"Биз келажак юлдузларимиз"шиори остида ўқувчи-ёшлар фестивали ўтказилди. Тадбирда ўқувчи ёшларнинг иқтидор ва қобилиятларини катта саҳналарда юзага чиқариш, миллийликни тарғиб қилиш ва миллий урф одат ва ананаларимизни келгуси авлодга етказиб бериш мақсад қилинган.
Фестивал доирасида тумандаги таълим муассасалари иштирокида ўқувчиларнинг кўргазмали чиқишлари ва концерт дастури намойиш қилинди.
Фестивалда туман ҳокими Руслан Жуманиязов ва қатор мутасадди раҳбарлар иштирок қилди.
Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати@yangibozor_hokimligi