#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг
🚫 Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, қуйидаги ҳолларда
одамларни ташиш тақиқланади:
🔹болаларни юк автомобилларининг
юкхонасида;
🔹транспорт воситасининг
кабинасидан ташқарида (одам ташиш учун мўлжалланган бортли юк ёки фургон-юк хонали автомобиллар бундан мустасно);
🔹тракторлар ва бошқа ўзиюрар ускуналар,
юк ташиладиган тиркамалар, тиркама-уйча, юк мотоцикллари юкхонасида;
🔹мотоциклларнинг
конструкциясида кўзда тутилган жойларидан ташқарида;
🔹
12 ёшга тўлмаган болаларни мотоциклнинг орқа ўриндиғида, шунингдек болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган
транспорт воситасининг олд ўриндиғида;
🔹одам сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида
кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлганда.
❗️Бунда транспорт воситасининг
ҳақиқий вазни уни ишлаб чиқарган корхона белгилаган
рухсат этилган вазндан ошмаслиги керак.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot