Шаҳримиз ҳокими Гавҳар Алимова бошчилигида Хитой Халқ Республикасида сафарда бўлган Каттақўрғон шаҳар делегацияси томонидан ушбу давлатнинг етакчи компаниялари раҳбарлари ва биснес эгалари билан ўтказилган учрашувларда турли йўналишдаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик келишувларига эришилди.
Жумладан, Шинжон-Уйғур автоном вилоятининг Урумчи шаҳрида Xinjiang Yinfeng
Co.ltd компанияси раҳбарияти билан Каттақўрғон шаҳрида замонавий қишлоқ хўжалиги ускуна ва техникалари, эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш ҳамда уларга техник хизмат кўратишни йўлга қўйиш учун мутахассислар тайёрлаш мактаби ташкил этиш бўйича Стратегик ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Музокаралар давомида ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида компания раҳбари жаноб Лю Юйни жорий йилнинг феврал ойида шаҳримизга ташриф буюришига келишиб олинди.
📱
@YangiKQ