Меҳнат вазирлигига эслатма: Меҳнат кодексини бир варақлаб қўйинглар, илтимос
Ижтимоий тармоқларда Ягона миллий меҳнат тизимига ходимларнинг маълумотларини киритиш учун иш берувчи томонидан яқин қариндошларнинг паспорт рақами ҳамда серияси сўралаётгани юзасидан кўплаб муҳокамалар бўлмоқда.
Шу десангиз, Меҳнат вазирлиги матбуот котиби ўзининг Телеграм каналида бу бўйича қизиқ муносабат билдирибди. Унда жумладан шундай дейилади:
«Гап шундаки, ҳар бир ходим ишга кирар пайтида маълумотнома(объективка) тўлдирар эди. Унда ўзининг шахсий маълумотлари билан бирга яқин қариндошлари тўғрисида маълумотлар(исм-шарифи, туғилган йили, иш, яшаш жойи)ни киритган.
Эндиликда юқорида санаб ўтилган маълумотларнинг барчаси яқин қариндошларнинг паспорт серияси ва рақами орқали шакллантирилади. Бошқача айтганда, эндиликда ходим маълумотнома (объективка)нинг “Яқин қариндошлар” бўлимини тўлдириб ўтириши шарт эмас! Электрон тизим яқин қариндошларнинг паспорт серияси ҳамда рақами орқали барчасини ўзи шакллантиради.
Бунда паспорт нусхаси ҳам талаб этилмайди».
Бу хабарни Меҳнат вазирлигининг расмий канали ҳам форвард қилибди.
Ҳа, тўғри, бир ҳисобдан юқоридаги гапларда жон бор, яъни ишга кираётганимизда биздан объективка сўралади. Бу Ўзбекистон учун ажралмас одатга айланган. Объективканинг орқа қисмида ҳар доим яқин қариндошларимиз ҳақида (ота-она, турмуш ўртоқ, фарзандлар, ака-ука, опа-сингил, қайнота-қайнона, қайнака-қайнука, қайнопа-қайнсингил) ўта шахсий маълумотларни ёзишга мажбур бўламиз.
Замонавий дунёда аллақачон CV/резюме кўринишидаги фақат шахснинг ўзига тааллуқли бўлган маълумотларни сўрашга ўтилган бир пайтда, биз ҳалиям СССРнинг сарқити бўлган объективкаларни сўраб юрибмиз. Бу ғирт советча талаб, чунки бу тоталитар тузумда бутун уруғ-аймоғини суриштириб, барча шахсий маълумотларга эга чиқишга бўлган интилишдан қолган сарқит анъана. Агар яқин қариндоши судланган, халқ душмани ёки "қора рўйхат"даги одам бўлса, ишга олмаслик учун талаб этилган бунақа объективка.
Майли, буниси ўз йўлига. Энди Меҳнат вазирлигининг баёноти бўйича икки оғиз.
Меҳнат кодексининг 80-моддасида ишга қабул қилиш вақтида талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати саналган. Бу қуйидаги ҳужжатлар:
1) паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат;
2) меҳнат дафтарчаси;
3) ҳарбий билет ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома;
4) махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳнома ёки бошқа тегишли ҳужжат.
Энди қизиқ жойига келдик: ўша 80-моддада яна бир банд бор. Унда қуйидагича қоида белгиланган:
❗️«Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади».
Меҳнат кодексида ҳеч қандай объективка ҳақида гап-сўз йўқлигини кўрдингиз. Унда айтингчи, иш берувчининг нима ҳаққи бор, ишга кираётган ёки ишга кирган ходимдан қонунда кўрсатилмаган ҳужжатни талаб қилишга?
Боз устига Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2019 йилдаги 971-сон қарори билан «Ягона миллий меҳнат тизими» тўғрисидаги низомнинг ҳам бирорта жойида объективка тўлдириш, яқин қариндошларнинг паспорт серияси ёки бошқа шахсий маълумотларини сўраш ҳақида лом-мим дейилмаган.
Меҳнат соҳасидаги давлат бошқарувини амалга оширишга масъул бўлган вазирликнинг ўзи иш берувчиларнинг Меҳнат кодексида кўрсатилмаган ҳужжатларни сўраётганини маъқуллаши, айтиш жоиз бўлса, ўзи бу жараёнларнинг устида туриши қайси мантиққа тўғри келади?
Ягона миллий меҳнат тизимини яратаётганда нима учун қонунда кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилишга оид бандларни киритиб кетишган? Нима учун «мана бу ҳужжат Меҳнат кодексида йўқ, бунақа нарсани базага киритмаймиз» дейишмаган.
Шахсий маълумотлар дахлсизлигию меҳнат қонунчилиги қаёқда қоляпти, ўртоқлар? CCCРдаги сарқитдан қутиладиган вақт келмадимикин?
👉 @xushnudbek 👈