Болалар ва дунё
🔰20 ноябр – Бутунжаҳон болалар куни
Universal Children's Day
1954 йилда БМТ Бош ассамблеяси барча мамлакатларга 20 ноябрни дунё болаларининг фаровонлигини таъминлашга бағишланган кун сифатида нишонлашни тавсия қилган.
Айнан шу кун танлашинининг боиси БМТ Бош Aссамблеяси 1959 йил 20 ноябрда БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги декларацияси, 1989 йилда эса Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қабул қилинган.
Бутунжаҳон болалар куни бу нафақат байрам куни, балки бутун дунё бўйлаб зўравонлик, эксплуатация ва дискриминация шаклида зўравонликка дуч келган болаларни ҳимоя қилишга ҳам чорлайди.
🔖 Бу мавзуни юртимиз мисолида кўриб чиқсак, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддаси иккинчи қисмида боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбурияти эканлиги ўз ифодасини топган. Бундан кўришимиз мумкинки, давлат боланинг манфаатларини, ҳуқуқларини ҳимоялашни, ривожланиши учун барча шароитларни муҳайё қилишни тўлиқ ўз зиммасига олмоқда. Умуман, Бош қомусимизда болаларни давлат томонидан муҳофаза қилишга оид барча нормалар келгусида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоялашга, тўла-тўкис улғайишига хизмат қилади.
🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt