Қўшимча: Самарқанд вилояти маъмурий маркази Гулободга кўчирилади
Президент Самарқанд шаҳрини 1 миллион аҳоли яшайдиган йирик шаҳарга айлантириш учун Самарқанд, Пастдарғом, Тайлоқ ва Оқдарё туманлари ҳудудидан 18 минг гектар ер майдонини қўшиб бериш ва вилоят маъмурий марказини Гулободга кўчириш бўйича Самарқанд фаолларининг таклифларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Йил якунига қадар шаҳар бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Раматов, Турдимов ва Зокировга топшириқ берилди.
Хориждан лойиҳачилар жалб қилинади. Одамларга яшаш учун қулай, туристларга мақбул шаҳар қилиш шартлиги, шаҳар кенгайгандан кейин маҳаллалар кўпайиши ва керакли инфратузилма шакллантириш зарурлиги таъкидланган.
👉 @xushnudbek 👈