ВИЛОЯТ ҲОКИМИ АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИДА
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят сектор раҳбарлари билан биргаликда Ёшлик ва Сувлиариқ МФЙлардаги хонадонларда бўлишиб, аҳоли вакиллари билан самимий суҳбатлашдилар.
Ёшлик маҳалласи Тараннум кўчасида фаолият олиб борувчи мебелчи уста Азизжон Холдоров ўн йиллардан буён шу иш билан шуғулланади. Вилоят раҳбаряти билан суҳбатда мебелсоз шогирдлари тез кетиб қолаётгани, укаси ҳам Россияга отланаётганини айтди. Хайрулло Бозоров бувайдалик усталарнинг бозори борлиги, улар билан ҳамкорлик қилиш бўйича маслаҳат берди.
Яғочни қайта ишловчи(плорама) эгаси Фазлиддин Мамадалиевнинг цехи 70-80 сотих жойни эгаллаган. Вилоят раҳбари яқин йилларда ёғоч яшиклардан воз кечилишини айтиб, такомиллаштиришни, яъни ёғоч қириндиси-арратўпондан ДВП ишлаб чиқариш бўйича йўл-йўриқ кўрсатди.
Шу кўчада яшовчи Фазлиддин Мамадалиев тўрт фарзанди бор. Бир гектардаги узумзор ва олхўри боғидан 40 млн сўм даромад олаётганини айтди. Вилоят ҳокими даромад жуда камлигини айтди. Қувага бориб, тажрибани ўрганишни тавсия қилди.
Холисхон Азимхонованинг умр йўлдоши ва 28 яшар, 18 ёшга тўлмаган ўғиллари Россияга ишлагани кетган. Ойига 200 доллар жўнатаркан. 15 млн сўм кредит олиб, уй бошлаб қўйилган, битгани йўқ. Вилоят ҳокими ва ИИБ бошлиғи туман ИИБ бошлиғига бу оила аъзоларини тезлик билан чақиртириш чорасини кўришни топширишди.
Шу ҳудуддаги эски, самарасиз боғларни тезлик билан бузиб, камбағал оилаларга 20-30 сотихдан бўлиб бериш бўйича топшириқ берилди.
Сувлиариқ МФЙдаги Ибрагимовлар, Бозоровлар хонадонларида ҳам ҳайҳотдек томорқа бўш турибди. Ибрагимовларда оила бошлиғи Қирғизистонга ишлагпни кетган. ,,Январь ойида эгма қилиб, редиска экилганида, бугун бу оилалар даромадга кирарди. Ўрнига картошка экиларди", деди Х. Бозоров.
Вилоят ҳокими 4-сектор раҳбарига Сувлиариқда намунали маҳалла қилишни топширди. Ёшлик МФЙга ҳоким ўринбосарларидан бири масъул бўлади.
Томорқадан фойдаланиш тажрибасини ўрганиш учун Қува туманига раислар юбориш топшириғи берилди.
Туман ҳокими ҳар йиғилишда 2200 гектар томорқалардан унумли фойдаланиш, экинлар жойлашуви ҳақида кўп марта топшириқ берди. Лекин жойларда унинг ижроси қониқарсизлиги учун вилоят раҳбарятининг танқидига учрадик. Худди шундай нохуш ҳолатга эрталаб Гулистон МФЙда ҳам дуч келинганди.
Ёзёвондаги тезкор хабарлар
👉 @Yozyovonliklar_TV каналида