Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши мурожаати
Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан умумтаълим мактабларида ташкил қилинган учрашувлар ҳамда ўтказилган оммавий сўровномалар давомида география, кимё, тарих ва математика фани ўқитувчилари ўзларини қийнаб келаётган соҳадаги айрим муаммоларни баён қилишди.
Жумладан, мазкур фан дарслари давомида фойдаланиладиган зарурий анжомлар, Ўзбекистон ва дунё хариталари, табиий хариталар, Менделеев кимёвий жадваллари, чизғич, транспортир, циркуль каби ўқув қуроллари Халқ таълими бўлимлари томонидан асосан капитал реконструкцияга тушган мактаблар учун берилмоқда. Бошқа мактаб ўқитувчилари ўз шахсий маблағлари эвазига харид қилишмоқда. Боз устига айрим анжомларни, хусусан табиий хариталарни шахсий маблағлар эвазига ҳам топиш қийин бўлаётганини маълум қилишди.
Шунга кўра, Жамоатчилик кенгаши мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни тавсия этади:
1) Халқ таълими вазирлиги томонидан республикадаги умумтаълим мактабларида юқорида номлари тилга олинган ўқув қуролларига бўлган мавжуд реал эҳтиёжни аниқлаш;
2) барча мактабларни икки йилда бир марта хариталар ҳамда жадваллар, ҳар беш йилда геометрик ўқув қуроллари билан таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши