Биласизми?
Аксарият инсонлар бошқаларни ўзидек тасаввур қилади. Масалан, қорни тўқ оч юрган инсонни тушунмайди.
- Fамгин инсонни хурсанд одам, етимнинг ахволини ота-онаси бор икки дунёда англамайди.
- Машинада юрган пиёданинг машаққатини, уйи бор эса уйсиз инсонни хеч қачон тушунмайди. Айниқса болалигидан барча шароитлар ичида ўсган инсон оддийгина свет ўчишини, қишда томдан чакка ўтишини ва хатто печкага таппи ёқилишини билмайди. Ишонаверинг!
Шундай инсонларга кичкинагина қўлланма ёзмоқчиман. Унда энг оддий нарсаларнинг тавсифи берилади:
- Нон ундан ясалади, ун учун эса бугдой тегирмонда майдаланади, бугдой далада экилади.
- Печкага ёқиладиган таппи молнинг чиқиндиси. Уни ёзда оналар, аёллар, эркаклар хам қўлларида тайёрлашади. Баъзан кўмир кукуни қўшилади.
- Газ ва хаттоки балонли газни нима эканини тасаввур қилмайдиганлар бор.
- Свет октябрь ойидан март ойигача ўчади. Свет ўчганда телевизор кўриб бўлмайди. Телефонлар заряди тугайди.
- Хали электр энергияси етиб бормаган жойлар бор.
- Умрида электрон доска тугул компьютер кўрмаган ўқувчилар бор.
- Шиферсиз томлардан чакка ўтади.
- Гилам нима эканини, серҳашам мебелларни тасаввур этолмайдиганлар анчагина.
- Кўчалар тизза баравари лой бўлади.
- Акасининг, опасининг кийимини кийиб мактабга бораётган болажонлар анчагина.
Давом эттириш Сиздан қадрдонларим.
P.S. Жуда кўп нарсалари йўқ бўлсада, бу инсонларда умид бор, ишонч бор. Асосийси Аллоҳнинг борлигига ишонишади.
Айтганча, бояги дафтарчангизнинг бошланишига ёзиб қўйинг:
Аллоҳ бор!
👇Танишларингизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFeUslX8xN1Bm1nAMA