Мана бу мақола дастлаб Кун.уз сайтида эълон қилиниб, кейинчалик номаълум сабабларга кўра ўчирилган эди.
Бугун мақола яна сайтга қўйилди.
Кун.уз бунга қуйидагича изоҳ берди:
“Таҳририятдан:
Kun.uz мухбирлари томонидан Қашқадарёга уюштирилган пресс-тур чоғида тайёрланган ушбу мақола эълон қилингач, турли шахслар ўз амал ва "имконият"ларидан фойдаланиб, қўнғироқлар билан мақолани сайтдан ўчиртиришди.
Бироқ, бу хатти-ҳаракат тескари самара бериб, журналист ва блогерларнинг диққат марказига тушди ва мақола бошқа платформалар орқали янада кенгроқ тарқала бошлади.
Чунки мақолада ҳеч кимга туҳмат қилинмаган, воқеа бор бўй-басти билан кўрсатилган.
Зеро, давлат раҳбари ва ҳукуматнинг аҳолига ижтимоий ёрдам бериш борасидаги қарорлари ва топшириқларини бажаришда жойлардаги раҳбарлар ҳайбаракаллачилик ва кўзбўямачиликка йўл қўйишаётгани ҳаммада ҳақли эътироз уйғотмоқда.
Боз устига, давлат раҳбари ҳар чиқишида сўз эркинлигини таъминлаш ва жамоат назоратини кучайтириш ҳақида гапириб турган бир даврда эскича ишлашга ўрганиб қолган айрим амалдорларнинг кўзбўямачилик ва сўз эркинлигини бўғишга қаратилган хатти-ҳаракатлари бундан буён мана шундай тескари самара беришини англаб олишлари керакмикан...”
Ана шунақа гаплар.
👉 @xushnudbek 👈