ХАЛҚ КУНИГА ЯРАЙДИГАНЛАР
(Асл санъатчилар хақида шеърда гап-сўз йўқ!)
Коронавирус тугасин, бугун докторларни олқишлаётганлар эртага яна артистлар устидан пул сочишни бошлайди.
Конор зўрми ё Ҳабибми деб сафсата сотишади.
Aбдулазиз Саидаликханов
Менинг халқим шундай, элатим шундай:
Қарзга ботиб қилар дабдабали тўй.
Гап-сўздан қўрқиши равшандир кундай,
Урф-эчки,
у шу урф эргаштирган қўй!
Тўйига энг қиммат отарчи келиб,
Йигирма дақиқа чўзиииб бааарайди!
Лек оғир кунида жонига оро-
Кириб шифокору табиб ярайди!
Шундоқ эрур менинг халқимнинг феъли:
Йўқсилга эҳсон бер дедингми қочар!
Пул топмоқ-чун оғриб ўттиз йил бели,
Уни бир оқшомда, ха бир оқшомда-
Фонограммачининг бошидан сочар.
Фонограммачичи у-чи у нетар,
Гоҳида бааараса, баъзан мааарайди.
Халқнинг бошига ўз исрофи етар,
Халқнинг кунигачи деҳқон ярайди!
Ха деҳқон ярайди гумонлар нечун?
Кўкламдан куз қадар чиқмай даладан.
Элнинг дастурхони тўлмоғи учун,
Ишлар хали қуёш чиқмас палладан.
Қўли қадоқ деҳқон, мироб мисоли,
Тонгдан даласига сувлар тарайди.
Шунгами бамисли ишчан чумоли,
Халқнинг хар кунига деҳқон ярайди!
Зулукдек ичади мансабдор кўп зот,
Шарбат ичган мисол халқнинг қонини.
Беҳуда ва ёлғон улар ичган онт,
Улар кўзлар фақат эл хамёнини.
Порахўр амалдор эшигин қоқсанг,
Худди мўлтонидек қўлга қарайди.
Эй халқ аммо агар миннатдор боқсанг,
Оғир кунларингга Устоз ярайди!
Унинг маоши оз, ташвишлари кўп,
У хам дарс ўтар хам кўча супурар.
Қувончи бир сиқим, армони бир тўп,
Чунки хуқуқига хослар тупурар.
Билмадим, билмадим, билмадим қачон,
Шўрлик муаллимнинг жони яйрайди.
Лек халқнинг бошига ташвиш тушган он,
Яна халқ кунига Устоз ярайди!
Давлат тепасида ўтирганларнинг,
Хорижда ўқийди ўғил-қизлари.
Фақир халқидан юз ўгирганларнинг,
Римдаги қасрида қурир излари.
Гарчи минбарларда халқим жонажон,
Сен-чун жон бергум деб нотиқ сайрайди.
Эл кулфату ғамда бермасин деб жон,
Оғир кунларига олим ярайди!
На султон, на вазир, ва на малика,
На шаҳзода юртда даволанади.
Сал жони оғриса, сезса тахлика,
Хорижда соғайиб, хаволанади.
Тағин мойга ботган ўтмас пичоғин,
Жаллодга тақлидан аста қайрайди.
Шунга халқ кунига бошланса ёнғин,
Ўшал ўтўчирар зотлар ярайди!
Халқ дер:Фалон хофиз тўйим қиздирар,
Ва ташриф буюрса доллар қистирар.
Камдек елкасига тўн ташлагани,
Хатто лаганга хам расмин чиздирар!
Аммо киссасидан чиқса уч сўм пул,
Ўқийдиганларга никоҳ-жаноза.
Дунёга миннатин ёйганча нуқул,
Оламга бўрттириб қилар овоза.
Бу халққа мен не дей?
Феълинг торайди!
Ўлчовларинг бузуқ, юзинг қорайди!
Қадрин билгин ахир оғир кунингда,
Кунигга шифокор, Устоз ярайди!
Бошингга чиқарган машоққлар эса,
Энсасин қотирар қашшоқлар деса...
Улар сендай бир тўп гўлга қарайди,
Гўл бой бўлса бўлди, қўлга қарайди!
Кунингга шифокор, устоз ярайди...
01:08-28.03.2020
Абдураҳмон Мешаян
@a_meshayan
`
(Асл санъатчилар хақида шеърда гап-сўз йўқ!)
Коронавирус тугасин, бугун докторларни олқишлаётганлар эртага яна артистлар устидан пул сочишни бошлайди.
Конор зўрми ё Ҳабибми деб сафсата сотишади.
Aбдулазиз Саидаликханов
Менинг халқим шундай, элатим шундай:
Қарзга ботиб қилар дабдабали тўй.
Гап-сўздан қўрқиши равшандир кундай,
Урф-эчки,
у шу урф эргаштирган қўй!
Тўйига энг қиммат отарчи келиб,
Йигирма дақиқа чўзиииб бааарайди!
Лек оғир кунида жонига оро-
Кириб шифокору табиб ярайди!
Шундоқ эрур менинг халқимнинг феъли:
Йўқсилга эҳсон бер дедингми қочар!
Пул топмоқ-чун оғриб ўттиз йил бели,
Уни бир оқшомда, ха бир оқшомда-
Фонограммачининг бошидан сочар.
Фонограммачичи у-чи у нетар,
Гоҳида бааараса, баъзан мааарайди.
Халқнинг бошига ўз исрофи етар,
Халқнинг кунигачи деҳқон ярайди!
Ха деҳқон ярайди гумонлар нечун?
Кўкламдан куз қадар чиқмай даладан.
Элнинг дастурхони тўлмоғи учун,
Ишлар хали қуёш чиқмас палладан.
Қўли қадоқ деҳқон, мироб мисоли,
Тонгдан даласига сувлар тарайди.
Шунгами бамисли ишчан чумоли,
Халқнинг хар кунига деҳқон ярайди!
Зулукдек ичади мансабдор кўп зот,
Шарбат ичган мисол халқнинг қонини.
Беҳуда ва ёлғон улар ичган онт,
Улар кўзлар фақат эл хамёнини.
Порахўр амалдор эшигин қоқсанг,
Худди мўлтонидек қўлга қарайди.
Эй халқ аммо агар миннатдор боқсанг,
Оғир кунларингга Устоз ярайди!
Унинг маоши оз, ташвишлари кўп,
У хам дарс ўтар хам кўча супурар.
Қувончи бир сиқим, армони бир тўп,
Чунки хуқуқига хослар тупурар.
Билмадим, билмадим, билмадим қачон,
Шўрлик муаллимнинг жони яйрайди.
Лек халқнинг бошига ташвиш тушган он,
Яна халқ кунига Устоз ярайди!
Давлат тепасида ўтирганларнинг,
Хорижда ўқийди ўғил-қизлари.
Фақир халқидан юз ўгирганларнинг,
Римдаги қасрида қурир излари.
Гарчи минбарларда халқим жонажон,
Сен-чун жон бергум деб нотиқ сайрайди.
Эл кулфату ғамда бермасин деб жон,
Оғир кунларига олим ярайди!
На султон, на вазир, ва на малика,
На шаҳзода юртда даволанади.
Сал жони оғриса, сезса тахлика,
Хорижда соғайиб, хаволанади.
Тағин мойга ботган ўтмас пичоғин,
Жаллодга тақлидан аста қайрайди.
Шунга халқ кунига бошланса ёнғин,
Ўшал ўтўчирар зотлар ярайди!
Халқ дер:Фалон хофиз тўйим қиздирар,
Ва ташриф буюрса доллар қистирар.
Камдек елкасига тўн ташлагани,
Хатто лаганга хам расмин чиздирар!
Аммо киссасидан чиқса уч сўм пул,
Ўқийдиганларга никоҳ-жаноза.
Дунёга миннатин ёйганча нуқул,
Оламга бўрттириб қилар овоза.
Бу халққа мен не дей?
Феълинг торайди!
Ўлчовларинг бузуқ, юзинг қорайди!
Қадрин билгин ахир оғир кунингда,
Кунигга шифокор, Устоз ярайди!
Бошингга чиқарган машоққлар эса,
Энсасин қотирар қашшоқлар деса...
Улар сендай бир тўп гўлга қарайди,
Гўл бой бўлса бўлди, қўлга қарайди!
Кунингга шифокор, устоз ярайди...
01:08-28.03.2020
Абдураҳмон Мешаян
@a_meshayan
`