XOJAGON.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI
MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#ТАФАККУР

РУҲИЙ ХОТИРЖАМЛИККА ЭРИШИШ СИРЛАРИ...

1. Нуқсонсиз бўламан, деб уринманг. Мукаммаллик ягона Аллоҳга хос эканини эсингиздан чиқарманг.

2. Муҳаббат билан яшанг. Меҳр кўриш учун, олдин ўзингиз бошқаларга меҳр кўрсатишингиз керак.

3. Яхшилигингизга жавоб кутманг, сувга отинг. Эзгу амалингизга рағбат олишни хоҳлашингиз табиий. Аммо, у яширин қолганида сиз учун янаям хайрли бўлишига ишонинг.

4. Эътибор завқини ҳис эттириш билан атрофингиздагиларга қувонч улашинг.

5. Шу лаҳзада яшашни ўрганинг. Ўтмишдаги хатолар ёки келажакка оид қўрқувларингиз бугунингизга таъсир қилишига йўл қўйманг.

6. Сабрли бўлинг. Чунки шундай қилмасангиз, ҳар бир кичик ғамдан фожиа ясаш оддий ҳолга айланади.

7. Дўстона қўл чўзинг! Хафагарчиликдан кейин биринчи қадамни қарши тарафдан кутманг. Ёдингизда тутинг, ҳақ бўлиш - бахтли бўлишдан устун эмас.

8. Ҳақиқатга бўйин эгинг. Шикоят қилиб, нолиб, ўзингизнинг, бошқаларнинг кайфиятини бузиш ўрнига, борини борича қабул қилишга ўрганинг.

9. Ўзингизга “жимлик вақти” белгиланг. Ҳамма нарсадан холи, ёлғиз қолишни хоҳлайдиган пайтларингиз бўлади. Бундай дамлар ўзингизни ўзингиз эшитишингизни таъминлайди, ҳузур беради.

10. Олдин қаршингиздаги одамни тушунишга урининг. Агар атрофингиздагилар билан тўғри муносабатни шакллантиришни истасангиз, шундай қилишингиз керак.

11. Камтар, сипо бўлинг. Бошқаларга ўзингизни исботлашга қанча кам уринсангиз, ичингиздаги ҳузур шунча ортади.

12. Танқидни қабул этинг. Оддий эътироз учун жанжаллашиш ўрнига танқидга тўғри қарашни синаб кўрсангиз, ўзингизни янаям яхши ҳис қиласиз.

13. Парчаларга бўлинманг. Бир пайтнинг ўзида бир неча юмушни уддалайман деб бекор уриниш ўрнига битта ишни чиройли бажаринг.

14. Нима бўлганда ҳам бахтли эканингизга ишонинг, шунда сабабларини кўра бошлайсиз. Ёдингизда тутинг, инсонннинг ўзи саодатли эканига ишонмаса, уни хеч ким бахтли қилолмайди.
♻️ Яқинларингизга улашинг https://t.me/XojagonUz


Репост из: Muslim.uz
#kun_hadisi #savob #ekin
🫴Бой бўлиш учун...

📿 Набий алайҳиссалом: "Ўзингиз яхши кўрган нарсани бировларга ҳам раво кўрмас экансиз, ҳеч бирингиз чин мўмин бўла олмайсиз", деганлар.


🌙Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Биз Исломдан олдин бой бўлиш учун пулни йиғиш керак деб ўйлар эдик. Кейин билсак, бой бўлиш учун уни сарфлаш (эҳсон, садақа қилиш) керак экан".

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🅰️🔠🔠🔠🔠🅰️🔠

    🌴 Агар бир муслим банда кўчат ўтказса...

    🌺 Худди инсонларнинг юзидаги хол каби гўзал бўлинг...

    👥 Ҳар бир одам боласи хато қи­лув­чидир...
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲГА СУЯНГАН БАНДА ЙИҚИЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Муҳим ишларга кифоя

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида: «Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла Ҳува, алайҳи таваккалту ва Ҳува роббул Аршил азийм» («Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ Аршнинг Раббисидир»), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар. Ибн Сунний ривояти Яқинларингизга улашинг https://t.me/XojagonUz


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ!

Аллоҳ бу тонгда қилган ният ва дуоларимизни ижобат айласин.
Бу кун қиладиган эзгу ишларимизда ўзи мададкор бўлсин!

Яхшилик ва яхшилар ҳамроҳингиз бўлсин!


КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БӮЛСИН! Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz


Инсоният ҳаётида илоҳий меъёрлар.

