Репост из: Farg‘ona viloyat prokuraturasi
Ёзёвон тумани ўқувчи ёшлари ҳарбий қисмга саёҳат қилишди
Ёзёвон туман прокуратураси томонидан вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш ҳамда уларни жисмонан ва маънан соғлом бўлиб камол топишларига ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга бевосита кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.
Шу каби тадбирлардан бири 2021 йил 2 апрель куни Фарғона ҳарбий прокуратураси ва Шарқий ҳарбий округи ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тумандаги умумтаълим мактабларида таълим олувчи 30 нафар ўқувчи ёшлар ушбу куни Шарқий ҳарбий округнинг ҳарбий қисмига ташриф буюриб, ҳарбийлар ҳаёти билан яқиндан танишишди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Ушбу куни ҳарбий қисмда ўқувчи ёшлар ўртасида турли спорт мусобақалари, ҳарбий техника ва қуроллар кўргазмаси ҳамда кўнгилочар тадбирлар ўтказилди.
Туман прокуратураси томонидан келгусида бу каби тадбирларни мунтазам ўтказиб борилиши режалаштирилган.