Репост из: davletovuz
Бугун дам олиш куни, эрталабдан бозор-учар қилинди, “Фарҳод” бозори, супермаркетдан керакли нарсалар олинди. Мевалар сал арзонлаган, қимматлаган нарсалар ҳам бор. Гўшт суяклиси 32-39 мингдан бошланади. “Фарҳод” бозорида эрталабдан махсус растада катта семиз мол гўштини ағдариб 36 мингдан сотишаяпти (Элга хизмат, ярмарка, байрам арафа ва ҳк). Лаҳм гўшт бозорда 54-60 минг, супермаркетларда жойига қараб 68 минг сўмгача баҳоланмоқда.
Дарвоқе, баъзи бир ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Тошкентдаги супермаркетлардан бирида гўштнинг нархи 106 минг сўм экан. Бугун шу расмдаги гўшт ҳақида қассоблардан бафуржа сўраб олдик. Уларнинг айтишича, бу гўшт мол танасининг орқа бел қисмида буйрак тепасида жойлашган бўлиб, ҳайвоннинг ҳаёти давомида бу қисм деярли ҳаракатда бўлмайди. Шунинг учун ҳам гўштни пиширганда у энг юмшоқ ва мазали бўлади. Сабаби, қассобларнинг айтишича, битта молда биқин лаҳм гўшти бор йўғи 2-3 кг.ни ташкил қилади холос.
Ушбу гўшт “BONFILE”, русча айтганда “ВЫРЕЗКА”, яъни молнинг биқинидаги гўшт бўлиб, ундан асосан “Портерхаус” стейки тайёрлашда ишлатилади. Бу гўштни молнинг бошқа қисмида жойлашган гўштга тенглашиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам нархи ўзига яраша. Бутун дунёда мол гўштининг ушбу қисми нархи бўйича энг қиммати ҳисобланади.