Қайта-қайта этурман баён,
Ота–онам тирик чоғида...
@yulduz_kemasi