Минерал сувларга импорт божи оширилишига оид изоҳ
Юқорида давлат божхона қўмитаси минерал сув импортига божхона божларини оширишни таклиф қилаётгани ҳақида ёзилган эди. Маълум бўлишича, мазкур қарор айнан «Боржоми» сувига таъсир қилмайди.
Сабаби эркин савдо тартибини назарда тутувчи битимлар имзоланган эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги битим иштирокчилари бўлган давлатлар (келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги сертификати бўлса) импорт божхона божидан озод этилади. Бундай давлатлар сони 10 та бўлиб, ушбу ҳужжат Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 8 апрелда 429-сон билан рўйхатга олинган. Улар қуйидагилар:
1. Беларусь
2. Грузия
3. Қозоғистон
4. Қирғизистон
5. Молдова
6. Россия
7. Туркманистон
8. Украина
9. Тожикистон
10. Озарбайжон
Яъни айни мана шу давлатлардан олиб келинадиган табиий ёки сунъий минералли, газланган, шакар қўшилмайдиган ёки бошқа таъм берувчи ёхуд ароматик моддаларга эга сувларга импорт божи ошмайди, қолган барча давлатлардан кирадиган маҳсулотларники эса ошади.
Аммо!
Аммо бу нарса юқоридаги пост моҳиятини мутлақо ўзгартирмайди. Чунки минерал сувларга импорт божини ошириш таклиф қилинаётгани айни ҳақиқат, у қайси минерал сувларга таъсир қилиши эса бошқа масала.
Гап айнан «Боржоми»да ҳам эмас, @daryo_live ва @davletovuz уни «Боржоми»га ўхшаш сувлар» дея шунчаки мисол сифатида келтирган. Ахир Ўзбекистонга минерал сувлар фақат шу 10 та давлатдан келтирилмайдику.
Гап импорт божларининг асоссиз оширилишида ва бу қарор иқтисодчи Юлий Юсупов айтганидек, «бозорда рақобатни заифлаштириб (ва муқаррар равишда маҳсулот сифатини ёмонлаштириб, унинг нархини оширади), контрабанда, яширин иқтисодиёт ва (божхона, чакана ташувда) коррупция даражасини оширишга» олиб келишида. Мана, масала қаерда!
Хориждан олиб кирилаётган минерал сувлар таннархи маъмурий йўл билан оширилаётган бир пайтда соғлом рақобат ҳақида яна қандай гап-сўз бўлиши мумкин, ҳайронман.
Лекин бу ўзгариш катта эҳтимол билан барибир тасдиқланади, дод десак ҳам, вой десак ҳам, фойдаси бўлмайди, менимча. Мана шунақа гаплар.
👉 @xushnudbek 👈