Репост из: KUNDALIK
#мурожаат
Россияда ишлаётган ўқувчиларимиздан бири ўз оиласининг, қишлоқдошларининг яшаш шароити ҳақида таҳририятимиз почтасига ёзиб юборибди.
«Ассалому алайкум! Сайтга гап йўқ, ишларингга омад!
Менинг оилам Сурхондарё вилояти Узун тумани Бобомурод Омонов ҚФЙ, «Янгийўл» маҳалласида истиқомат қилади. Ҳозир ўзим Москвадаман, умрим шу ерда ўтаяпти.
Мен ўз оилам, қишлоқдошларим тўқнаш келган муаммо ҳақида ёзмоқчиман. Сайтда чироқ масаласини кўп кўтаряпсизлар, лекин ҳеч Сурхондарё билан қизиқиб кўрганмисизлар?
Совуқ тушди, «свет» яна эски ҳунарини бошлади! Газ — йўқ, ўтин — йўқ, ичимлик суви-ку умуман бўлмаган — аллақаерлардан ташиб келамиз, йўл — дабдала: қишда лой, ёзда тупроқ! Симёғочларнинг аҳволига маймунлар йиғлайди! Бизнинг кўчага қўйилиши керак бўлган симёғочлар, электр тармоқлари каттаконнинг кўчасига ўрнатилди!
Мен бу ерда иссиққина квартирада мазза қилиб яшаб юрибман, лекин болаларимни аҳволини ўйлаб эзилиб кетяпман! Кун совиши билан фарзандларимизнинг бурни оқишдан тўхтамайди. Бу совуқда қандай яшаш керак?
Биз ҳам солиқ ва коммунал тўловларни тўлаймиз. Бизда ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқароси, деб ёзилган яшил паспорт бор, лекин Ўзбекистонда шаҳарликларда мавжуд оддий маиший шароитлар қишлоқликларда нега йўқ? Ҳеч бўлмаса чироқни ўчиришмасин, бошқасини ўзимиз эплаймиз, эплаяпмиз.
Қани адолат? Шуям ҳаётми? Бирор раҳбар ё журналист борса — ўчиришмайди: «мана, бизда ҳаммаси зўр», деб.
Илтимос, шу масалани кўтаринглар. Мутасаддилар ўқисин, мингларни қийнаётган муаммони бартараф этиб беришсин…»
Kun.uz кундалиги