Ассалом, эй, мухлислар, икки кўзи наргислар,
Эй, дардкашлар, мунислар, қалби гўзал, нафислар.
Сизни доим ўйлайман, сизлар учун куйлайман.
Буюкларим бўлганлар, улуғ йўлга солганлар,
Кимлигимни билганлар, қалби завққа тўлганлар,
Сизни доим ўйлайман, сизлар учун куйлайман.
Бу жаҳон тинч бўлсин деб, тинчликдан завқ тўлсин, деб,
Хамма ўйнаб-кулсин деб, ҳам истиқбол кулсин деб,
Сизни доим ўйлайман, сизлар учун куйлайман.
Ноламдан тот кутганлар, ўзбек болин тотганлар.
Санъатни фаҳм этганлар ва қадрига етганлар,
Сизни доим ўйлайман, сизлар учун куйлайман.
Ассалому алайкум азизлар. Бу сатрлар билан бугунги кунимизни бошлар эканмиз 30-Январь ажойиб қўшиқлари гўзал оҳанглари билан қалбимиздан жойолган буюк санъаткор ширали овоз соҳиби Ўзбекистон, Қорақолпоғистон ва Туркманистон халқ артисти Ортиқ Отожонов таваллуд топган кунлари. Устоз санъаткор ўзининг камтарлиги ҳуш муомилалиги билан қолаверса бир биридан гўзал қўшиқлари билан мухлислар кўнглидан жой олган инсон эдилар. Илохим хофизнинг ётган жойлари жаннатда бўлсин.
⚜️🔱 🎤СИЗ СОҒИНГАН ТАРОНАЛАР🎤🔱⚜️
✅Яқинларга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
📡
https://t.me/сиз_соғинган_тароналар