XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ассалому алайкум НОИЛАБЕГИМ расмий каналига ҳуш келибсиз!
Туғилган кун табриклари ва реклама учун 👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Мурожат учун: @Noila_Uz
Канал очилган сана: 𝟭𝟬.𝟬𝟭.𝟮𝟬𝟮𝟱.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун Ceшанба
4 Февраль, 2025
5 Шаъбон, 1446

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


АССАЛААМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ !🍃🍃🍃

🍃🖇🕊  Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🍃🍃🍃Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.

🍃🍃🍃 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.

🍃🍃🍃Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.

🍃🍃🍃Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

🍃🍃🍃Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.

🍃🍃🍃 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.

🍃🍃🍃 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.

🍃🍃🍃 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🍃🍃🍃Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

XАЙРЛИ ТОНГ!🍃🤗

XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

АЗИЗЛАРИМ ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ!!!

ЯКШАНБА ТОНГГИ МУБОРАК!!!

РОББИМ барчамизга соғ - омонликда яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,

           Алҳамдулиллаҳ!

Омонликни барчага, шу қатори ўзимизга хам тилайлик. Сабаби эртага нима бўлиши Яратганга аён холос. Биз буни билолмаймиз.

Ҳар қандай дамда хам бизнинг ҳолимиздан хабар олувчи, жон куйдиргувчи, дардимизга малҳам бўлувчи инсонларимизни борига ШУКР қилайлик.

Атрофингизга боқинг улар ёнингизда, яқинингизда... Улар қаторида биз хам бормиз...

Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан керакли хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Аллох  барчамизни  ўз  панохида асрасин!

            АМИЙН
🤲 🤲 🤲

XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Озор берманг, етказманг ситам,
Кўнгил- Каъба, кўнгил кўзники.
Чекаверманг ҳар нарсага ғам,
Бу тонг, бу кун ҳайрли бўлсин!

Тақдир Ҳақнинг битган иншоси,
Эртамизнинг Худо подшоси.
Омон бўлсин ҳар кимнинг боши,
Хар тонг, хар кун ҳайрли бўлсин!

Нима бўлар эртага мавҳум,
Ҳеч биримиз қолмаймиз муқим.
Биз тирикмиз, шуниси муҳим,
Бу тонг, бу кун ҳайрли бўлсин!

Алҳамдулиллaҳ соғ тўрт мучамиз,
Қанот қоқсак, кўкка учамиз.
Қандай ўтса, ўтди кечамиз,
Бу тонг, бу кун хайрли бўлсин!

Ташвишларни орқага ташлаб,
Хурсанд бўлиб, кўнгилни хушлаб,
Барчангизга яхшилик истаб,
Ҳар тонг, хар кун  хайрли бўлсин
!

XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


#Бисмиллаҳ

Яхши кайфият ҳамроҳ бўлсин Азизлар!

Табассум қилинг!

Гўзалликлар бизга бўлсин!

Қалбларимиз нурга тўлсин!

Аллоҳ ёр ва мададкор бўлсин!

Дунёда ҳеч нарса инсонга ўз ўй-фикрларичалик таъсир кўрсатолмайди.

Шундай экан,
фақат яхшиликни ўйлайлик,
яхшиликни излайлик, яхшиликни кўриб, яхшиликка интилиб ва боридан бахт яратишга харакат қилайлик!                                                                            

Ассалому алейкум
Раҳматуллоҳи ва барокатуҳи!

Кун давомида яхши кайфият тилаган холда хайрли кун Азизлар!


XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ! 


Илоҳим умрингиз узун, ризқингиз кенг, мартабангиз бунданда юксак бўлсин, иззатда, ҳурматда, обрўда, сиҳат-саломатликда бўлинг!

Ҳамиша оилангизда меҳр оқибат, садоқату вафо, бахту-саодат ҳукм сурсин!

Фарзандларингиз сизга фақат раҳмат, ҳурмат, обрў эътибор олиб келадиган бўлишини Аллоҳ насиб этсин.

Аллоҳим сўраганимиздан ҳам афзалини, шариатга мувофиғини, жамиятимизга манфаатлисини, Ўзи рози бўладиганини ато этсин.

