#yoshkadrlar #yoshlarsiyosati
Ёшлар ишлари агенлигида ишлаш ниятида юрган ёшлар учун ажойиб янгилик!Энди Сиз ҳақ тўланадиган амалиётда ўз имкониятингизни синаб кўришингиз, тажриба орттиришингиз мумкин.
Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига 3 нафардан, ҳудудий бошқармасига 5 нафардан ёшлар (амалиётчи) стажёр сифатида қабул қилинади.
Батафсил маълумотни тез фурсатда Ёшлар ишлари агентлигининг саҳифаларидан олишингиз мумкин.
P.S. Бундай имконият учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбарияти ва жамоасига, бу механизмни ишлаб чиқган жамоамизга миннатдорлик билдираман.
P.P.S. Ёш кадрларни тайёрлашда қўл келадиган ушбу ташаббус илмий ишимда назарий таҳлилларга асосланган ҳолда, илгари сурилган эди. Бугун ушбу механизм амалиётда қандай натижа беришини синаш имкони яратилганидан жуда мамнунман. Насиб қилса, натижаси юзасидан илмий мақола ёзаман.
© Dilnoza Kattaxanova Yoshlar yetakchisi || Uz