Sanepidqoʻmita Yangiqo'rg'on tuman bo'limi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Янгиқўрғон тумани бўлими расмий телеграм канали
Манзил: Янгиқўрғон ш., Чортоқ кўча 5-уй
Ишонч телефони: (69)-632-11-52
💬 Мурожаатингиз бўлса
@sanepid_murojaatbot га йўлланг!

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🦠💉Emlash – qizamiqqa qarshi yagona chora

"Nabiramni o'z vaqtida emlatmaganimdan afsusdaman"

- nabirasini emlatishga ruxsat bermagan buvining murojaati

Sanepidqo‘mita
Axborot xizmati

Telegram| Instagram| Facebook| YouTube


⚡️"Янги Боғистон" МФЙ ҳудудида касалланган бемор хонадонида дезинфекция ишлари олиб борилди

🏥 Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими мутахассис ходимлари томонидан туманда эпидемик вазиятни яхшилаш мақсадида "Янги Боғистон МФЙ" ҳудудида касаллик аниқланган бемор хонадонида якуний дезинфекция ишлари олиб борилди.

⚡️ Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

🕊 t.me/yangiqorgonsanepid


⚡️Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими ходимлари томонидан Қизилқиёқ Оилавий шифокорлик пункти ҳамда Нанай Оилавий пунктида "Эхинококкоз касаллиги" бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, тиббиёт хамшираларига маъруза ўқиб, семинар ташкил қилинди.

⚡️ Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

🕊 t.me/yangiqorgonsanepid


⚡️ "Маҳаллабай" тизими бўйича тарғибот ташвиқот ишлари ўтказилди.

📍 Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Янгиқўрғон туман бўлими мутахассислари томонидан тумандаги "Намуна" ҳамда "Зарбдор" маҳалла фуқаролар йиғинида "Маҳаллабай" ишлар ташкил этилиб,

✅ Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш;
✅ Шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш;
✅ Озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сақлаш жараёнларида санитария-гигиена қоидаларга риоя қилиш;
✅ Мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан олдин оқар сувда яхшилаб ювиш;
✅ Хоналарни шамоллатиш ва намли тозалов ишларини олиб бориш;
✅ Миллий эмлаш календарига биноан вакцинация жараёнларининг тўғри ташкил этилганлиги;
✅ Қутуриш, овқатдан заҳарланиш, вирусли гепатитлар, турли хил юқумли ва мавсумий касалликлар профилактикаси ҳақида мутахассислар томонидан аҳолига керакли тавсиялар берилди.

⚡️ Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

🕊 t.me/yangiqorgonsanepid


“САНИТАРИЯ МИНИМУМИ” НИМА?

‼️ Санепидқўмита ходимлари томонидан умумий овқатланиш объектлари, таълим муассасаларининг ошхоналари, гўзаллик салонлари, косметология хизматлари, шунингдек, маникюр, педикюр, косметолог-визажист, татуаж бўйича усталар фаолияти ўрганилганда Санминимум курсларида ўқиганлиги тўғрисида маълумотларни сўрашади.

🔴 “Санитария минимуми” ўқув курсларида ўқимаган, санитария қоида ва меъёрлари, эпидемияга қарши элементар талабларни билмайдиган, тиббий кўрикдан ўтмаган ходимлар ишга жалб этилиши натижасида кўнгилсиз ҳолатлар юзага келиши ҳақида жуда кўп гапиришади.

🔻 Хўш, санитария минимуми ўзи нима?

✔️ Фуқароларнинг соғлиғига таъсир қилиши мумкин бўлган муайян касб эгалари учун гигиеник тайёргарликдан ўтиши мажбурийдир.

Тиббий кўриклар юқумли ва паразитар касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишига йўл қўймаслик, шунингдек, касб касалликлари, заҳарланишлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилади. Ходимларнинг даврий тиббий кўрикдан ўтиш давомида санитария минимуми курсларида ҳам ўқитилади.

🔹 Бу каби курслар давомида гигиена ва эпидемиология фанларидан тасдиқланган дастур асосида ўқитилади.

🔻 Қайси соҳада фаолият юритаётганлар бу каби курсларда ўқиши лозим?

✔️Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш билан шуғулланувчи ходимлар, умумий овқатланиш корхоналари ходимлари киради.