Аллоҳ оилаларимизга бахт, омад, тинчлик, хотиржамлик ва баракотларни янада зиёдасини насиб этсин!


XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


Ҳақиқат гаплар...👍

Битта тортишувда кўринса юзи,
Инсон деб ҳурматин қиласиз ҳамон.
Манфат учундир айтган ҳар сўзи,
Майли сизлар яхши, биз эса ёмон...

Оқибат пардасин йиртмайин дедик,
Гарчи ичимиздан бўлсак-да тамом.
Алик деганга ҳам пушаймон едик,
Майли сизлар яхши, биз эса ёмон...

Номимиз қоралаб қора дафтарга,
Дедингиз: Бир куни қолмайди омон...
Қасд билан итариб кетдингиз жарга,
Майли сизлар яхши, биз эса ёмон...

Айбимиз, ҳаммадан кўриб устунроқ,
Ўйланмай боргандик "Оқибат" томон...
Қаттиқ адашибмиз, адашдик бироқ,
Майли сизлар яхши, биз эса ёмон...


XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун Душанба
3 Февраль, 2025
4 Шаъбон, 1446

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ...🍃

🍀🌿Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!

🌱☘️Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..

☘️🍃Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

🌱☘️Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик..

🍃🌱Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

☘️🍃Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан тухфа этсин..

🍃🌿Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..

🍀🌱Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!!

🍀☘️Кунингиз файзли, қувончли ва омадли бўлсин!
💖💖💖💖💖

XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🥰 САЛОМ  СИЗГА
          ЯХШИЛАР!!!

☺️Салом юзи куёшлиларим,
Тонгга  етган  бардошлиларим,
У‌ттиз, эллик,  юз  ёшлиларим,
Хайрли  кун  Сизга  Яхшиларим!!! 🌹

🥰 Салом  ку‌нгли  кордек  окларим,
Гина- кудрат, кибри  йу‌кларим,
Охиратдан  ку‌нгли  ту‌кларим,
Хайрли  кун  Сизга  Яхшилар!!!

🤗Мани  билган, билмаганларга,
Кулиб  турган,  кулмаганларга,
Хали  салом  бермаганларга,
Хайрли  кун  Сизга  Яхшилар!!!

☺️ Тонгга  етиб  шукр  килганлар,
У‌тган  кундан  фикр  килганлар,
Ибодатдан  хузур  килганлар,
Хайрли  кун  Сизга  Яхшилар!!!

😘 Суйганлару, суймаганларга,
Куйсам,  бирга  куймаганларга,
Дийдоримга  ту‌ймаганларга,
Хайрли  кун  Сизга  Яхшилар!!!

🥰Тилагим бор,Сизга   сахар  чог,
Сиздан  нари  юрсин  гам, фирок,
Факат  Хакка  бу‌линг  якинрок,
Хайрли  кун  Сизга  Яхшилар!!!

🤗Яратганга  хамдлар  айтайлик,
Ку‌п  тонгларга  омон  етайлик,
Кетсак, Жаннатларга  кетайлик,
Хайрли  кун  Сизга  Яхшилар!!! 🌹🌹🌹


XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍂🌸ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАРИМ🌸🍂

ТОНГ САХАРДАН ТИЛАК
ТИЛАДИМ.

Тонг сабосин йўлладим сизга ,
Аллаласин иштибох бирла.
Айласинда гўзал бир кунга,
Куним ўтсин кувончга тўла.

Тонг сахардан тилак тиладим,
Дустларимга соғлик омонлик.
Хасталарга соғлик сўрадим,
Юртимда хеч бўлмас ёмонлик .

Эрта тонгдан мехр сўрадим,
Мехрсизга улашайин деб.
Қахрлига инсоф тиладим,
Юртим ишқин куйлашайин деб.

Мусофирда юрган дўстларим,
Омон бўлсин, соғ омон бўлсин.
Опа сингил,барча жигарим,
Омадлари доимо кулсин.

Эрта тонгда айтилган тилак,
Оқибатин биз хам кўрайлик.
Ижобати бўлиши керак,
Юртимиз тинч,омон бўлайлик..!

Кунингиз гўзал лахзаларга бой
бўлсин ..🤲🤲🤲


XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


🕊🕊🌷Шу сатрларни ўқиб турган,  эй қадрдоним!

🕊🕊🌷Соғ омонмисиз?

🕊🕊🌷Алҳамдулиллаҳ,  яна бир тонгда сиз билан диллашиш бизга насиб этди!

🕋🤲Ўзига ҳамд бўлсин!

🕊🕊🌷Замину осмон, ҳар жамики борлиқ Аллоҳ таолога ҳамду сано айтади...

🕊🕊🌷Бизга маълум ва номаълум барча кичик заррадан тортиб чеки чегараси бўлмаган  самоларни яратган Яратгувчи Қодир Аллоҳ таборак ва таолога ҳамду санолар бўлсин!

🕊🕊🌷Ҳар бир кун бир имконият, шу имкониятга етказганига, яшаш бахтига, нафас олишни бизга насиб этганига, гўзалликлар,  яхшиликлар ва неъматлар билан  сийлаганига алҳамдулиллаҳ,  илоҳим ҳар нафасимиз Ўзининг зикри  билан бўлсин...🤲

🕊🕊🌷Ҳар онимизни хайрли ва ҳар кунимизни қадрли айласин!

Дастурхонимизга файз ва барака ато этсин!🤲

Бошланажак кун-хайрли амалларга тўла бўлишини насиб айласин!🌷🌷


XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Соғинтирган қадрдонларим!

Яхшимисиз, ё ёмонмисиз?!
Узр билан ўтар онларим.
Юрибсизми соғ-омонмисиз?!
Соғинтирган қадрдонларим!

Унутмайман ўша ҳисларни,
Бирга ўтган қайноқ онларни,
Кўргим келиб бугун сизларни,
Соғинтирган қадрдонларим!

Дилга ёқар эди сўзингиз,
Меҳри тортган меҳрибонларим!
Келмайсизми йўқлаб ўзингиз,
Соғинтирган қадрдонларим!

Кўздан пинҳон бўлдингиз қуён,
Умри азиз, шўх-шодонларим.
Меҳмон бўлинг ёзай дастурхон,
Соғинтирган қадрдонларим!

XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


❤️ЖИГАРЛАРИМ ОМОН БЎЛСИНЛАР

❤️Бир кўрпани талашиб ўсган,
Қийқириб ёқалашиб ўсган,
Бир печга  ўт қалашиб  ўсган,
Жигарларим омон бўлсинлар.

❤️Тариқ мисол сочилганларим,
Сочи оппоқ очилганларим,
Ор-номусдан  тож илганларим-
Жигарларим омон бўлсинлар.

👑Кўнглимдаги чўнг минорларим,
Жавоҳир-у, лаъл, динорларим,
Қадди бўйи тик чинорларим-
Жигарларим омон бўлсинлар.

❤️Сўроқлаган кунда, кун ора,
Ташвиш ила тўлган дун ора,
Ёлвораман кунда минг бора-
Жигарларим омон бўлсинлар.

XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!


XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун Якшанба
2 Февраль, 2025
3 Шаъбон, 1446

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_кун 

Бахтли булай десангиз...

💭 Кайфиятингизни кўтариш учун пулни қизғанманг.

💭 Ёқадими — буни айтиш лозим.

💭 Бугунингиз билан яшанг, чунки «кеча» ўтиб кетди, «эртага» балки бўлмаслиги мумкин.

💭 Тушунарсизми, сўрашдан уялманг.

💭 Учрашишни истаяпсизми таклиф этинг.

💭 Нимадир истаяпсизми сўранг.

💭Тушунарли бўлиши учун тушунтиринг.

💭 Айбдормисиз — очиқ айтинг ва ўзингизни оқлашга уринманг.

💭 Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор ва у ҳар доим ҳам сизники билан тўғри келавермайди.

💭 Аҳмоқлар билан мулоқотда бўлманг.

💭 Ҳаётда энг асосийси — бу муҳаббат, қолган барчаси — беҳуда.

💭 Инсоннинг муаммоси фақат унинг бошида бўлади.

💭 Атрофдаги олам меҳрибон ва қаҳрли эмас, у учун сенинг бор ёки йўқлигинг аҳамиятсиз.

💭 Ҳар бир воқеадан мароқланишнинг уддасидан чиқинг.

