Футбол катта куч!
#futbol
Жаҳон чемпионати ҳақиқатдан миллиардлаб инсонларнинг диққат марказида бўлиб тургани рост. 4 йилликнинг муҳим воқеасига қизиқиш жуда катталигини Телеграм каналлари мисолида ҳам кўриш мумкин.
ЖЧ вақтида футболга ихтисослашган ўзбек Телеграм каналлари ўз аъзолари сонини мисли кўрилмаган даражада кўпайтириб олишди.
Масалан, @FutbolTVHD канали охирги 1 ойда обуначилари сонини 85 минг нафарга кўпайтириб олган бўлса, "FutbolTV" телеканалининг расмий Телеграм канали - @FutbolTV эса 76 минг аъзога кўпайди.
Эътиборли томони, @FutbolTVHD каналининг обуначилари сони Kun.uz сайтининг расмий каналига жуда яқинлашиб қолди, атиги 14 минг фарқ бўлиб турибди. Агар ривожланиш тенденцияси шу кетишда бўлса, ЖЧ тугаши арафасида ўзбек Телеграм каналлари орасида пешқадам ўзгариб қолса, ажаб эмас.
Қуйидаги суратда TGStat хизмати берган маълумотларга кўра, ўзбек тилидаги Телеграм каналлари рейтингидаги 11 та каналнинг охирги 1 ойда тўплаган аъзолари ҳақида маълумотни йиғиб чиққанман.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