Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Yangiqo'rg'on tumani hokimligining rasmiy kanali
Manzil: 161200, Yangiqo'rg'on shaharchasi, Mustaqillik maydoni, 1-uy.
Web-sahifa: http://yangikurgan.uz
El.pochta: yangikurgan-hok@inbox.uz
Aloqa uchun: @Bizgamurojaatqiling_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши учун зарур шароитлар яратилади.

✅ Эндиликда камбағал оилаларнинг фарзандларига:

➖ таълим кредити фоизсиз берилади;
➖ қўшимча грант ажратилади;
➖ контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади.


"Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла" дастури доирасида Ровот маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Бунда ҳудудга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари томонидан ҳар бир хонадонда рўзғорда фойдаланиладиган кўкат, укроп, кўкпиёз етиштириш учун иссиқҳоналар ташкил этиш ҳамда ички йўлларни шағаллаштириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов "Тошкент"  маҳалласи фаоллари, нуронийлари билан учрашди.

Учрашувда аҳолининг ички йўлларида автомобиль ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатни камайтириш юзасидан мурожаатларига ечим топиш чоралари кўрилди.


Қиш фасли - иш фасли

Янгиқўрғон туманида қишлоқ хўжалиги йўналишида дала четларини, тартибга келтириш ишлари давом этмоқда.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Янгиқўрғон тумани ҳокими А.Нажмиддинов Ровот маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

Ўрганиш давомида томорқадан унумли фойдаланиш, деворлар, уйнинг ташқи кўринишларини тартибга келтириш, кўчаларни ободонлаштиришни давом этиш юзасидан тавсиялар берди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Азиз ҳамюртлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ёш техник ва авто ҳаваскорларни қўллаб-қувватлаш, автомобиль тюнинги саноатини ривожлантириш, автомобиль ихлосмандлари учун янги имкониятлар ҳамда автотуризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида 2025 йил 22 февраль куни “1-Халқаро Наманган авто фестивали" ўтказилади.

Ушбу фестивалда:
- Ретро автомобиллар кўргазмаси – тарихий машиналар жозибаси!
- «Тюнинг» автомобиллари мусобақаси – энг креатив ва шиддатли автомобиллар намойиши
- Авто ҳунармандлар мусобақаси – энг моҳир усталар беллашуви!
- Турли йўналишлардаги автомобиллар беллашувлари ташкил этилади.


Шунингдек, ФЕСТИВАЛЬ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА:
- Шаҳар бўйлаб АВТОПАРАД,
- Авто аукцион ва эҳтиёт қисмлар ЯРМАРКАСИ,
- Қимматбаҳо спорт автомобиллари НАМОЙИШИ,
- Картинг ва спорт мусобақалари ҳамда КОНЦЕРТ ШОУ дастурлари
ўтказилади.

ҒОЛИБЛАРНИ ҚИММАТБАҲО СОВРИНЛАР КУТМОҚДА!

Шиддатни ҳис қилишга тайёрмисиз?

22 февраль куни Афсоналар водийсида кўришгунча!

@bizningnamangan


#Об_ҳаво

☁️⛅️🌤️Наманганда 16 февраль айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

▫️Ўзгидромет 16 февраль, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3-8  даража илиқ бўлади.    
▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8  даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.  


#ҲАМДАРДЛИК

🔰 Зулфия мукофоти совриндори Ширин Абдуллаева вафот этди


▫️Ширин Абдуллаева 2005 йил 14 декабрда туғилган. Пекиндаги Синхуа университети талабаси эди.

2023 йил санъат йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.

Халқаро танловлар ғолибаси, юксак иқтидор эгаси, фаол ҳамда ташаббускор санъаткорнинг бевақт вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.



Показано 9 последних публикаций.