💭 Ёдингизда тутинг, ҳаёт сиз учун бошқа такрорланмайди.

💭 Атрофдагилар учун тушунарсиз бўлманг.

💭 Унутманг, сиз ҳеч кимдан ҳеч нима қарздор эмассиз.

💭 Бошқалар ҳам сизнинг олдингизда ҳеч нимадан қарздор эмас.


XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уйғондингми дўстим?!
Ооо, табрикларим!
Минг шукур саломат экан жону~тан...
Бугун бир қизиқдим,
Ҳар тонг эрталаб,
Ўн саккиз минг инсон уйғонмас экан!

Ёмон туш кўрдингми,
Бу эмас қайғу!
"Нималар кирмайди тушга...",~деганлар,
Тасаввур қилгина,
Миллионлаб бемор,
Тунлари бир чимдим ухламасканлар!

Дастурхон ёзилди хонадонингда,
Қош уйма, салгина суви қочган НОН,
Қайдадир ўқидим,
Бир бурда нонга,
Зор экан бир миллион саккиз юз инсон.

Болалар шовқини ёқмас қулоққа,
Шукур қил,
Улғайиб қолдилар анча,
Эҳ дўстим, НОЛИМА, ёруғ оламда,
Тирноққа зор бўлиб юрганлар қанча...

Минг шукур,
Юртинг тинч,
Рўзғоринг бутун,
Томоқдан сув ўтар, кўзларинг равшан...
Билмасанг билиб қўй,
Минглаб МУСОФИР,
Сен тепган тупроқни топмай...
Йиғларкан !!!

❤️❤️❤️😊😊😊🌹🌹

XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


Барига қўл силтаб қўй

Одамлар гапи қизиқ,
Тўғри юрсанг ҳам бузиқ.
Қўйиб берсанг уларга,
Чизиб беради чизиқ.

Аввали роса куйдим,
Гап сўзлардан тўйдим.
Охири бор, эй- деб,
Қўлимни силтаб қўйдим.

Ортиқча ғам не керак,
Ҳаста бўлмасин юрак.
Ташвишлар ўзи камми,
Улгурмай бошим халак.

Гап сўзлари болалаб,
Охир тугар чамалаб.
Бир кун тўярлар ахир,
Оқ номимни қоралаб.

Хуллас дўстлар бекорга,
Жон куйдирманг беорга,
Бор гунохни аритиб
Кириб кетсинлар гўрга.

Тинч яшашни истасанг,
Барига қўл силтаб қўй.
Кўзларига кўрин ой,
Ичларига солиб вой.

Рози қиламан десанг,
Ўлгунча ейсан калтак.
Бирдай ёқиб бўлмайди,
Жоннинг ўзинга керак.

Барига қўл силтаб қўй...

Юсупова Зулфия.

XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A


ЯҚИНЛАРНИ ҚАДРИГА ЕТИНГ

Ўтиб кетар умр бир зумда,
Йиллар ортга қайтмайди билинг,
Бу дунёда энг азиз инсон,
Онангизни қадрига етинг.

Юзи нурли,сочларида қор,
Йўлингизга боққан интизор,
Дуосида жаннатлари бор,
Отангизни қадрига етинг.

Укам дея қўлидан қўймай,
Сўзингизга сира ҳам тўймай,
Сизга жонин беришга ҳам шай,
Акангизни қадрига етинг.

Қувончини сиз билан бўлган,
Дард чексангиз ҳазондек сўлган,
Онангиздек меҳрга тўлган,
Опангизни қадрига етинг.

Сизга ҳавас қилиб турар жим,
Меҳр тўла кўзлари сим-сим,
Айтинг ундек бўла олар ким,
Укангизни қадрига етинг.

Умр йўли ғурбатли,тошли,
Бўлманг сира юрагитошли,
Ўша жажжи жингалак сочли,
Синглингизни қадрига етинг.

Ҳаёт гоҳо ширин,гоҳ тахир,
Вақт ортига қайтмас тошбағир,
Кетса қайтиб келмайди ахир,
Яқинларни қадрига етинг.

Каналга обуна бўлиш учун ушбу линкни босинг

XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A

Показано 20 последних публикаций.