Xayrulla HAMIDOV ijodi /official


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Расмий канал
Мавзулар: шеърлар, мақолалар, диний-маърифий рисолалар

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Чанқасам — Зарафшоним, очқасам — Сиёб ноним👇

🗣шеърият

🚀 @Xayrulla_Hamidov_adabiyot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Баъзи шеърлардан таъсирланиб тураман. Сизга ўша қаттиқ таъсирланганларимни илиниб турсам нима дейсизлар?!

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мадина

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Матназар Абдулҳакимнинг шедеври…

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


Қаердадир кетаётган жангларга ўхшаркан…

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


АНГЛАМОҚ

Ҳижрон дарвозаси абадан очиқ,
Дўстимга айланди қайғули қўшиқ.
Сенга муносиб ёр, муносиб ошиқ
Бўлолмаслигимни билиб қолдим мен.

Эргасигаёқми ё индинига
Сени эслайвердим... ё тавба, нега?
Юзиб қотиб кетган тошдек, чинига
Кулолмаслигимни билиб қолдим мен.

Булутга йўл олдим секин, чопмасдан,
Жазира қуёшга кўзим ёпмасдан...
Ўйладим, ҳасрато, сени топмасдан
Ўлолмаслигимни билиб қолдим мен.

Жиддий олмаяпсан аммо сўзимни,
Кўргинг йўқ жизғанак бўлган юзимни.
Сенсиз сени тугул, ҳатто ўзимни
Билолмаслигимни билиб қолдим мен.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


ДУНЁ БУ

Деёлмаган ҳеч кимса ҳали:
“Ўладиган дунё эмас бу!”
Ҳар кимсанинг бордир ўз гали,
Қоладиган дунё эмас бу.

Умр онин шартида қайғу,
Шодлигию дардида – қайғу.
Ҳар туйғунинг ортида қайғу,
Куладиган дунё эмас бу!

Молу давлат ғулғула солар,
Cавол лекин: “Бунда не қолар?”
Берганини қайтариб олар,
Оладиган дунё эмас бу!

Яшир, дўстим, фоний ғазабни,
Боқий Кунга асра асабни!
Пўсткалласин айтайми гапни –
Бўладиган дунё эмас бу...

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


БУГУНИМИЗ

Кунлар қизиқ, бўлинар учга:
Кеча, бугун ҳамда эртага.
Бошқа бирон кунни, ишонинг,
Қўшолмаймиз асло ўртага.

Бир пайтлар ҳамма “кеча”лар
Бўлган “бугун”, бўлгай “эртага”.
Яна қанча келар “эрта”лар -
Қараб қолаверар ортига.

Табиатнинг ёвуз қонуни –
Тонг алмашар албат кечага.
Худди шундек не-не “эрта”лар
Айланади “бугун”, “кеча”га.

Дўстим, бунда ажабланиш не,
Ҳайрат нечук, ўйланмоқ нечун?
Ахир, бизнинг ҳайратимизга
Қараб турмас бирон битта кун.

Файзли ўтсин, нурафшон ўтсин,
Десак агар бу кунларимиз,
“Эрта”мизни тўғрилаб борсак,
Чиройлашар “бугун”ларимиз.

Чиройлашса “бугун”ларимиз,
“Кеча”миздан кўнглимиз тўлар.
“Бугун”идан кўнгли бут инсон
“Эрта”сига умидвор бўлар.

Инсон умри шу билан қизиқ,
Шу тугилган тугуни билан.
“Кеча” кетди, “эрта” келади,
Инсон яшар бугуни билан.

Ўнгламоқ шарт бугунимизни,
Бизга фақат дўст бугунимиз.
“Кеча” - ўтган, “эрта” келмасдан
“Бугун” бўлар сўнгги кунимиз...

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


БАҲОНА

Қалб – асли зим-зиё, қоронғу хона,
Маразлик яшайди ичда пинҳона.
Айблари очилиб қолгудек бўлса,
Инсон излай бошлар осон баҳона:

Кўплардан хатою айби сўралса,
Нетай, дер, қисматим шундай яралса...
Баҳоналар ичра ўйлаб қаралса,
“Тақдири азал” энг ёмон баҳона.

Ҳукмни билгувчи инсоннинг ўзи,
Тағин жим кулгувчи инсоннинг ўзи,
Ҳар ишни қилгувчи инсоннинг ўзи,
Айбни тўнкаш учун шайтон – баҳона!

Одамлар фитнанинг кўрсатиб кучин,
Самога термулиб дейдилар: “Нечун?”
Ердаги маъсият, фужурлар учун
Доимгидек мовий осмон – баҳона...

Ҳазрати инсоннинг пойида замон,
Ҳеч қачон ўзгармас, жойида замон...
Ўзимиз ўзгариб кетганмиз ёмон,
Ёмонлашга келса, замон – баҳона!

Инсон умри нима, қолса гар тугаб,
Ортиқчалик қилар ҳар қанақа гап.
Ўлим фариштаси – ҳақиқий сабаб,
Ўқ, қилич, ханжару камон – баҳона!

Хайрулло, ҳазир бўл, сароб ютмасин,
Қалбинг нақд хатарни ҳеч унутмасин.
Тағин, бир умрга алдаб ўтмасин
Оловга элтувчи ёлғон баҳона!