Инсониятни йўқдан бор этиб ўз илми илоҳийсидан ато этган Алим ва Мутакаббир зотга чексиз ҳамдлар! Илми илоҳийни руҳул аминдан қабул қилиб олган амин ва мўътабар зот Муҳаммад соллаллоҳу ъалайҳи васалламга, аҳли байт, саҳобаи икром соҳибларига саловоту саломлар чексиз бўлсин.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу шундай деганлар:

«Аллоҳ таоло тилни шу қадар мустаҳкам қўрғон билан ўрадики, бошқа бирорта аъзо бунчалик мустаҳкам муҳофаза қилинмаган. Тилнинг олдида ўттиз иккита тиш саф тортган, тишларнинг ортидан иккита лаб ёпилган, ичкарида тилнинг усти кичик тилча билан қопланган, ундан ичкарида эса қалб туради. Шундай экан, бу маҳбусни қочириб юборма. Тилнинг офатидан сақлана олишингга ишонч ҳосил қилсанггина уни эркин қўйишинг мумкин».

Инсоният танасида олти аъзо борким, уларнинг учтаси ўзига бўйсунмайди, учтаси эса ўзининг ҳукмидадир.
Кўз, қулоқ, бурун одамга бўйсунмайди. Кўргиси келмаган нарсасини кўришга, эшитгиси келмаган гаплар ёки товушларни тинглашга, хуш ёқмайдиган исларни ҳидлашга мажбур бўлади.
Оёқ, қўл, тил эса одамнинг ҳукмида. Тил билан илоҳий каломларни, ширин сўзларни айтиши ёки аксинча бунинг ўрнига тилини ғийбат, иғво, ярамас гаплар билан банд этмоғи мумкин.
Қўллари билан гўзал буюмлар яратиши ёки гўзаллик обидаларини қўпориши ёинки шу қўл билан эҳсон, ҳадя бериши, ёки ўзгалар мулкини ўзлаштириб олиши ўз ихтиёрида.
Оёқлари эса, истаса — уни ибодатга, истамаса — ҳар қандай ноўрин жойларга олиб бориши мумкин.
Инсон умр бўйи нафсининг хуружларини бардош билан енгиш орқали улуғ синовдан ўтади. Унутмайлик, нафс хуружи кўпинча “ёқимли” бўлади.
Жамиятни пароканда қилувчи ҳар қандай иллат илоҳий меъёрларни менсимаслик натижасидир.
Олди олинмаса, кибр, манманлик, таъма каби иллатлар юқумли касалликдай тез ва кенг тарқалади. Ҳаммада худбинлик бор, бироқ уни енгиш даражаси ҳар кимда ҳар хил.
Олчоқ одамнинг аҳволи тузалмас дардга чалинганникидан юз чандон оғир.
Хатоларидан хулоса чиқармаганнинг боши балодан чиқмайди. Шундай экан хулоса чиқариш Инсониятнинг ўзига боғлиқ ва ўзи танлаган имкониятлар уни ё гўзал оқибат ё хайрсиз оқибат сари етаклайди.


Ғиждувон туман “Шарқ” МФЙ отинойиси
Абророва Гавҳар Самиевна
♻️ Яқинларингизга улашинг https://t.me/XojagonUz


Репост из: Muslim.uz
#mutolaa
📿 У ЗОТНИНГ ТУҒИЛИШЛАРИ БИЛАН ОЛАМ РАҲМАТГА ТЎЛДИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



🕌 Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни махлуқотларга раҳмат ўлароқ юборган кундан афзалроқ хурсандчилик борми?!

🌹 Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудлари билан шодланмаса, асло шодлик, хурсандчилик кўрмайди.

🚩 У зотнинг туғилишлари билан раҳмат булоқлари отилиб, олам раҳматга тўлди. Шунинг учун ҳам, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидлари Аллоҳ таолонинг неъматини нишонлаш ва бу юксак иноятдан хурсандчилик байрами бўлган.

🤝Бу байрамни ушбу неъматларнинг қадрини билган, уни бардавом ва зиёда бўлишини умид қилган кишилар нишонлайди...

🤲 Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни башариятга қандай севишни ўргатиш учун юборган...

😄Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга чин муҳаббат қўювчи кишини суннатга фақат тўғри эргашаётганини, бидъатчини эса (амали каби) муҳаббати ҳам нуқсонли эканини кўрасиз.

🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидлари билан мўмин кишигина қувонади.

🌙 Мўминлар ушбу мунаввар ойни Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мавлидлари муносабати билан хурсандчиликда ўтказадилар. Зеро, мавлиди шариф ойи хурсандчилик қилиш, меҳр-муҳаббат кўрсатиш, яхшилик, эҳсон-садақалар қилиш ойидир.

