Хориждан кирадиган минерал сувларга божхона божини оширишмоқчи. Рақобатнинг аҳволини қаранг🤦🏻♂️
Бу ҳақда @daryo_live шундай ёзмоқда:
«Сўнгги кунларнинг қизиқарли сарлавҳаларидан бири шундай жаранглайди: «Давлат божхона қўмитаси минерал сув импортига божхона божларини оширишни таклиф қилмоқда».
Қўмита табиий ёки сунъий минералли, газланган, шакар қўшилмайдиган ёки бошқа таъм берувчи ёхуд ароматик моддаларга эга сувлар учун импорт божларини оширишни назарда тутувчи Президент қарори лойиҳасини тайёрлабди.
Ҳозирда ушбу товарларни Ўзбекистонга олиб кириш бўйича бож 30 фоизни ташкил этади. Қўмита эса бож миқдорини 50 фоизгача оширишни, камига бир литр учун 0,25 долларлик минимал чеклов ўрнатишни таклиф қилмоқда.
Нега десангиз, қўмита буни «соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш, ички бозорни юқори сифатли истеъмол товарлари билан таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни рағбатлантириш» деб асослаяпти.
Юртимизнинг энг қўрқмас иқтисодиётчиларидан ҳисобланган Юлий Юсупов ва Зафар Ҳошимов минерал сувларга нисбатан импорт божини ошириш ташаббусига қарши фикрлар билдирган.
«Бу қарор бозорда рақобатни заифлаштиради (ва муқаррар равишда маҳсулот сифатини ёмонлаштириб, унинг нархини оширади), контрабанда, яширин иқтисодиёт ва (божхона, чакана ташувда) коррупция даражасини оширади», — деб ёзади Юлий Юсупов.
«Божхона қўмитасидек идоранинг божларни кўтариш ҳаракати айниқса ғалати кўринади ва, агар барча импортлар юқори бож эвазига яна ‘яширин бозор’га ўтса, соғлом рақобат ёки истеъмолчиларни паст сифатли маҳсулотлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги асослар бемаъниликдир», — дейди Зафар Ҳошимов.
Мана шунақа. Билдирилаётган фикрлар, бу фикрлардаги қочиримлар, киноялар (тўлиқ ўқинг-да) зўр, албатта. Лекин Божхона қўмитаси ҳам нима қилсин? У ердаги бечоралар ҳам «Боржоми»-ю Evian сувларига қарши қаратилган бу қарор лойиҳасини ўз хоҳиши билан тайёрламагандир?..
Президент февраль охирида Наманганга, аниқроғи, Чортоққа борганди. Ўшанда давлат раҳбари туманда чиқарилаётган минерал сувни Ўзбекистондаги барча боғчалар, ёзги оромгоҳлар, шифохоналар, ижтимоий дорихоналар, супермаркетларга етказиб бериш зарурлиги ҳақида гапирганди.
Президентнинг Чортоққа ташрифидан сўнг яқин вақт ичида «Чортоқ» ичимлик сувини ички бозорда қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилиши, хусусан, «Боржоми»га ўхшаш сувлар импорти оптималлаштирилиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлганди...»
P.S.: ўзи халқни гигант монопол компаниялар канадай сўриб ётган бир пайтда, уларнинг салбий оқибатига қарши курашиш ўрнига, халққа янада баттарроқ муҳит яратишга интилишаётгани одамни хавотирга солади. Яқиндагина «маҳаллий тадбиркорни қўллаб-қувватлаш» ниқоби остида хорижий машина шиналарига божхона божлари оширилган ва яна алламбало тақиқлар қўйилганди. Бунга қарши аллақачон иқтисодчилар ўз фикрларини билдиришди. Энди эса мана бу қарор лойиҳаси... Кулай десанг, куладиган иш эмас, йиғлай десанг, барибир бефойда.
Таҳрирланди: мазкур қарор айнан «Боржоми» сувига таъсир этмаслиги ҳақида изоҳ берилди.
👉 @xushnudbek 👈