Қонунчиликни бузган ва истеъмолчилар устидан очиқчасига кулган «Сувсоз»
Кеча, яъни 25 апрель куни, «Сувсоз»ДУК сайтида бир хабар чиқди. Унда айтилишича, Тошкент шаҳри аҳолиси учун совуқ сув нархлари 24 апрелдан оширилибди. Зўр-а?! «Хабарингиз борми, кеча биз сув нархини ошириб қўйдик» демоқчи «Сувсоз».
Ундан ҳам зўрини айтайми? Совуқ сув нархини ошириш ҳақидаги Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори 2 апрель куни чиқарилган экан. Ҳа, тўғри тушундингиз, «Сувсоз» бу хабарни истеъмолчилардан 23 кун давомида сир сақлабди. Зўрми?
Йўқ, йўқ, ҳали қизиқ воқеалар тугамади. Ундан ҳам зўр жойи, «Сувсоз» бугун ўз сайтидан кечаги хабарни ўчириб ташлабди. Ҳозир сайтга кирсангиз, совуқ сув нархи оширилиши ҳақидаги хабар йўқ! Қўрқоқлар!
Лекин ижтимоий тармоқларда хабарнинг скриншоти сақланиб қолган (фото Zed News).
Қонунчилик нима дейди?
Ишбилармон.уз каналида таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган «Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари»да шундай қоида белгиланган:
«119. Сув қувури-канализация хўжалиги (ИСКХ) ташкилоти қуйидагиларга мажбур:
ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари тарифларидаги ўзгаришлар ҳақида улар амалда жорий қилинишидан 15 кун аввал оммавий ахборот воситалари ёки бошқа алоқа воситалари ёрдамида истеъмолчиларни хабардор қилиш;»
Лекин «Сувсоз» 15 кун олдин эмас, амалда жорий қилинганнинг эртаси куни хабар бермоқда.
Айтингчи, истеъмолчиларнинг устидан бу даражада кулиш мумкинми? Ҳа, мумкин.
Қачон? Қачонки сен Ўзбекистонда мутлоқ монополия бўлсанг, бўлди, истаган ишингни қилишинг мумкин. Ҳеч ким ғинг демайди.
Нари борса, интернетда халқ бироз минғир-минғир қилиши мумкин, лекин бунақа пайтларда хабарни ўчириб, секингина «бизга барабан» режимини ёқиб олсангиз кифоя, одамлар гапириб-гапириб, охири унутиб юборишади. «Ит ҳурар, карвон ўтар», нима дедингиз, а, лаббай?
Чунки Сиз, монопол ташкилот сифатида, жуда яхши биласиз. Халқнинг ҳар қандай норозилиги Сиз учун 1 тийин! Ахир хоҳлайдими, йўқми, улар Сизнинг маҳсулотингизни олишга, хизматингиздан фойдаланишга мажбур. Бошқа қаёққа ҳам борарди. «Чидасанг шу, чидамасанг катта кўча» деган шиорни сайтингизга ёзиб қўйишингиз ҳам мумкин-у, лекин сал истиҳола қилиб турибсиз холос.
Баракалла, «Сувсоз». Яшасин, монополия! Ура, ура, ура!
👉 @xushnudbek 👈