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


ҚИДИРАРЛАР

Одамлар турфа хил, гар лозим бўлса,
Ҳар ёна югуриб, зир қидирарлар.
Локин ўзларига даркор ўлмаса,
Нари борса уни бир қидирарлар.

Айримлар етарли ақл йўғидан,
Зарба еб чарчашар замон тиғидан.
Баъзилар ўзганинг чимилдиғидан
Дунёга яширин сир қидирарлар.

Худойим қисмаган бўлса сезгидан,
Оқил ўз айбини топар кўзгудан.
Жоҳиллар хатони излаб ўзгадан,
Тирноқ орасидан кир қидирарлар.

Нодонлар ўзгармас эллик ёшида,
Ҳикмат тополмаслар ориф қошида.
Солиҳлар бир маслак, йўлнинг бошида
Манзилга элтувчи пир қидирарлар.

Кимлар бор, хотиржам ошини ошаб,
Жим ўтиб кетарлар одамга ўхшаб.
Баъзилар мазмунсиз умрни яшаб,
Саҳро ўртасида қир қидирарлар.

Кўплар бу дунёга келиб-келмасдан,
Яшарлар ерни ҳеч писанд қилмасдан.
Аслини олганда, билиб-билмасдан
Ўзларига лойиқ ер қидирарлар.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


Репост из: Otasiz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#10 OTAM MENI O‘LIMDAN SAQLAB QOLGAN | “Otasiz” podkast

“Otasiz”ning navbatdagi mehmoni shoira Farida Afro‘z bo‘ldi. Farida Afro‘z bilan otasi bilan o‘tgan eng yaxshi damlari, otasining bergan o‘gitlari, otasizlik qiyinchiliklari va sog‘inchi haqida suhbatlashdik.

YouTube: https://youtu.be/p_oRlZ4qL7U

InstagramFacebookXTelegram


РАУФ ПАРФИ

Замин оғир, само ғўр эди,
Қиқирларди орзу-муттаҳам.
Дунёга у сиғмоқчи бўлди,
Дунё торлик қилди жуда ҳам.

Пирпираган шамлар олдида
Парвонага ўхшаб яшади.
Унутилган ҳақнинг ёдида
Яшолмасдан яшаб яшади.

Юрагида асраб кўз ёшни,
Мақсадига жимгина етди:
Одамларга қандай яшашни
Яшолмасдан ўргатиб кетди.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


Boshqalar undan olishadi, u esa shunchaki yozadi.

Shoir, yozuvchi, muallim -
𝘿𝙊𝙎𝙏𝙊𝙉 𝙍𝘼𝙓𝙄𝙈𝙊𝙑 endi
sizga juda yaqin.

Obuna bo’ling, mazza qiling!

https://t.me/dostonraximovs
https://t.me/dostonraximovs


УЧРАШУВ

Болалигим билан учрашиб қолдим,
Уни мен танидим, танидим аниқ.
Уни жим кўтардим, елкага олдим,
Ҳис қилди танимни, кўзлари ёниқ.

Ҳис қилди, бир лаҳза ўтди ўнгидан,
Неки яшаганман -- барини билди.
Сакраб тушиб кетди елкамдан, сўнгра
Катта бўлмайман, деб хархаша қилди.

Ҳа, орзу йўллари тор келди мангу,
Болалигим, тенги йўқ зар-олтинда,
Бировлардан асло чўчимайману,
Уятлиғман фақат сенинг олдингда.

t.me/Xayrulla_Hamidov_adabiyot

36k 3 268 427

Кундалик ризқини ҳаммоллик орқали топувчи бир йигит намозларида:

🤲 “Ё Раббим, менга нима берадиган бўлсанг хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам хайрлисини бер”, деб дуо қилар экан.

Ҳаммолнинг бир хил дуони такрорлайверганидан атрофидагилари ундан сўрашибди:

– Эй дўстим, нима учун сен намоз ўқиб бўлгач, “Ё Раббим, менга нима берадиган бўлсанг, хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам хайрлисини бер”, деб Аллоҳга илтижо қиласан. Ноннинг ҳам хайрсизи бўладими?

Ҳаммол жавоб берибди:
– Биродар, менинг бошимга тушган савдони билсайдинг... Давомини ўқиш...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзгармайдиган нарса…

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔥
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мактабдаги ўқувчилар…

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


ДЎСТЛИК СОҒИНЧИ

Юракка қадалди дўстимнинг гапи,
Кўнгил дарвозасин мен таққа ёпдим.
Чорасиз инграган мусофир каби
Курашдан тўхтадим, чарчадим, Роббим!

Тилларда достондир бу кун садоқат,
Тинглаблар толиқдим осмон сўзларни.
Энди учратсанг ҳам учратгил фақат
Қиёматда туриб берар дўстларни!

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


ТОҒНИНГ ИБРАТИ

Қанчалик бақувват бўлса ҳамки тоғ,
Кибрдан йироқдир, эмасдир беғам -
Сен тоққа бақирсанг, қайтарар жавоб,
Гарчи қошида бир зарра бўлсанг ҳам.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot

Показано 20 последних публикаций.