Хоразм вилояти судлари | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Хоразм вилоят судларининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Олий суд | Расмий канал
Олий суднинг Интерактив хизматлари портали имкониятлари самараси

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман суди тергов судьяси томонидан йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчиларга оид маъмурий ишлар кўриб чиқилди

Каналга уланиш:
@xorazmviloyatisudlari


Репост из: Олий суд | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Инсон манфаатлари, қонун устуворлигини таъминлайдиган бу соҳани такомиллаштириш давлатимизнинг доимий эътиборида

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


#турмуш_чорраҳаларида

КЕЧИККАН МЕҲР

Ўғилой момо суд залига бироз ҳая­жон ва ҳадик билан кириб келди. Унинг хаёлини марҳум қизи Нилуфардан ёдгор бўлиб қолган набираси Ғайратжонни олиб қўйишмасмикин, деган ўй банд этиб олганди.

👉 Батафсил

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari


Репост из: Азиз Абидов | Олий суд
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари

"Менимча" кўрсатувидан лавҳа

Telegram


Юридик техникумда “Судья ва ёшлар” учрашуви

Юртимиз келажаги бўлган ёш авлоднинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни суд тизими ва қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириб бориш мақсадида вилоят юридик техникумида “Судья ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Унда Олий суд судьяси Ш. Болиев, вилоят маъмурий суди раиси Ж.Султанова ва судья С. Аллабергеновлар иштирок этиб, ёшларга суд тизими фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш бўйича жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот беришди.

Шунингдек, мулоқотларда маъмурий судларда кўриладиган ишлар тоифаси ва судга мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди. Ўқувчилар мунтазам равишда соҳага доир қонунчиликдаги янгиликларни ўрганиб бориши лозимлиги таъкидланди.

Судьялар бўлажак ҳуқуқшуносларга назарий билимларни амалиётда қўллаш, касб танлаш ва йўналиши бўйича етук мутахассис бўлишлари учун фойдали тавсияларини беришди.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хоразм вилоят судининг иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан Олий суд Пленумининг қарорларини тегишли давлат органлари ва ташкилотлар вакилларига тушунтириш юзасидан семинар машғулоти ўтказилди

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari


Репост из: Олий суд | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Бугун Республикамизда соҳалар кесимида коррупциянинг олдини олиш бўйича бир қатор ишлар олиб борилиб, бу муҳим масаланинг қонуний асослари такомиллаштирилмоқда. Адолатни таъминлайдиган суд тизимида ҳам мазкур йўналиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Жумладан, Олий суд раисининг 2024 йил 27 декабрдаги “Судларда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи қабул қилиниб, у билан судларда коррупцияга қарши курашиш тизимини тартибга солувчи 8 та ички идоравий ҳужжат тасдиқланди.

Хоразм вилоят судида мазкур ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини судья ва суд ходимларига батафсил тушунтириш учун вилоят суди ва вилоят маъмурий судларининг барча судья ҳамда ходимлари иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинарни вилоят суди раиси Ш.Камолов очиб бериб, одамлар адолат излаб келадиган масканда коррупцияга ўрин йўқлигини ҳамда суд тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга, ички одоб-ахлоқ қоидаларига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлигига тўхталиб ўтди.

Ҳақиқатдан бугун барча соҳаларда коррупциянинг олдини олиш энг устувор вазифалардан саналади. Бугунги кунда ҳам ҳалоллик ва поклик масаласига ҳаётимизнинг яхшиланиши ва инсонийлигимизнинг мезони сифатида қаралмоқда. Давлатимиз раҳбари ҳам бу борадаги ишлар самарадорлигини таъминлашда, турли иллатлардан холи, фаровон, одил жамиятни қуришда энг муҳим “ричаг” – ҳар биримиз ўзимизни “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлашимиз кераклигини таъкидлаган.

Шу сабабли семинар кун тартибига Олий суднинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун ва вилоят судлари томонидан тасдиқланган ички меҳнат тартиби қоидаларини қатнашчиларга етказиш каби долзарб масалалар киритилди. Судьялар ўз маърузаларида юқоридаги мавзулар ҳақида тўлиқ маълумот беришди.

Мулоқотларда иштирокчилар ишни фақат Конституция ва қонунларга бўйсунган ҳолда амалга ошириш, судьялик қасамёди ва касбий одоб-ахлоққа содиқ бўлган ҳолда жамиятда адолатни қарор топтириш ҳамда коррупцияга қарши курашишда фаол бўлишга чақирилди.

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari





Показано 12 последних публикаций.