ЎЗГАНИНГ КУЙИГА РАҚС ТУШМАЙЛИК!Охирги ойларда мусулмонлар орасида "салафийлар" ибораси кўп бора янграйдиган бўлди.
Имом ва мутаассиблар томонидан уларнинг измида юрмайдиганлар "салафий" номи билан қамчиланмоқдалар.
Аммо нега айнан салафийлар номи остида? Ҳеч ўйлаб кўрдингизми?
Азалдан саҳоба-тобеъин-таба тобеъин-салафи солиҳ-мазхаббошилар йўлидан оғишмай эргашганларда бугунга келиб салафи солиҳлар ҳақида ўта кескин тушунча шаклланмоқда. Нима учун?
Келинг, яқин тарихга назар соламиз!
Куч ишлатар тизим азалдан диндорлардан қўрқиши маълум. Ҳар бир тизим ўзига қарши томонни йўқотиш пайида бўлади, буни биламиз.
Диндорлардан қўрқувчи қатлам диндорларни очиқдан-очиқ четга сура олмайди. Чунки Ўзбекистонда диндорлар жуда кўпчиликни ташкил қилади.
Шу боис куч ишлатар тизим уларни аста-секинлик билан майдондан сиқариб чиқаради.
Соддароқ баён қилайми?
90-йиллар акромийлар сектаси юзага чиққач, тизим ўзига ҳалақит берувчи оппозицияни шу ном остига олиб, йўқ қила бошлади.
90-йиллар охирида Сурхондарё воқеаси рўй берди.
Тизим яна нишондагиларни афғон исёнчилар билан тил бириктирди айблови остида "clean" қилди.
*
2000-йиллар давомида Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуфга нисбатан компрамат кенг қулоч ёйди. Имомлар томонидан устознинг китоблари кескин қораланди.
Ҳатто бир имом 3томли "Кифоя" китобини тўғридан-тўғри ботилга чиқарди (видеоси ҳалигача тармоқларда сизиб юради).
Шу даврларда марҳум шайхнинг издошлари учун жуда оғир давр бўлди.
Ҳижрат қилганлар сони ортди.
*
2000-йиллардан сўнг намозда "Саббоба ишораси"ни қилган намозхонлар ҳукуматни ағдарувчи сифатида кўрилиб, 159 билан узоқ йилларга кесилди.
Ишораи саббобани қилганлар масжид минбарларда жиноятчи деб эълон қилинди.
*
2005-йиллар Андижон воқеаси ортида тизим яна оппозицияни шу воқеага тақаган ҳолда тозалай бошлади.
*
2008-йилларда ИШИДнинг ҳаракати фаоллашгач, кўплаб инсонлар террорчиликка алоқадорлик айблови билан узоқ йилларга кесилди.
*
2010-йилларда диндорлар яна навбатдаги компромат нишони бўлдилар.
"Фитначи"лар номи остида яна айбловлар минбарларда янграй бошлади.
Намоздан сўнг тасбеҳ қайтармайдиган намозхонлар таъқиб қилина бошланди.
*
2015-йилларда "радикаллар" атамаси кенг қўлланила бошланди. Кичик масжидларни хусусий корхоналарга сотилишига норози бўлганлар биринчи президентнинг "Тадбиркорликни қўллаш сиёсати"га қарши чиққанликда айбландилар.
*
2018-йилларда минбарларда "бемазхаблар" атамаси янграй бошлади.
Рофъул ядайн қилганлар таъқибга учрай бошладилар.
*
2020-йилга келиб минбарларда "салафийлар" иборасини кунда эшитадиган бўлдик.
Ундан олдин "Салафи солиҳлар бу масалага шундай ёндашганлар" дейилган бўлса, энди салафийлар биринчи рақамли душманга айланди.
Шундай тенденсия кетаётган экан, демак бир-неча йил ўтиб янги айблов ўйлаб топилишини яхши англаб турибсиз.
Кўзимизни кенгроқ очайлик!
*
Мусулмонлар!
Борган сари сафимиз сийраклашиб бораётганини сезгандек бўлдингизми?
Ашарий ҳам, мотурудий ҳам, ханбалий ҳам, бошқаси ҳам Аллоҳнинг розилиги учун амал қилаябди. Ўзга чалган куйга қачонгача рақс тушамиз?
Ёв бостирса "Бу ерда моликийлар яшайди буларга тегмаймиз" демайди. Умумий тарзда мусулмон деб, ёппасига қурол ўқтаради.
Сиз ҳам чўкаётган инсонни кўрсангиз, "Ҳанафий чўкаябди, қутқармайман", демайсиз. Мусулмонлигини билган ҳолда ёрдамга ошиқасиз.
Шундай экан, нега ўзганинг сўзига учган ҳолда бир-бирингизга нафрат учқунини оловга айлантирмоқдасиз?
Ўрмонга ўт кетса хўлу-қуруқ баравар ёнади.
Кўзни очинг!
@eslatdim