✔️Мактабгача таълим ташкилотлари,

✔️болалар уйлари

✔️мактаб-интернатлари

✔️болалар санаторийлари

✔️«Мурувват уйлари» ва «Меҳрибонлик уйлари» ходимлари

✔️ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ходимлари, таълим муассасаларининг ошхона ходимлари, экспедиторлар, ушбу муассасаларда озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчи транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ва омборхона ходимлари.

✔️Даволаш-профилактика муассасалари

✔️санаторийлар

✔️дам олиш уйлари

✔️ пансионатлар

✔️ногиронлар ва қариялар уйларининг ошхонасида ишловчилар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва тарқатишда иштирок этувчи ходимлар.

✔️Маиший хизмат кўрсатувчи корхоналар ходимлари,

✔️ҳаммом ва сауна ходимлари

✔️Сартарошлик ва косметология хизматлари

✔️маникюр, педикюр, косметолог-визажист татуаж бўйича усталар ва бошқалар.

✔️Кимёвий тозалаш шохобчалари ходимлари.

✔️Сузиш бўйича тренерлар
инструкторлар

✔️бассейн ва даволовчи ванналарда ишловчи ходимлар.

✔️Меҳмонхона ва ётоқхона ходимлари ҳамда фаррошлари, комендантлари, поездларнинг йўл бошловчилари.

✔️Коммунал-хўжалик соҳаси ходимлари шунингдек, маиший чиқиндиларни йиғиш ташиш ва йўқотиш билан боғлиқ ишларда ҳамда жамоат ҳожатхоналарида ишловчилар.

✔️ Бевосита ичимлик суви ва канализация тизимларида ишловчилар

✔️Дорихоналар ва дори сақлаш омборхоналари ходимлари

✔️дориларни тарқатиш билан шуғулланувчи шахслар (провизор ва фармасевтлар бундан мустасно).


🔻 Саниминимум курсларида қаерда ўқиш мумкин?

‼️ Санепидқўмитанинг тегишли мутахассислари томонидан тўлов-шартнома асосида машғулотлар онлайн ва офлайн шаклда амалга оширилади.

🔷 Ҳар бир йўналиш бўйича ўтказиладиган қисқа ўқув курсларида ходимлар ўз хизмат вазифаларини бажариш жараёнида риоя этишлари лозим бўлган норма ва қоидалар ўргатиб борилади. Ўқув курси сўнгида эса имтиҳон ўтказилиб, гувоҳномалар топширилади.

🟢 Хулоса қилиб айтганда хавфсиз фаолият олиб боришни ва инсонлар саломатлигига жиддий салбий таъсир кўрсатишни истамасангиз юқоридаги йўналишлардан бирида фаолиятингизни бошлашдан аввал албатта “Санитария минимум” курсларида ўқинг!

⚡️Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

🕊 t.me/yangiqorgonsanepid




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ Умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган 38 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлари рўйхати билан танишинг.

‼️ Ушбу рўйхатдаги маҳсулотларни сотувига йўл қўйиш қонунчилик доирасида жавобгарликка сабаб бўлади

Батафсил маълумот:
👉 t.me/yangiqorgonsanepid/148

© Юқоридаги ҳаволада Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати томонидан тайёрланган маълумотда батафсил танишиб чиқишингиз мумкин!

⚡️ Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

🕊 t.me/yangiqorgonsanepid


⚡️Ходим мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлганда раҳбарига ёки махсус бўлинмага хабар бериши керак

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти бўйича биз билишимиз керак бўлган маълумотлар.

Инфографикада батафсил.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

⚡️Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

🕊 t.me/yangiqorgonsanepid


#Инфографика

👍Текширувлар қандай ўтказилади?

Ушбу инфографика ёрдамида тадбиркорлар фаолиятидаги текширувлар жараёни ҳақида билиб олинг ва ҳуқуқларингизни ҳимоя қилинг!

Манба: Бизнес-омбудсман

⚡️Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

🕊 t.me/yangiqorgonsanepid


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️"Эл-юрт посбони ва қалқони бўлиш – бу дунёда энг улуғ ва муқаддас ишдир".

Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан муборакбод этади!


⚡️Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

👉 t.me/yangiqorgonsanepid


🦠 Метапневмовирус касаллигини қандай олдини олишни биласизми?

Метапневмовирус – бу ҳар қандай ёшдаги одамларга таъсир қилиши мумкин бўлган нафас олиш йўллари инфекцияларини келтириб чиқарадиган вирус. Касаллик асосан болалар, қариялар ва иммунитети заиф одамлар учун хавфлидир.

