Тез тиббий ёрдам хизматига мурожаатлар кўпаймоқда
Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр БЎРИБАЕВнинг маълум қилишича, бутун республикада, жумладан Тошкент шаҳри аҳолиси орасида “COVID-19” инфекциясига гумон қилинган, пневмония ва коронавирус касаллиги тасдиқланган ҳамда бошқа юқумли хасталиклар билан касалланган фуқаролар томонидан “103” хизматига бўлаётган чақириқлар сони ҳам ортмоқда.
Айни пайтда шаҳар “Тез ёрдам” хизмати CALL-марказига бир кунда ўртача 5000-5100 нафар фуқаро мурожаат қилмоқда. Жумладан, сўнгги беш кун ичида (8 июлдан-12 июлгача) 26 минг 421 та чақириқ келиб тушган бўлса, шундан пневмония белгилари кузатилган, коронавирусга гумон қилинган ёки ташхиси қўйилган ва бошқа юқумли касалликлар билан икки минг уч юз қирқ нафарга яқин беморга сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатилди.
— Кейинги вақтларда бир манзилга бир нечта жойдан қайта-қайта чақириқлар келиб тушмоқда. Яъни, битта беморга оила аъзолари, дўстлари, шунингдек, қўшнилари томонидан ҳам мурожаатлар қабул қилинмоқда. Айтиш лозимки, бу каби ҳолатлар пандемия даврида шундоқ ҳам тиғиз тартибда фаолият юритаётган тез тиббий ёрдам хизмати ишини янада қийинлаштириб, “103” бригадаларига юкламалар ортишига сабаб бўлаётир, - дейди Д.Бўрибаев.
Қолаверса, қайта чақириқлар туфайли битта манзилга бир вақтнинг ўзида иккита, учта, ҳатто, тўрттагача “Тез ёрдам” автомашинасининг бориб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда.
«Шу боис, фуқароларимиздан бироз сабрли бўлишларини, шошқалоқлик билан қилинган нотўғри ҳаракат бошқа бир бемор ҳаётини хавф остига қўйиши мумкинлигини ёдда тутишларини истар эдим», - деган Дониёр Бўрибаев.
👉 @xushnudbek 👈