🌘 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўювчи ҳар бир киши бу ой келишидан аввал тайёргарлик кўриб, ой давомида имкон қадар улуғ неъматга шукронаси, шодлигини изҳор қилишга интилган...

➡️БАТАФСИЛ

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
💎💎💎💎💎💎💎💎💎

    ❓ Сиз Билол розияллоҳу анҳу қилган шу ишни қилганмисиз?

   🗣 Улуғ алломалар меросига юксак эҳтиром

    🧎‍♂️ Намозда назар қаерга қаратилишини биласизми?
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Naqshband.uz
Қуръони Каримда ворид бўлган олтита ҳолат бор, мана шу ҳолатларда кишига бахтсизлик етмайди.
Улар:
1. Ота-онага яхшилик қилганга бахтсизлик етмайди:
(وَبَرًّا بِوَالِدَتِي وَلَمْ يَجْعَلْنِي جَبَّاراً شَقِيّاً)
яъни: "Шунингдек, (мени) онамга меҳрибон (қилди) ва мени такаббурли, бадбахт қилмади" (Марям сураси, 32-оят).
2. Дуо қилганга бахтсизлик етмайди
‏(وَلَمْ أَكُن بِدُعَائِكَ رَبِّ شَقِيّاً)
яъни: "эй Роббим, сенга дуо қилиш-ла бадбахт бўлмаганман" (Марям сураси, 4-оят).
3. Қуръон ўқиганга бахтсизлик етмайди:
مَاۤ اَنۡزَلۡـنَا عَلَيۡكَ الۡـقُرۡاٰنَ لِتَشۡقٰٓى
яъни: "Сенга Қуръонни бадбахт бўлишинг учун нозил қилганимиз йўқ" (Тоҳо сураси, 2-оят).
4. Ҳидоатга эргашганга бахтсизлик етмайди:
فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَاىَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشۡقٰى
яъни: "ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас" (Тоҳо сураси, 123-оят).
5. Аллоҳдан қўрққанга бахтсизлик етмайди:
سَيَذَّكَّرُ مَنۡ يَّخۡشٰىۙ وَيَتَجَنَّبُهَا الۡاَشۡقَىۙ
яъни: "Албатта, қўрққан эсга оладир. Ва бадбахт ундан четда бўладир" (Аъло сураси, 10-11-оятлар).
6. Тақво қилганга бахтсизлик етмайди:
فَاَنۡذَرۡتُكُمۡ نَارًا تَلَظّٰى‌ۚ لَا يَصۡلٰٮهَاۤ اِلَّا الۡاَشۡقَىۙ الَّذِىۡ كَذَّبَ وَتَوَلّٰىؕ وَسَيُجَنَّبُهَا الۡاَتۡقَىۙ
яъни: "Бас, Мен сизларни (алангаси авж олиб турган) ўтдан огоҳлантирдим. У(ўт)га бадбахтдан бошқа ҳеч ким кирмас. Ўша ёлғонга чиқарган ва юз ўгирган эди. Ва албатта, ундан тақводор банда четда қолади" (Валлайл сураси, 14-17-оятлар).

Аллоҳ таоло барчаларимизни дунё ва охиратда саодатманд қилсин. Омин.


#ЭСЛАТМА:

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга муҳтожлик етса, у ўша муҳтожлигини одамларга арз қилса, у кишидан муҳтожлик аримайди. Кимки ўша муҳтожлигини Аллоҳга арз қилса, тезда ёки бироздан кейин унга Аллоҳ ризқни тезлатади», дедилар.


(Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар). ♻️ Яқинларингизга улашинг https://t.me/XojagonUz


Репост из: Imom Moturidiy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi
#конференция
#Мотуридийлик

🗓 2025 йилнинг 29-30 апрель кунлари дунё илм-фан аҳлининг эътибори Самарқанд шаҳрига қаратилади.

📜 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарорига кўра айни шу кунлари Самарқанд шаҳрида “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

⬇️ Анжуманда дунёнинг 100 дан зиёд кўзга кўринган олимлари, муфтийлар, илм-фан арбоблари ва илмий тадқиқодчилар ўз маърузалари билан иштирок этиши кутилмоқда.

📌 Конференция ҳақида батафсил маълумотни ахборот хати орқали танишиш мумкин.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👇👇👇

Telegram | ✅Facebook |
📷Instagram |📹Youtube|
🌐Tik Tok| 🌍moturidiy.uz


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebookd

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Тонгги зикр

“Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.

Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”. ♻️ Яқинларингизга улашинг https://t.me/XojagonUz


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ!

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барча яқинларингизга соғ-омонлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Доимо ишингизга ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz


Репост из: Naqshband.uz
#Долзарб_мавзу

СУННАТ ВА ҲАДИСЛАРНИ ИНКОР ЭТУВЧИ ТОИФАЛАР: ТАРИХИЙ ВА ЗАМОНАВИЙ ЎХШАШЛИКЛАР

Ҳадис илми тарихи ва унинг тадрижий босқичларини ўрганиш, суннат ва ҳадисга нисбатан нохолис билдирилган фикрларга қарши муносиб жавоб бериш зарурий талаблардан биридир. Зеро, ҳадис илми Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг муборак сўзлари Қуръони каримдан кейинги асл манбадир. Ислом шариатига мувофиқ иш тутган олимлар ва барча мусулмонлар бу манбанинг ҳақлиги ва саҳиҳлигини тасдиқлаган. Суннат ва ҳадиснинг мақоми мусулмонлар ҳаётида муҳим бўлиб, Қуръони каримни тушуниш, унинг маънолари ва дақиқ масалалар ҳукмини ҳадисларсиз англаш мушкулдир.

Ҳадисларга нисбатан танқидий фикр билдирилиши ва секин-асталик билан мусулмонлар онгига сингдирилишига бўлган ҳаракатлар бу мавзуни янада кенгроқ ўрганишга сабаб бўлмоқда. Айниқса, бу танқидлар “Саҳиҳул Бухорий” асари атрофида бўлаётгани ҳар бир шахсни янада ҳушёр бўлишга ундаши керак.

Батафсил...


Қисқа аммо кучли дуо

Истиғфор (астағфируллоҳ) банда Роббисидан гуноҳларини кечиришини сўрашидир. У тавба ва енгил тортиш калитидир. Мўмин хавотирга тушган заҳот ихлос билан истиғфор калимасини айтса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло, албатта, бандасининг безовталигини кетказиб омонлик ато этади. Истиғфорда мўмин учун кўплаб фазл ва яхшиликлар мужассам этган. Бу бир калимадан (астағфируллоҳ) иборат бўлган энг қисқа дуонинг маъноси «Аллоҳ мени мағфират қилсин». У мўминнинг қалб хотиржамлиги ва дуоларининг қабул бўлиши омилидир. Инсон Аллоҳга юзланишини истиғфордан бошлаб ўз заифлиги ва ожизлигини англаган ҳолда Роббисидан гуноҳларини кечиришини сўрашдир. Доим истиғфор айтиб юрган инсон учун тавба ва раҳм эшиклари очилиб ризқи мўл-кўл бўлади. Истиғфор калимасини зикр қилмоқ мўминнинг энг яхши сифатлари бўлган тавозелик ва итоатни намоён қилади. Қолаверса, истиғфор хотиржамлик ҳолатини бахш этиб, хавотир ва безовталикни йўқ қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким истиғфор айтишни ўзига лозим тутса, Аллоҳ унинг мушкулини кушойиш қилади, оғирини енгил қилади ва ўзи ўйламаган томондан ризқ беради», – деганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом инсонларнинг энг яхшиси бўла туриб истиғфор калимасини кунига 70 марта айтиб мўмин-мусулмонларни доим тавбага даъват қилганлар.

Истиғфорнинг энг улкан фазилатларидан бири шуки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло наздида доимий равишда тавба қилувчи инсон тақводордир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким истиғфор айтишни ўзига лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан кушойишни насиб қилади ҳамда уни ўзи билмаган жойдан ризқлантиради», – деганлар (Абу Довуд, Ибн Можа).

Бир дақиқада 100 маротаба «Астағфируллоҳ» калимасини айтса бўлади. Истиғфорнинг яна бир улкан фазли Аллоҳнинг марҳамати ила банда Роббиси томонидан гуноҳларининг кечирилиши, ризқи баракотли бўлиши, ёмонликлардан узоқлашиши ва Жаннатга эришмоғидир. Истиғфор шунчаки оддий сўз эмас, балки ўз ҳолати ва заифлигини тушуниб Ғофур ва Роҳийм сифатига эга Зот Аллоҳга гуноҳларининг кечирилишини сўраб дуо қилаётган мўминнинг руҳий ҳолатидир. Ал-Ғаффор (мағфират қилувчи) Аллоҳ таолонинг исми бўлиб У Зот тавба қилувчиларни яхши кўради. Бегуноҳ одамнинг ўзи йўқ. Кимки гуноҳ қилса-ю, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳмли Зот топади.
♻️ Яқинларингизга улашинг https://t.me/XojagonUz