❗️Метапневмовирус инфекциясининг белгилари:

• Йўтал
• Бурун оқиши
• Томоқ оғриғи
• Иситма
• Нафас қисилиши, бу тез ёки нафас олиш қийинлашуви билан намоён бўлади
• Умумий заифлик ва безовталик ҳисси


✔️Метапневмовирус инфекциясининг олдини олиш чоралари

• Қўлингизни яхшилаб ювинг ва қўлларингизни даволаш учун антисептиклардан фойдаланинг!
• Ўткир нафас олиш аломатлари бўлган одамлар билан алоқа қилишдан сақланинг!
• Вирусли инфекциялар, юзингизга ифлос қўллар билан тегманг!
• Агар сиз жамоат жойларида бўлсангиз, ниқоблардан фойдаланинг!
• Одамлар гавжум жойлардан қочишга ҳаракат қилинг!


⚡️Санепидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими
Ахборот хизмати


Расмий саҳифага обуна бўлинг:
🕊 t.me/yangiqorgonsanepid


😷Гриппдан ҳимояланиш учун юқорида Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими томонидан тайёрланган инфографикада танишиб чиқишингиз мумкин!

©Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими
Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:
👉 t.me/yangiqorgonsanepid


🛡 Эмланиш – юқумли касалликларга қарши самарали кураш

Эмланиш – соғлиқни сақлашнинг энг самарали ва хавфсиз усулларидан бири бўлиб, инсонларни хавфли юқумли касалликлардан ҳимоя қилади.


Нега эмланиш муҳим?

Касалликларнинг олдини олади: Энг муҳими вакциналар танадаги иммун тизимини мустаҳкамлаб, касалликлардан ҳимоя қилади.

Юқиш занжирини узади: Жамоавий иммунитет орқали вирус ва бактериялар тарқалиши камаяди.

Асоратларни олдини олади: Эмланмаган одамлар касалликдан оғирроқ ҳолатда азият чекиши мумкин.

Жамият ҳимояси: Эмланиш олиш орқали нафақат ўзингиз, балки атрофингиздагилар, айниқса, чақалоқлар, қариялар ва сурункали касаллиги бор инсонларни ҳам ҳимоя қиласиз.


📊 Статистик маълумот: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, эмлаш ҳар йили миллионлаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолади.

❗️ Эмланиш – бу нафақат ўз саломатлигингиз, балки бутун жамиятнинг фаровонлиги учун қадамдир!

©Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими
Ахборот хизмати

Обуна бўлинг:
👉 t.me/yangiqorgonsanepid


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
‼️Қутуриш касаллиги – нерв системасининг кучли зарарланиши билан кечадиган, 100 фоиз ўлим билан тугайдиган ўта хавфли юқумли касалликдир.

📌 Одамга касаллик қутуриш касаллигига чалинган ҳайвонларнинг (ит, мушук, ёввоий хайвонлар) тишлаши ва сўлаклаши натижасида юқади.

- Бу касалликда бошқа юқумли касалликларда кузатилмайдиган сувдан қўрқиш, ҳаводан қўрқиш каби касаллик аломатлари кузатилади ва нафас марказининг фалажи оқибатида бемор жуда қийналиб вафот этади.

Профилактикаси: ит ва мушукларни сақлаш қоидаларига қатъий риоя этиш;

- уларни қутуриш касаллигига қарши эмлатиш ;
- агар ит тишласа ўз вақтида қутуришга қарши вакцина олиш;
- кемирувчиларга қарши курашиш.


Манба: Санэпидқўмита Ахборот хизмати

©Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими
Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

👉 t.me/yangiqorgonsanepid


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤱Баъзи ота-оналар эмлашдан кейин болада иситма кўтарилиб, танани титроқ босишидан чўчишади.

❓Бу вакцинанинг ножўя таъсири белгисими?                                          

❓Шу каби саволларга юқоридаги видеороликдан жавоб топишингиз мумкин.                 

Манба: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

©Санепидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими
Ахборот хизмати


Расмий саҳифага обуна бўлинг:
👉 t.me/yangiqorgonsanepid




#foydali_maslahat

❓Озиқ-овқат маҳсулот харидида нималарга эътибор қаратиш зарур?

‼️Истеъмолчилар озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш пайтида эътибор қаратиши зарур бўлган муҳим жиҳатлар…

🏥 Санепидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими томонидан тайёрланган инфографикада бу ҳақида маълумот тақдим этилди.

©Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими
Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

👉 t.me/yangiqorgonsanepid

Показано 17 последних публикаций.