Битирувчиларни ишга жойлаштиришнинг заргарона (ўзбекона) тизими
#муштарийдан_мактуб (кеча келди)
Ассалому алайкум!
Битта муаммо бор - мен 7 йил тулов-контракт асосида тиббиёт институтида у́киганман, кейин бир йил поликлиникада ишлаб, яна укишга кирдим, магистратурага. Яна тулов-контракт асосида.
Хозирда битирувчиман, лекин мендан 3 тарафлама ишга кириш шартномасини сурашяпти. Ахир бунақа мажбурият фақат бюджетда ўқиганларга-ку. 3 томонлама шартнома мени 3 йил ишлашга мажбурлайди, лекин мен шартномани тулдиргим келмаяпти. Деканат эса мажбурлаяпти. Агар йук десам - мени аттестациядан утказишмайди ва диплом беришмайди дейишди. Шу тугрими?
Нима килсам булади, кимга борсам булади?
Имтихонда йикитиши мумкин, агар уч тарафлама шартнома олиб келмасам((
МУНОСАБАТ: Яхши эслайман, бунақа тизим биз институтни битираётган йилда (2010) ҳам бор эди. Ўша пайтларда ҳам битирувчиларнинг қўлига шартнома бериб, «қаердандир ишга жойлашганинг ҳақида тасдиқлатиб кел» дейишарди. Қаерга, ким бўлиб, бу умуман қизиқ эмас. Асосийси 'печать' бўлса, кифоя.
Ўшанда бир курсдошимизнинг укасининг хусусий фирмаси бор эди. Ўшани печатини олиб келиб, гуруҳимиздагиларнинг деярли ҳаммасининг шартномасига муҳр қўйиб, ўзи имзо қўйиб берганди. 30 нафар юрист бир юмалаб, ўша хусусий корхонага «ишга кириб» қолгандик ))
Бунда барча айбни ОТМларга юкламоқчи эмасман. Улардан ҳам ҳисоботлар сўрашса керак. Ўшанчун юқорига бериладиган ҳисоботларда «90% битирувчилар ишга жойлашди» дейиш учун ҳам талабаларга ақлга сиғмайдиган мантиқсиз талаблар қўйилади. Қоғозларда, статистикада ҳаммаси чиройли бўлиши учун.
Ишга жойлаштириш тартибининг зўрлигини қаранг: талабанинг қўлига уч томонлама шартнома бериб, «қаергадир ишга жойлашиш кафолатини олиб кел, йўқса имтиҳонларга кирмайсан (дипломингни олмайсан)» дейишади, бўлди. Шу билан ҳамма ишли, ҳамма бахтли. Қандай ажойиб!
Ишга жойлаштиришнинг дунёда муқобили йўқ бунақа тизим фақат бизда бўлса керак.
❗️УНУТМАНГ: ОТМ раҳбариятининг ишга жойлашганлик тўғрисидаги уч томонлама шартнома талаб қилишига ва олиб келмаган талабаларни имтиҳонларга қўймасликка ҳаққи йўқ!!!
Етар энди, кўзбўямачиликни тугата қолайлик...
👉 @xushnudbek 👈