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ЭНГ ЯХШИ ҲАМРОҲ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Балони даф этиб офиятни жалб этувчи дуо

Ўқилиши:
Аллооҳумма инний ас‘алукал аафията фид-дуня вал аахироҳ. Аллооҳумма инний ас‘алукал ъафва вал ъаафията фий дийний ва дуня˜я ва аҳлий ва малий. Аллооҳуммастур ъавротий ва аамин ровъаатий, аллооҳуммаҳфазний мин байни ядайя ва мин холфий ва ъан ямийний ва ъан шимаалий ва мин фавқий, ва аъуузу биъазоматика ан уғтаала мин таҳтий.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан Дунё ва охират офиятини сўрайман. Эй Аллоҳ! Сендан диним, дунёйим, аҳлим ва молимда афв ва офиятни беришлигингни сўрайман. Эй Аллоҳ! Менинг авратларимни (айбларимни) яширгин ва қўрқувимдан омонлик бергин. Эй Аллоҳ! Мени олдимдан, орқамдан, ўнг ва чап тарафимдан, устимдан алданиб қолишдан Сендан паноҳ тилайман. Ва Сенинг азаматинг ила остимдан ҳалок қилинишимдан (яъни, ер ютиб ҳалок бўлишимдан) паноҳ тилайман.


Абу Довуд 4412 – р, ибн Можа 3861 – р, Аҳмад 4554 – рақам ривояти. ♻️ Яқинларингизга улашинг https://t.me/XojagonUz


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Ушбу кун ўзгача гўзал, ўзгача тароватга эга. Бу гўзалликни хис қилиш ва ундан баҳра олиш имкони учун Яратганга шукроналаримиз бўлсин.

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин.
Аллоҳ ўйлаган эзгу амалларингизни рўёбга чиқарсин.

Ниятларингизни гўзал қилинг.☝️

Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Агар Аллоҳ қалбларингизда яхшилик борлигини билса, сизга яхшироқ нарсани берур", деб айтган.
(Анфол сураси, 70 оят).

ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz


Репост из: Naqshband.uz
🍃ОСОН САВОБ ИШЛАР!

1. Масжидга битта курси қўйиб қўйинг. Унда намоз ўқиган инсоннинг ажрини оласиз!

2. Хонангизнинг деразасига қушлар учун бир идишга сув, бошқасига дон - дун солиб қўйинг!

3. Қишнинг аввалида, ўзингизнинг эҳтиёжингиз тушмайдиган иссиқ кийимларни олиб, совуқда ишлайдиган, муҳтож ишчиларга беринг!

4. Хонангизга қутича қўйинг. Ҳар гуноҳ қилганингизда унга маълум миқдор жарима пули солинг. Ҳар ойнинг охирида уни очиб, садақа қилинг!

5. Иссиқ кунларда ўзингиз билан муздек сув оволинг! Қуёш остида ишлаётганларга бериб ўтинг!

6. Масжидга мусҳаф қўйинг! Уни ўқиганнинг савобидан баҳраманд бўлинг!

7. Ичган сувингиздан ошиб қолса, ерга тўкмасдан, бирор ўсимлик остига тўкинг!

8. Табассум қилинг, салом беринг, чиройли гапиринг... булар - садақа.

9. Ухлашдан олдин, сизни ғийбат, чақимчилиқ, зулм билан ёмонлик қилганни кечиринг.

10. Жанозага эргашинг!

11. Масжиднинг тозалиги, хушбўй бўлишига оз бўлса - да ҳиссангизни қўшинг!

12. Юрган йўлингизда зикр билан машғул бўлинг!

13. Буни бошкаларга хам жўнатинг ва савобу ажрга эга бўлинг!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


СУРАЛАРНИНГ ФОЙДАЛАРИ

1. Фотиҳа сураси Аллоҳнинг ғазабидан сақлайди.
2. Ёсин сураси қиёматнинг чанқоғидан сақлайди.
3. Духон сураси қиёматнинг шиддатидан асрайди.
4. Воқеа сураси фақирликдан сақлайди.
5. Мулк сураси қабр азобидан сақлайди.
6. Кавсар сураси хусуматдан сақлайди.
7. Кофирун сураси ўлим пайти куфрдан сақлайди.
8. Ихлос сураси мунофиқликдан сақлайди.
9. Фалақ сураси ҳасаддан сақлайди.
10. Нас сураси васвасалардан сақлайди.
♻️ Яқинларингизга улашинг https://t.me/XojagonUz

Показано 20 последних публикаций.